Главные новости
Главная / Маданият / Асрга татигулик кун -Китоб (Романдан парча)
<

Асрга татигулик кун -Китоб (Романдан парча)

Мана бугун уша жойга (Она Байит кабристонига – М. С.) Буронли бекатдан чиккан, туя трактор аралаш, ит хамрохлигида гаройиб дафн карвони якинлашмокда эди.

Она Байит кабристонининг уз тарихи бор. Ривоятга кура, утган замонларда Сариузакни босиб олган жунгжанглар асирга тушган жангчиларга нисбатан бехад шафкатсизлик килар эканлар. Улар кези келиб бундай туткунларни кушни улкаларга кул килиб сотиб юборишар экан. Бу эса туткуннинг омади келгани хисобланар экан. Чунки сотиб юборилган кул эртами-кечми, бир кун уз ватанига кочиб кетиши мумкин экан-да. Жунгжангларнинг кул остида туткун булиб колгнларнинг эса шури курир экан.

Улар махкумнинг бошига тери калпок тортиш йули билан дахшатли бир тарз- да кийнаб, унинг хотирасини йукотар эканлар. Одатда бундай жазога жангда асир тушган ёш йигитлар гирифтор булишарди. Аввалига жунгжанглар туткуннинг со­чини дастлаб унгидан, сунгра тескарисидан такир кириб ташлашади. Сартарошлик маросими тугагач, жунгжангларнинг чапдаст кассоблари каттакон бир туяни суйиб, терисини шила бошлайдилар. Улар биринчи навбатда, энг калин ва энг огир булган буйин терисиии ажратиб булакларга булишар, ховури чикиб турган ёпишкок терини шу захотиёк хозирда сузувчилар киядиган калпокча сингари, туткуннинг янги кирилган такир бошига кийгизиб куйишарди.

Мана шу тери коплаш дейилади. Бундай кийнокка дучор этилган кул ё дахшатли азобларга бардош беролмай улиб кетар, ё хотирасидан умрбод махрум этилиб, утмишини эслай олмайдиган кулга – манкуртга айланиб колар эди. Битта туянинг буйин териси беш-олтита калпокка ета- ди. Калпок коплангандан сунг, халокатга махкум этилган хар бир кул, кийналганда бошини ерга тегиза олмасин учун, буйнига ёгоч буйинтурук боглашарди.

Шу алфозда уларнинг юракни эзувчи, кулокни коматга келтирувчи бехуда дод-фарёдлари эши- тилиб колмасин, деб одамлардан йирокка, сувсиз, емишсиз, кимсасиз яйдок далага, оёк куллари боглик холда жазирама офтоб тигига элтиб ташлар эдилар. Бу кийноклар бир неча кун давом этарди. Керакли жойларга сокчилар калин куйилиб, асирларнинг кабиладошлари уларни куткаришга келиб колишса утказмаслик учун чора-тадбир куриб куйилган эди. Бирок, кутказишга уринишлар жуда кам буларди, чунки очик далада килт этган шарпа дархол сезилиб коларди.

Бунинг устига, жунгжанглар фалончини манкурт килишибди, деган хабар таркалган такдирда, туткуннинг энг якин биродарлари хам уни кутказишга ёки пул эвазига кайтариб олишга уринмаёк куярдилар, негаки, бу уша одамнинг курук жасадинигина кайтариш деган суз эди. Факат биргина найман волидаси – ривоятларда Найман она номи билан машхур булиб кетган аёлгина уз углининг бу тахлит аччик кисмати билан муроса кила ол- мади. Сариузак афсонаси шу хакда. Она Байит[1] – Онаизор макони кабристонининг номи хам шундан келиб чиккан.

Далага ташланган асирларнинг купи Сариузак куёши тигида дахшатли кийнокларга бардош беролмай халок булган. Беш-олтита манкуртдан битта ёки ик- китасигина тирик колган. Бошкалари очликдан эмас, хатто ташналикдан хам эмас, каллага копланган терининг куёш иссигида ковжираб, кок мияни чидаб булмас дара- жада сикиши натижасида жон таслим килар эдилар. Олов пуркаб турган куёш остида тери калпок шафкатсиз равишда торайиб, кулнинг кирилган бошини темир чамбарак сингари жингиртоб килиб кисарди. Орадан бир кун утиши билан жабрдийдаларнинг такир бошида соч ниш ура бошлайди. Осиёликларга хос тикандай тик дагал сочлар баъзида хом терини тешиб чикарди, куп холларда эса, чикишга йул тополмай яна кайтадан кайрилиб, бош терисига караб усарди ва аввалгидан хам батгар азоб бе- рарди. Сунгти синов давомида туткунлар эс-хушларини буткул йукотар эдилар. Ора­дан беш кун утгачгина жунгжанглар келиб туткунлардан кайбири тирик колганини куздан кечиради. Акалли битта туткун тирик колган булса хам, максадга эришилган хисобланарди. Бундай кулни кийнокдан бушатиб, сув бериб, аста-секин кучга ки- ритиб, оёкка тургизишарди. Бирок у энди барибир одам саногидан чикарди, зурлаб эс-х,ушидан жудо этилган кул – манкуртга айланарди, худди шунинг учун хам бун­дай кул унта соглом туткундан кура кимматрок турарди. Хатто шундай конун-коида хам бор эдики, узаро тукнашувларда улдирилган битта манкурт учун бошка эркин туткунга нисбатан уч баробар ортик хак ундириб олинарди.

