Главные новости
Главная / Маданият / Яшил куйлак
<

Яшил куйлак

yashil-kuylakУни йулда учратганимда, азон чакирилаётган эди.

— Юр, сени масжидга олиб борайин. Биласан, бугун жума, — дедим.

— Сен хам биласанки, мен масжидга бормайман, — деди.

— Масжидга бормаслигингни биламан, аммо сабаби нимайкин, деб куп уйлайман.

— Узим хам тушунмайман, нимагадир хеч тортмайди-да, — деди. — Балки мухитнинг таъсири бордир. Хам шимимнинг дазмоли бузилиб, тиззаларимнинг урни чикиб колади, деб куркаман…

Беихтиёр кулиб юбордим.

— Хазиллашяпсанми?! Шу хам бахона булди-ю…

— Жиддий гапиряпман, — деди у. — Кийимга, айникса, яшил кийимга учлигимни биласан-ку.

Хакикатан, дустим ажойиб эди. Бир-биридан гузал кийимларини албатта яшилдан ёхуд яшилнинг бошка бир тусидан танлар ва хар доим дазмолли холда юрар эди.

— Хуп, майли… Хаётингда хеч масжидга бормаганмисан?

— Болалигимда, бобом билан бирга бир неча бор борганман, — дея жавоб килди у. — Хар калай, у пайтлар тиззаларим ейилишидан хам куркмаган булсам керак. Лекин энди масжидга боришимга кузим етмайди.

Унинг мулохазалари мени нихоятда хайратда колдирди ва бу хакда гап очганимга пушаймон булдим. Нихоят, кул сикишиб хайрлашдик.

Бу сухбатимиздан икки ойлар утган эди. Унинг масжидда эканини айтишди. Дархол етиб бордим. Айвондаги намоз сафларининг энг олдидан топдим. Устида яна яшилликлар…

Секингина ёнига якинлашдим ва паст овозда:

— Ха, огайни, масжидга келмокчи эмасдинг? — дедим.

Лом-мим демади. Чунки… мусалло тоши устида, яшил ёпинчикли бир тобут ичида ётарди у.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерхо

Дуст хакида тожикча шеър Бархез, то нихем сари худ ба пои дуст, Чонро фидо кунем, …