Манкурт узининг ким эканини, кайси уруг-аймокдан эканини, исмини, бола- лик кезларини, ота-онасининг кимлигини бутунлай ёддан чикарган булиб, узининг одамлигини хам унутиб юборади. Узининг инсоний кадр-кимматини идрок этолма- ган манкурт хужалик ишлари нуктаи назаридан бир канча афзалликларга эга эди. У нотовон ва забонсиз бир махлук булгани учун хам мутлако итоаткор ва беозор. Кочаман-куяман деган хаёл унинг тушига хам кирмайди. Кулдор учун энг дахшатли нарса-кулларнинг исёни. Хар бир кул сиймосида исёнкорлик рухи яширинган. Ёлгиз манкуртгина бундан мустасно, исён кутариш, буйин товлаш унга бутунлай ёт. Бун­дай тушунчалар унга бегона! Унга сокчи куйишга, айникса бузук ниятли киши сифа- тида ундан гумонсирашга хожат йук. Манкурт худди ит каби факат уз эгасини таний- ди. Бошкалар билан иши йук. Унинг фикри-зикри корин туйгазишда, шундан бошка ташвиши йук. Аммо узига топширилган ишни уйламай-нетмай, улар-тириларига карамай, мукаррар бажо келтиради. Манкуртлар одатда энг паст, энг огир ишларни бажаришга мажбур этиладилар ёки булмаса, уларга энг зерикарли, энг машаккатли, овсарларча сабр-токат талаб этиладиган машгулотлар топширилар эди. Кимсасиз Сариузак яйловлардаги туялар подасидан бир кадам хам нарига жилмасдан, яккаю ёлгиз яшашга махкум этиладиган манкуртгина бундай азоб-укубатларга чидай оли- ши мумкин эди! Биргина манкуртнинг узи бундай олис жойларда бир канча туячи- ларнинг урнини боса олар эди. Бор-йуги нияти – корни туйса. Шунда у кишин-ёзин демай, ёлгизлик азобига хам, бошка хар кандай махрумликларга хам парво килмай, тинимсиз ишлайверади. Хужайиннинг амри манкурт учун фарз, хам карз. Унинг узига эса, хурагу дашти биёбонда музлаб котиб колмаслик учун кифоя киладиган уст-бош булса бас. Булак хеч нарсани талаб килмайди.

Инсоннинг инсонлик фазилати, яратилганда бирга яратилиб, улганда яна бир узи билан бирга кетадиган ва бошка мавжудотлардан ажратиб турадиган бирдан-бир ноёб фазилати – хотираси, акл-идроки булса-ю, уни таг-томири билан юлиб олсалар, ахир, бу кандай бедодлик?! Ундан кура туткуннинг калбини поралаб, истаганча зиён- захмат етказиб, улимга махкум этишлари ёки булмаса бир йула бошидан жудо этиш- лари юз чандон яхши эмасми? Узларининг мудхиш тарихида хиёнаткор сифатида шухрат козонган кучманчи жунгжанглар энг мукаддас нарса -инсоннинг мукаддас инсонийлик мохиятига хам чанг солдилар. Улар кулларни жонли хотирадан махрум этиш йулини уйлаб топдилар, бу билан бани одам зотига акл бовар киладиган ва бо- вар килмайдиган ёвузликлар орасида энг кабих жиноятга кул урдилар.

Балки, шу боисдандир, манкуртга айлантирилган, углининг гами-гуссаси оло- вида коврилган Найман она шундай зикр килди: “Буталогим сенинг хотирангдан жудо этаётганларида, бошингга куринмас тери калпок урнатиб эс-хушингдан аж- ратаётганларида, ёнгок чакадиган кискичдек бошингга кийдирилган туятери аста- секин куриб-ковжираб, бош чаногингни жингиртоб килиб сикаётганида, дахшатли куркувдан кузларинг косасидан иргиб чикканида, Сариузак даштининг дудсиз оташи остида улим талвасаси билан олишиб, лабингни хуллашга хам еру кукдан бир том- чи сув тополмай ташналик азобида коврилаётганингда, хатто борликка хаёт бахш этувчи хуршиди олам сенга сукир, бало-казо булиб, дунёдаги жамики юлдузлар каро зулмат булиб курингандир.

Тулпорим, жон азобидаги юракни уртовчи оху фарёдинг сахро узра фалак- ка кутарилганда, илондек тулганиб, бакириб-чакириб, туну кун тангрига илтижо килганингда, нажотсиз кукдан мадад кутганингда, азоб-укубат ичра нафасинг хиппа бугилганида, огиз-бурнингга сув келиб, азойи баданингдан тер чикиб, уша бадбуй хидга булганиб ётганингда, мур-малахдай пашшалар тудасига ем булиб эс-хушингни йукотаётганингда бу дунёда барчамизни яратиб куйиб, сунгра унутиб куйган тангри­га жон-жахдинг билан лаънат укидингми?

Тулпорим, кийноклардан майиб-мажрух булган акл-идрокингга мангу тун чой- шаби ёпилаётганда, хотиранг ришталари зурлик билан юлиб-ситиб олиниб, утган умринг билан сени боглаб турувчи халкалардан, жон талвасасида узингни харён уриб она нигохини, ёз кунлари киргогида сен уйнаб юрган тог жилгасининг шовул- лашини унутаётганингда, шуурингни парчалаб, хотирангдан уз номингни, отангнинг номини учириб ташлаётганларида, атрофингдаги сен билан униб-усган одамларнинг чехралари сунаётганида ва сенга уялиб, ийманиб табассум килаётган махбубанинг жамоли коронгулашаётганида, хотирасизлик жарига кулар экансан, уз вужудида хомила пайдо этишга журъат этиб ва шу мудхиш кун учун сени ёруг дунёга таваллуд топтирган онаизорингга лаънатлар ёгдиргандирсан?..”

Бу вокеа Осиёнинг жанубий сархадларидан сикиб чикарилган кучманчи жунг­жанглар шимол сари ёпирилиб келиб, Сариузак даштларини узок вактгача эгал- лаб, босиб олган ерларини кенгайтириш ва ахолини кулликка солиш максадида туб халклар билан тинимсиз уруш олиб борган замонларда юз берган эди. Дастлабки пайтларда улар тинч ахоли устига тусатдан бостириб келганлари туфайли Сариузак атрофида яшовчи куп сонли кишиларни, шу жумладан аёлларни ва болаларни асир туширадилар. Кулга тушган туткунларни эса хаммасини кулликка махкум этадилар. Бирок, келгиндиларнинг боскинчилик харакатига карши кураш тобора кучая боради. Аёвсиз тукнашувлар бошланади. Жунгжангларнинг Сариузакдан кетадиган сиёги сезилмасди, билъакс улар чорва учун кенг-мул яйловлари булган бу манзилга тиш- тирноклари билан ёпишиб олдилар. Махаллий кабилалар эса уз ерларини йукотишни истамас, эртами-кечми боскинчиларни бу ердан хайдаб чикаришга узларини хакли ва бурчли хисоблашарди. Алкисса, бундай катта-кичик жангларда гох у томоннинг, гох бу томоннинг кули устун келиб турди. Аммо бундай урушлар орасида осойишта дамлар хам буларди.

Осойишта дамларнинг бирида найманликларнинг юртига карвонда мол ортиб келиб колган савдогарлар чой ичиб, гурунглашиб утираркан, узлари куриб шохиди булган бир вокеани гапириб беришади. Айтишларича, Сариузак даштининг жунг- жанглар томонидаги кудуклар ёнидан бамайлихотир утиб бораётганларида йулда кат- такон туялар подасини утлатиб юрган бир навкирон чупонга кузлари тушиб колади. Савдогарлар у билан гаплашмокчи булиб огиз очганларида чупоннинг манкурт экан- лигини пайкаб коладилар. Сиртдан караганда, чупон соглом йигитга ухшар, бошидан нималар кечгани хеч кимнинг хаёлига келмас эди. Балки у хам качонлардир бошкалар сингари эс-хушли сузамол булгандир. Ун гулидан бир гули очилмаган, муйлаби эн- дигина сабза ура бошлаган, келбати келишган, аммо икки огиз гаплашмокчи булсанг, худди кеча тугилганга ухшайди, боякиш на узининг, на ота-онасининг исмини била- ди: жунгжанглар уни кандай куйга солишганини, уруг-аймоклари кимлигини хам унутиб юборган. Бирор нарса сурасанг лом-мим демайди, факат “ха” ёки “йук” деган жавобни беради, доим бошига бостириб кийилган телпагидан кулини туширмай- ди. Гунох эканини билишса-да, жисмоний майиб-мажрухларни хам одамлар мазах килишади. Шундай манкуртлар хам булар эмишки, уларнинг бошига кийдирилган туя териси баъзан бош териси билан бирга кушилиб усар эмиш ва хоказо хусуси- да суз юритиб туришади. Бундай манкуртларни, кел, бошингни буглаб юмшатамиз деб куркитишса, гуё бундан ортик жазо йукдек, кузлари кинидан чикиб кетар экан. Асов от сингари депсиниб, бировнинг кулини бошига якинлаштирмас экан. Бу хил манкуртлар туну кун, хатто ухлаганда хам телпагини ечмас экан… Аммо, лекин, сухбатни давом эттиришади, мехмонлар, манкурт гирт ахмок булса хам, ишига пух- та экан – токи бнз унинг туяларидан узаб кетмагунимизча куз-кулок булиб турди. Карвончилардан бири уша манкуртни мазах килмокчи булиб сурабди:

– Борар еримиз олис. Сендан кимга, кайси сулувга, кайси юртларга салом айтайлик? Айтавер, яширмай. Эшитаяпсанми? Балки номингдан румол тортик килайликми?

Манкурт йуловчига тикилганича узок вакт индамай турди-да, сунг:

– Мен хар куни ойгатикиламан, ой эса менгатикилади. Аммо биз бир-биримизнинг овозимизни эшитмаймиз… У ёкда кимдир утирибди… – деди гулдираб.

Гурунг пайтида утовда савдогарларга чой куйиб утирган бир аёл хам бор эди. Бу Найман она эди. Сариузак афсонасида у шундай ном бнлан колди.

Найман она йуловчи мехмонларга сир бой бермади. Бу хабарни эшитиб, ногох дахшатга тушганини, ранг-руйи узгариб кетганини хеч ким сезмади. У савдогар- лардан ёш манкурт тугрисида яна нималарнидир сураб-суриштиргиси келар, аммо худди мана шу нарса – яна хам купрок нарсани билишдан вахимага тушарди. Най­ман она тилини тийди. Яраланган кушнинг чинкироги сингари калб тугёнини ичига ютди… Бу орада сухбат мавзуи узгариб, турмушда нималар булмайди, деганларидек, бечора манкурт хакидаги хозиргина гаплашиб утиришган вокеани бутунлай унутиш- ди. Найман она булса, бутун вужудини камраб олган куркувдан узини тинчитишга, куллариницг титрогини босишга харакат киларди. У энди купдан бери окара бошла- ган сочларига ташлаб юрадиган кора румолини манглайи узра юзига тушириб олган эди.

Савдогарларнинг карвони куп утмай уз йулига равона булди. Уша кеча тонг отгунга кадар турли уй-хаёллар огушига чумган Найман она Сариузак даштидаги уша манкурт чупонни топиб, унинг углими, йукми эканига ишонч хосил килмагунча кунгли тинчимаслигини айтди. Она кунглини аллакачонлардан бери жанг майдонида колган углининг бедарак кетгани гаш килиб келар эди, энди уша сезги, уша гумон кайта кузгалиб уни дахшатга сола бошлади… Бундай кийноклару, азоб-укубатлардан бир умр гам чекиб, гумонсираб, хавотирланиб юргандан кура, албатта, углини бир эмас, икки бор кумгани яхши эмасми?

Унинг угли Сариузак томонларда жунгжанглар билан булган жангда шахид булган эди. Эри ундан бир йил мукаддам халок булган – Найман элида маълум ва машхур киши эди у. Кейин угил отасининг учини олиш учун биринчилардан булиб жангга отланди. Бу элат одатида халок булганларни жанг майдонида колдириб ке- тиш номус саналади. Кариндош-уруглари жангчининг жасадини олиб келишлари лозим. Бирок унинг иложи булмади. Уша катта жангда катнашганлардан купгина киши душман билан рубару келиб жангга киришганида, Найман онанинг угли от ёлини кучоклаганича йикилганини, жанг суронидан чучиган от уни олиб кочганини куришган экан. Шунда йигит эгардан кулайди-ю, бир оёги узангидан чикмай узи отнинг ёнида осилиб колади, бундан баттар хуркиб кетган от жон-жахди билан унинг жонсиз танасини чул ичкарисига судраб кетади. Водариг, от ганим томон су- риб кетади. Олатасир киёмат купганига, хар бир жангчи кураш майдонида булиши лозимлигига карамай, кочиб бораётган отни ва мархумнинг жасадини зудлик билан кулга киритиш учун кабиладошларидан икки киши отларини йурттириб кетишади. Аммо шу пайт жунгжангчиларнинг сой ичида пистирмада турган бир неча хайдар кокилли суворилари кийкиришганича, йулни кесиб чикишади. Найманлардан бири шу захотиёк камон укига учиб халок булади, иккинчиси эса огир яраланиб ортга кайтади, сафдошлари ёнига аранг етиб келиб шу ерда кулайди. Шу вокеа сабаб булиб, урушнинг хал этувчи энг купай пайти жунгжангларнинг ён томондан зарба беришга шайланиб турган гурухдари пистирмада яшириниб ётганини вактида сезиб колишади, Найманлар кайта саф тузиб, яна жангга кириш учуй шошилинч равишда чекинишди. Албатта, бундай кизгин жанг ичида Найман онанинг угли – ёш жангчи- нинг нима булганини суриштириб утиришга ким хам фурсат топибди, дейсиз. Отида чопиб келиб, уз сафига аранг кушилган халиги ярадор найман йигитнинг кейинчалик онага айтиб беришича, углини судраб кетаётган отни кувлаб бораётганларида, от но- маълум томонга бурилиб кетиб, дархол куздан гойиб булган…

Жангчининг жасадини излаб найманлар неча кунлаб дала йулларини кезиб чикдилар. Бирок на мархумнинг жасадини, на олиб кочган отини, на тушириб колдирган курол-ярогини, на бошка бирон белги-аломатни топа олдилар. Унинг халок булгани хеч кимда шубха колдирмаган эди. Борингки, ярадор булган такдирда хам орадан утган кунлар орасида чулда сувсизликдан ёки булмаса, кон кетишидан халок булиши мукаррар. Ёш биродарларининг кимсасиз Сариузак чулида дафн этил- май колиб кетгани аламидан хасрат-надомат чекдилар. Бу хаммага иснод эди. Най­ман она утовида овоз чикариб йиглашган хотин-халажлар эрлари ва ога-инилари шаънига таъна тошларини ёгдирдилар:

– Унинг кузларини кузгунлар чукиди, шоколлар гуштини бурдалаб кетди, энди сизлар кайси юз билан эл орасида бош кутариб юрасизлар!..

Уша кундан бошлаб Найман она учун еру кук хувиллаб колди. Тугри, уруш курбонсиз булмайди, буни она хам яхши тушунади, бирок углининг жасади кумилмасдан жанг майдонида колиб кетгани унга сира хам тинчлик бермасди. Аччик кайгу, поёни йук уй-хаёллар она калбини поралар эди. Чексиз дард-андухини енгил- лаштириш учун кимга айтиб, кимга зорлансин, гам-андухинн енгаллаштириш учун парвардигордан булак кимга хам илтижо килсин…

Углинг улимини уз кузи билан куриб ишонч хосил килмагунча, бундай мудхиш хаёллардан кутулиб, жони жой топмас эди онанинг. Ушанда такдирга тан беришдан булак чора колмаган буларди. Углининг оти хам дом-дараксиз кетгани кунглини бат- тар хижил киларди. От халок булмаган, балки хуркиб кочган. У уюрдаги отлар сингари эртами-кечми, бир куни узангига осилиб колган чавандоз жасадини судраб кадрдон жойига кайтиши керак эди. Шунда канчалик дахшатли булмасин, она углининг жа­сади устида дод-фарёд килиб, упкаси тулгунча йиглаб, кунглини бир оз бушатиб ол- ган буларди. У уз кисматидан, бахтикаролигидан нолиб, юзларини тирноклари билан юмдалаб тангрини лаьнатлар эди. Углининг дараги чикканида-ку, эртаю кеч ич- этини еб, гумонсираб, кунглида совук шубхани кутариб юрмаган буларди. Худодан узок умр бергин, деб илтижо килиб утирмасдан, орзу-умидларидан бир йула махрум булган холда улимга тайёр туриб берган буларди. Бирокуглининг жасади топилмади, оти кайтиб келмади. Хар кандай йукотиш бора-бора эсдан чикарилгани сингари бу вокеа хам вакт утиши билан уруг-аймоклари хотирасидан кутарила бошлади… Факат у – ёлгиз онаизоргина бесару омон, бетокат кутарди. Уй-хаёллар гирдобида онанинг фикри чувалгани чувалган. Отни кандай жин урди, эгар-жабдуклари, курол-яроглари каерда колдийкин? Акалли шулар топилганда хам углининг ахволи не кечганини тах- минлаб англаб оларди. Ахир, жунгжанглар Сариузак даштининг бирон ерида холдан тойган отни ушлаб олган булишлари мумкин. Яхшигина эгар-жабдукли, яна бунинг устига уз оёги билан келган тулпор накд улжа-ку. Ундай булса узангида оёги илиниб келган углининг жасадини ганимлар нима килишди – ерга кумишдими, ё чул дарран- даларига емиш булдими у? Борди-ю хали улмаган, фалакнинг гардиши билан тирик колган булса-чи? Чала улик йигитни улар уриб халок килишган ёинки яйдок далага курук жасадини ташлаб кетишган булишса-чи? Ё… агар…

Гумон-шубхаларнинг чеки йук. Сайёх савдогарлар чой ичишиб утиришганда, Сариузакда учраган ёш манкурт хакида ran очиб, Найман онанинг уртанган юрагини баттар уртаб, ярасига туз сепишганини узлари хам пайкашмаган эди. Она кандайдир фалокатни сезиб, юраги оркасига тортиб кетди. Уша манкурт менинг углим булиб чикса-я, деган хадик борган сари кучайиб, унинг аклу хушини, бутун вужудини тобо- ра чукуррок, тобора кучлирок чирмаб ола бошлади. Уша манкуртни излаб топиб, уз кузи билан куриб, унинг уз пушти-камаридан булган угли эмаслигига ишонч хосил килмагунча кунгли тинчимаслигига кузи етган эди…

…Минг хил уй-хаёллар ва шубхалар огушида бораркан, она ясси кум тепаликла- ридан ошаётиб, ногахон куп сонли туялар уюрини куриб колди: кунгир тусга кириб, семириб кетган юзлаб туялар майда буталару янтокларнинг учларини кемириб, кенг майдонда бемалол утлаб юришарди. Найман она Окмоясига камчи босиб, чопти- риб кетди. Уюрни излаб топганидан кувончи ичига сигмай нафаси бугзига тикилди. Аммо шу захотиёк манкурт килиб куйилган углини куришини эслаб, куркканидан аъзойи бадани музлаб кетди. Сунг юраги яна кувончга тулди ва шу билан не ахволга тушганини узи хам англамай колди.

Мана, туялар утлаб юрибди, аммо туячи каерда экан? Хар холда, шу атрофда юргандир. Шу пайт яйловнинг нариги чеккасида одамнинг кораси куринди. Олисдан унинг кимлигини таниб булмасди. Туячи узун таёгига суянган холда ортидаги юк ортилган туясининг тизгинини ушлаб, кош устига бостириб кийган телпаги остидан онанинг якинлашиб келаётганини бамайлихотир кузатиб турди.

Найман она туячига якин келиб уни танидию, туясидан кандай тушганини бил- май колди. Йикилиб тушдими, сурилиб тушдими – шу топда онага бунинг ахамияти йук эди!

– Угилгинам, карогим! Сени изламаган жойим колмади! – дея угли томон тал- пинди. – Мен сенинг онангман!

Бирдан она ахволни тушунди. Тушундию депсиниб кичкирганча йиглаб юборди. Алам ва дахшатдан лаблари дириллаб, шунча уринса хам узини кулга ололмасди. Йикилиб тушмаслик учун локайд углининг елкасига ёпишиб олиб, качонлардан бери хавф солиб турган, энди эса уни босиб тушган тогдай гам юки остида эзилиб фарёд чекар, куз ёшлари селдай окарди. Она бузлаб йиглар экан, куз ёшлари орасидан, хул булиб чаккаларига ёпишиб колган бурул соч толалари орасидан, юзларини чанг би- лан булаган калтирок бармоклари орасидан фарзандининг таниш киёфасига бокар, унинг узига нигох ташлашини орзикиб кутар ва мени таниб колар, деб умид килар эди. Ахир, туккан онасини таниб олиш кийин эмас-ку!

Бирок онанинг келгани унта гуё хар доим ёнида юргандай, заррача таъсир килмади. У хатто онадан кимсан, нега йиглаяпсан, деб сурамади хам. Маълум лахзалардан сунг туячи онанинг кулини елкасидан суриб ташлаб, устида юк бор туя- сини етаклаганча одимлаб кетди: у шухлик килиб бир-бирлари билан уйнашаётган буталокдар уюрдан узоклашиб, ажралиб кетмасин, деб туялар тудасининг нариги чеккаси томон йул олган эди.

Найман она букчайиб утириб колди, хурсиниб-хурсиниб йиглади ва шу утиришда юзини чангаллаганча бош кутармай узок колиб кетди. Сунг бор кучини туплаб, узини хотиржам курсатишга уриниб, угли томон юра бошлади.

Манкурт угил хеч нимани курмагандай-билмагандай, пинагини бузмасдан, бос- тириб кийиб олган телпаги остидан маъносиз ва локайдлик билан караб турарди. Чул шамолида корайиб, дагаллашиб кетган юзида хиёл жилмайиш пайдо булди. Аммо кузлари дунёни тарк этган кишининг кузларидай локайд бокарди.

  • Утир, гаплашамиз, – деди огир хурсиниб Найман она.

Улар ерга чукдилар.

  • Мени танияпсанми? – суради она. Манкурт йук дегандай бош чайкади.
  • Отинг нима?
  • Манкурт, – деди у.
  • Сени хозир шундай деб аташади. Аввалги отинг эсингдами? Асли исмингни эслаб кур-чи.

Манкурт жим колди. У хакикий исмини эслашга харакат килаётгани, кийналганидан каншари устида мунчокдек тер томчилари пайдо булиб, куз унгини туман коплаганини она куриб турди. Аммо каршисида кандайдир тусик пайдо булдию, уни енгиб утишга курби етмади…

  • Отангнинг отини биласанми? Узинг кимсан? Эли-юртинг каерда? Каерда тугилганингни биларсан, ахир?

Йук, маикурт хеч нимани тушунмасди, хеч нарсани эслай олмасди.

  • Хали, шунчалик ахволга солишдими сени! – дея пичирлади она.

У нажотсизликдан лаблари титраб, гам-гуссаю, кахр-газабдан узини тута олмай яна кайтадан уксиниб-уксиниб йиглади, тинчланишга бехуда уринар эди, холос. Она­нинг оху-фигонига манкурт пинагини хам бузмади.

  • Ердан махрум этиш мумкин, мол-дунёдан махрум этиш мумкин, хатто ин- сонни яшашдан махрум этиш хам мумкин, – дерди она уз-узича гапириб, – бирок одамни хотирасидан махрум этишни ким уйлаб топди экан, бунга кимнинг купи бор­ди экан?! Ё раббий, агар оламда бор булсанг, бандаларингга бу ёвузликни кандай раво курдинг. Ер юзида усиз хам ёвузлик каммиди?

Она манкурт углига караб туриб, куёш, худо ва узи тугрисида тукиган машхур марсиясини айтди. Сариузак вокеалари хакида ran очилиб колганда, билган киши- лар, ханузга кадар Найман онанинг уша сузларини бир-бирларига ривоят килиб ай- тиб юришади…

Шунда она машхур марсияни бошлади, билган кишилар бу сузларни хозирга кадар эслаб юришади:

Тулубин келиб искаган,

Бутаси улган буз мояман,..[2]

Она калбидан отилиб чиккан дод-фарёд оханги кимсасиз, хад-худудсиз Сариузак чулини ларзага солгандай янграб турди.

Бирок бу нола-фарёд манкуртнинг тупигига хам чикмади.

Шунда Найман она сураб-суриштиришлар билан эмас, балки аклини ковлаш, китиклаш билан эс-хушини узига келтирмокчи булди.

  • Сенинг отинг Жуломон. Эшитдингми? Сен Жуломонсан, отангнинг оти – Дунанбой. Отангни эслай олмайсанми? Ахир, у сени болалик чогингдан ка- мон отишга ургатган. Мен сенинг онангман. Сен эса менинг углимсан. Сен найман уругидансан, тушундингми? Сен наймансан…

Онасининг хамма гапларини угил аввалгидай мутлако локайдлик билан эшитди. Она гуё деворга гапираётгандай эди. Онанинг сузлари карнинг кулогига азон айтган- дай ran эди.

Найман она Манкурт угилдан суради:

  • Бу ерга келганингга кадар нималар булди?
  • Хеч нарса булгани йук, – деди угил.
  • Кечасимиди ё кундузимиди?
  • Хеч нарса, – деди у.
  • Ким билан гаплашгинг келади?
  • Ой билан. Бирок бир-биримизнинг гапимизни эшитмаймиз. У ерда кимдир утирибди.
  • Яна нимани истагинг келади?
  • Хужайинимизнинг бошидаги сингари кокил куйишни,
  • Кани бери кел-чи, бошингни бир куриб куяй, улар нима килиб куйишганини – деб она угли томон талпинди.

Манкурт шартта тисарилиб, узини олиб кочди, бошидаги телпагини чангаллаган буйича кайтиб онага бокмади. Бош хакида хеч качон суз очиш мумкин эмаслигини она энди тушунди.

Шу пайт олисдан туя минган кишининг кораси куринди. У шу ёкка томон кела- ётган эди.

  • Бу келаётган ким? – суради она.
  • У менга овкат олиб келяпти, – деди угил.

Найман она ташвишга тушди. Бевакт пайдо булиб колган бу жунгжангнинг кузига чалинмаслик учун тезрок гойиб булиши керак эди. У туясини чуктириб, дархол миниб олди.

  • Сен унга хеч нарса айтмагин. Мен тезда кайтиб келаман, – деди Найман она.

Угли лом-мим демади. Унинг парвойи палак эди. Утлаб юрган туялар орасидан кочиб бораётган Найман она хато иш килиб куйганини тушунди. Бирок вакт утган эди. Ок туяга миниб бораётган онани жунгжанг куриб колиши мумкин эди. Окмоясини етаклаб, утлаб юрган туялар орасидан беркиниб яёв жунаган маъкул эди.

Яйловдан хийла олислаб кетгач, Найман она четларида эрманшувоклар усиб ётган чукур жарликка кириб борди-да, Окмояни чуктириб кузата бошлади. Гумони тугри чикди, пайкаб колган экан. Куп утмай, туясини йурттириб келаётган халиги жунгжангнинг кораси куринди. У найза ва ук-ёй билан куролланган эди. Жунгжанг, халиги ок туя миниб олган одам каёкка гойиб булди, дегандай атрофга аланглаб карар эди хайратланиб. У кайси томонга караб юришини билмай, гангиб колган эди. Гох у ёкка, бу ёкка туя чоптириб утди. Нихоят, жарликка жуда якинлаб келди. Яхшиямки, Окмоянинг тумшугини румол билан боглаб куйиш эсига келган экан. Акс холда, у букириб ёки пишкириб юбориши хам мумкин эди. Найман она жарлик ёкасидаги эрман орасига яшириниб олган жойидан жунгжангни энди аник кура бошлади. У барок туя устида атрофга олазарак булиб карарди, купчиб кетган юзлари жиддий тусда, бошидаги кора калпогининг иккала учи тепага кайрилиб кетган, гуё кайикни эслатарди. Бошининг орка томонида эса бир урам копкора хайдар кокили ялтираб, осилиб турарди. Жунгжанг узангида тик туриб, найзасини укталганча кузларини чакчайтириб атрофга назар ташларди. Бу одам Сариузакни босиб олиб, канчалаб ахолини кул килиб хайдаб кетган, онанинг оиласига хам чексиз кулфатлар келтир- ган ганимлардан бири эмасми? Мана шу кутурган йирткич ёвга карши ёлгиз она – курол-яроксиз аёл нима хам кила оларди? Инсонни хотирасидан махрум этишдек шафкатсизлигу вахшийликка уларни кайси турмуш, кайси вокеа-ходисалар мажбур этди, деб уйларди ожиз колган она узича…

Жунгжанг у ёк-бу ёкка зир югуриб хеч нимани учратмагандан сунг, тезда ортга, туялар тудаси томон кайтди.

Кеч кириб колган эдн. Куёш ботган булса хам осмонни оловлантириб турган шуъ- ласи алламахалгача дала юзини ёритиб турди. Сунг бирдан кош корайиб, борликни тун зулмати коплади.

Найман она бу тунни танхо узи бечора манкурт угли якинида -даштда тунаб утказди. Углининг ёнига боришга чучиди, халиги хавфсираб колган жунгжанг кеча- си уюр олдида колиши хам мумкин.

Углини кулликда ташлаб кетмай, бир амаллаб бирга олиб кетишга карор килди она. Угли манкурт булса хам, майли, хеч нимани тушуниб, англаб етмаса хам майли, кимсасиз чулда, жунгжангларнинг туясини бокиб хор булиб юрганидан кура, уз уйи- да, уз одамлари орасида яшагани яхши эмасми? Она калби шуни истарди. Бошкалар такдирга тан бериб кетиши мумкин булган холга она сира хам куна олмасди. У уз кони ва жонини, куз корачигини кулликда колдириб кетишни сира-сира истамас- ди. Балки боласи уз ерида хушига келиб, болалик кезларини эслаб, барча курган- кечирганларини кайта тиклаб олар, дея умид киларди.

Эртасига эрталаб Найман она Окмояга миниб яна йулга тушди. Уюр бу ердан хийла узоклашиб кетган эди. Излаб, айланма йуллардан эхтиёткорона утиб, узок йул босди. Туяларни кургандан кейин хам жунгжанглардан биронтаси куриниб колмасин, деб узок вакт кузатиб турди. Хеч кимнинг йуклигига кузи етгач, углининг отини ай- тиб чакирди.

  • Жуломон! Жуломон! Омонмисан?

Угли бурилиб караган эди, она кувончидан бакириб юборди, аммо шу захотиёк, угли шунчаки, овоз чиккан томонга караганини пайкаб колди.

Найман она углининг хотирасини тиклашга яна уриниб курди.

  • Отинг нима, эслаб кур-чи! – дея ялиниб-ёлвориб инонтиришга харакат киларди у. – Отангнинг оти Дунанбой, билмайсанми уни? Сенинг исминг манкурт эмас, Жуломон. Найманларнинг яйловига кучиб бораётганимизда йулдатугилгансан. Шунинг учун отингни Жуломон куйганмиз. Сен тугилганингда биз уша ерда колиб уч кеча-кундуз туй-томоша килганмиз.

Бу гаплар манкурт угилга заррача таъсир этмаётганини билса хам, бари бир она унинг сунган хотирасида нимадир йилт этиб куриниб колар деган умидда бехуда уринарди. Аммо у деворга гапираётгандай эди. Шунга карамай, утган-кетганлардан гапириб, хадеб узиникини такрорлайверди:

  • Отинг нима, эслаб кур! Отангнинг оти Дунанбой!

Сунг она узи билан олиб келган таомларидан едириб-ичириб булгандан сунг, алла айта бошлади.

Алла манкуртга маъкул келгандай булди, шекилли, кулок солиб тинглаб утирди. Корайиб, уникиб кетган юзига кандайдир иликлик югургандай булди. Шунда она углини бу ердан – жунгжангларнинг измидан уз тугилиб усган кадрдон ерига бирга олиб кетишга кундиришга киришди. Манкурт эса туяларни колдириб, каёккадир бош олиб кетишни миясига сингдира олмади, йук, хужайиним туялардан бир кадам хам жилмайсан, дсб буюрган, шунинг учун уюрни ташлаб бирон ёкка кетмайман…

Чикмаган жондан умид деганларидай, Найман она барбод этилган хотира эшиги- ни очиб киришга кайта-кайта харакат киларди:

  • Эслаб кур-чи, кимнинг углисан? Отинг нима? Отангнинг оти Дунанбой!

Углини хушига келтириш учун бехуда уринаётган она орадан канча вакт утганини хам пайкамай колди, шу махал уюр чеккасидан яна уша жунгжанг туя миниб ке- лаётганини куриб эси чикиб кетди. Бу сафар жунгжанг жуда якин келиб колганди, юриши хам жуда илдам. Найман она тезда Окмояга мина солиб, кочиб колди. Бирок яйловнинг нариги томонидан яна бир жунгжанг туя йурттириб онанинг йулини ке- сиб чикди, шунда Найман она туясида уларнинг уртасига караб солди. Бедов туя олга томон елдай учиб кетди, ортдан таъкиб остига олган жунгжанглар бакиришиб, кийкиришиб, найзаларини силтаб, дагдага килганча уни кувлаб боришарди. Бирок Окмояга етмок каёкда?! Уларнинг харсиллаб чарчаб колган туялари оркада колиб кетди. Окмоя булса тобора кизишиб, нафасини ростлаб, Найман онани улимдан куткарганча, Сариузак чуллари буйлаб кушдай учиб борарди.

Г азабланган жунгжанглар кайтиб келгандан сунг, манкуртни роса дуппослашганини она билмасди. Аммо дуппослашгани билан манкурт нимани хам биларди. У хддеб бир гапни такрорларди:

  • У сенинг онанг буламан, деб айтаяпти.
  • Хеч канака онанг эмас у! Сенда она йук! Бу ёкка нима учун келганини би- ласанми? Биласанми?! Телпагингни сидириб олиб, бошингни кайнок сувга солгани келган! – деб баттар куркита бошлашди жунгжанглар шурлик манкуртни.

Бу сузларни эшитиб, манкуртнинг корамтир юзлари буздай окариб – кукариб кетди, куллари билан телпагини чангаллаб, буйнини елкалари орасига кисиб, худди йирткичдай ола-кула атрофга карай бошладм.

  • Сен куркмагин! Мана буни ушла! – деб жунгжангнинг каттаси манкуртга ук- ёй тутказди.
  • Кани, мулжалгаол-чи! -кичик жунгжанг калпогиниосмонгаотди. Уккалпокни тешиб утди. – Ух-у, – ажабланди калпок эгаси. – Кулида хотира сакланиб колибди!

Уясидан чучитиб учириб юборилган куш каби Найман она Сариузак чулларида оёги куйган товукдай елиб-югурарди, Энди нима киларини, нимага умид боглашни билмасди. Жунгжанглар энди нима килишаркин? Утовдаги туяларни, манкурт углини она етиб бора олмайдиган бошка ерларга, узларининг катта урдаларига якин жойга хайдаб кетишармикин ёки уни кулга тушириш учун пайт пойлаб ётишармикан? Минг хил хаёлларга гарк булган она боши котиб, пасткам йуллардан утиб бориб, яйловни синчковлик билан кузатаркан, халиги иккита жунгжанг уюрни ташлаб кетиб бораёт- ганини курди-да, кувониб кетди. Улар унгу сулига карамасдан ёнма-ён кетиб бори- шарди. Найман она узок вакт куз узмай турди, качонки уларнинг кораси куринмай колгач, угли томон йул солиб кандай булмасин, уни узи билан бирга олиб кетмокчи булди, У ким булса хам майли, такдир бошига шундай кора кунларни солиб, душ- манлар шунчалик тахкир этган экан – бу унинг айби эмас. Майли, овсар булса хам углини кулликда, асоратда колдириб кетмайди. Боскинчилар туткун этилган фар- зандларимизни майиб-мажрух килганларини, хурлаб, аклдан оздириб, нотавон бир ахволга солиб куйганларини найманлар куриб куйсин-да, газабдан, ор-номусдан кулга курол-ярог олсин. Гап босиб олинган ерда эмас. Ер хаммага етиб ортади. Аммо лекин, жунгжангларнинг ёвузлигини сира хам кечириб булмайди, уларнинг хиёнат- корлиги етти ёт кушни булиб хам яшаш мумкин эмаслигини курсатиб турибди…

Она угли томон борар экан, шу кечасиёк бу ердан кетиш зарурлигини унга кандай килиб тушунтирсам экан, деб йул-йулакай уйлар эди.

Кош корая бошлади, Канчалаб утган ва утиши лозим булган сон-саноксиз тун- лар сингари ложувард – кизгиш шуълага чулганган тагин бир тун сойликлару во- дийлар узра буюк Сариузак сахросини босиб кела бошлади. Окмоя катта уюр томон бекасини елдириб борарди. Ботаётган куёш шуълалари куш уркач уртасида утириб олган она киёфасини баралла курсатарди. У жиддий тусда, юзларининг кони кочган холда хушёр тортиб, хавотирланиб утирарди. Сочлари окариб кетган, манглайини ажин босган, гам-гуссали кузларига эса Сариузак хуфтони сингари гам-ташвиш чуккан эди… Мана, у уюрга хам етиб бориб, утлаб юрган туялар орасидан утиб куза- та бошлади, бирок угли куринмасди. Туяси эса тизгинини чувалантириб судраганича бемалол утлаб юрарди… Нима булди экан унга?

  • Жуломон! Кулуним Жуломон, канисан? – деб чакира бошлади Найман она. Килт этган жон куринмади, хеч кандай овоз эшитилмади.
  • Жуломон! Каердасан? Бу мен, онанг буламан! Каердасан?

Она ташвиш ичида атрофга олазарак бокар экан, манкурт угли туясининг соя- сига беркиниб, тиззалаб утирганича камонни таранг тортиб мулжалга олаётганини пайкамай колди. Факат у куёш нури кузини камаштираётгани сабабли кулай вазият- ни кутаётган эди.

-Жуломон! Болагинам! – деб чакирди она углини, бирон ходиса юз бер- мадимикан деб ташвишланиб. Сунг эгарда утирганча угрилиб караган эди, узини мулжалга олиб турган углига кузи тушиб колди. Шу захотиёк Окмояни буриб чап бермокчи булган хам эдики, визиллаб келган ук унинг чап култигининг остига сан- чилди. Она: “Отма!” дейишга улгурди, холос.

Бу улим зарбаси эди. Найман она икки букилди ва Окмоянинг буйнига ёпишга- нича шилк этиб тушди. Лекин ундан олдинрок бошидан ок румол учиб кетиб, хавода кушга айланиб чиркирай бошлади: “Кимнинг фарзандисан, эслаб кур! Отинг нима? Отангнинг оти Дунанбой! Дунанбой! Дунанбой!..”

Ушандан бери Сариузак дашти тепасида хар куни кечаси Дунанбой деган куш учиб юради, дейишади. Уша куш йуловчига дуч келиб колса: “Кимнинг фарзандисан, эслаб кур! Эслабкур! Отингнима? Отангнинготи Дунанбой, Дунанбой! Дунанбой!..” деб садо чикарар экан.

Шундан бери Найман она дафн этилган уша жой Сариузак музофатида Она Ба- йит кабристони – Онаизор макони деб аталади…

Савол ва топшириклар:

  1. Чингиз Айтматовнинг кайси асарларини укигансиз? Адиб асарлари асосида яратилган кайси кинофильмларни биласиз?
  2. Жунжанглар махкумларни кандай килиб манкуртга айлантирар эдилар?
  3. Нима учун туткунни манкуртга айлантиришгандан сунг, якинлари уларни кайтаришга уринмай куярдилар?
  4. Нима сабабдан кул-манкурт оддий кулларга нисбатан кадрланарди?
  5. Ёзувчи жунгжангларни нима учун “одам зотига акл бовар киладиган ва бовар килмайдиган ёвузликлар орасида энг кабих жиноятга кул урдилар” деб айблайди?
  6. Манкуртга айлантирилган углининг гам-гуссаси оловида ковурилган Найман онанинг фарёдини кайта укиб чикинг. Онанинг рухиятини шу сузлари асосида тахлил килинг.
  7. Савдогарларнинг ёш манкурт хакидаги хикояси Найман онани нима учун каттик хаяжонга солди?
  8. Бундай кийноклару, азоб – укубатлардан бир умр гам чекиб, гумонсираб, хавотирланиб юргандан кура, албатта, углини бир эмас, икки бора кумгани яхши эмасми?” сузларининг магзини чакиб куринг.
  9. Нима учун найманлар анъанага кура Найман она углининг жасадини жанг майдонидан олиб чикиша олмаган эдилар?
  10. Найман она шубха-гумонлар огушида кандай хаёлларга борди? Бу хаёллар охир- окибат кандай карор кабул килинишига сабаб булди?

И. Найман она билан углининг учрашув эпизодини кайта укинг. Онанинг калб изтироблари сизга кандай таъсир килди?

  1. “Ердан махрум этиш мумкин, мол-дунёдан махрум этиш мумкин, хатто инсонни яшашдан хам махрум этиш мумкин, бирок одам хотирасидан махрум этишни ким, ким уйлаб топди экан?… Ё раббий, агар оламда бор булсанг, бандаларингга бу ёвузликни кандай раво курдинг. Ер юзида усиз хам ёвузлик каммиди”. Найман онанинг бу ноласи сизга кандай таъсир килди?
  2. Жуламоннинг хатто онасини танимаслиги, локайдлиги онанинг калбига канчалар огир ботди, уйлаб куринг.
  3. Жунгжангни кургач онанинг хаёлидан кандай уй-хаёллар утди?
  4. Манкуртга она алласи кандай таъсир килди? Онанинг ялиниб-ёлвориб килган илтижолари таъсир килмаган манкуртга нима учун она алласи маъкул булди деб уйлайсиз?
  5. Нима учун манкуртлар телпагини сидириб олиб, бошларини кайнок сувга солишларидан куркадилар?
  6. Боскинчилар туткун этилган фарзандларимизни майиб-мажрух килганларини, хурлаб аклдан оздириб, нотавон бир ахволга солиб куйганларини найманлар куриб куйсин-да, газабдан, ор-номусдан кулга курол-ярог олсин” Онанинг бу сузлари замирига кандай маъно яширинган?
  7. Онанинг улдирилиши сизга кандай таъсир килди?
  8. “… бошиданокрумол учиб кетиб, хаводакушгаайланибчиркирайбошлади: “Кимнинг фарзандисан, эслаб кур! Отинг нима? Отангни оти Дунанбой! Дунанбой! Дунанбой!” Бу сатрлар калбингизни ларзага солдими? Нима учун онанинг айнан ок румоли кушга айланиб фарёд чека бошлади?
  9. “Асрга татигулик кун” романидаги манкуртлик муаммосининг маъноси, мохияти ва хозирги ахамияти нимадан иборат?
  10. “Замонавий манкуртлик” тушунчаси хакида нималарни биласиз?
  11. Ч.Айтматовасарларинингжахоншумул шухрати белгиланган сабабларини аниклашга харакат килинг.
  12. Адиб асарлари ва кахрамонлари шахсан сизни кандай маънавий эстетик хислатлар билан бойитгани хакида мустакил мушохада юритиб куринг.

[1] Она Байит номиддги иккинчи суз “байт” маъносини билдиради, яъни фарзанл догида изтироб чекаётган онанинг аламли фарёди, муножотини англатади. (Т аржилюн.)

[2] Туянинг боласи улганида, сут бермай куймасин, деб буталогининг терисига сомон тикиб, онасига курсатилади. Шунда хайвоннинг мехри товланиб елинига сут келади. (Тарж.)

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Курбон Хайити куни харакатланиш кун давомида тулик тухтатилади, байрам оила даврасида утказилади

Узбекистонда 2020 йил 31 июль куни бутун сутка давомида республика микёсида харакатланиш, автотранспорт воситаларининг, йуналишсиз …