Главные новости
Главная / Сиёсат / Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди
<

Асаджон Ходжаев Kun.uz’ни газ-свет муаммосини ёзгани учун огохлантирди. Тахририят буни босим утказиш деб хисоблайди

Жойлардаги электр энергияси ва табиий газ билан боглик муаммолар хакида ижтимоий тармокларда таркалган кизикарли ва танкидий постлар жамланиб, Kun.uz сайтида эълон килиниши ортидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Асаджон Ходжаев тахририятни нохолисликда айблади ва «жиддий хукукий окибатлар»дан огохлантирди.

Асаджон Ходжаев / Фото: Kun.uz

Ноябр ойидаёк хаво кескин совиб, корлар ёгиб, Узбекистонда куз-киш мавсумига тайёргарлик ишлари улда-жулда бажарилганини аён килиб куйди.

Электр энергияси ишлаб чикарувчи корхоналарда авариялар руй берди ва электр тармогида узилишлар кузатила бошлади, куплаб ахоли пунктларида ток беришга чекловлар жорий этилди.

Албатта, бу одамларнинг кескин норозилигини келтириб чикара бошлади.

Kun.uz сайти 22 ноябр куни «Халкка свет-газ беринг!» – ижтимоий тармокларда азалий ва огрикли мавзу» сарлавхаси остида ижтимоий тармокларда билдирилган фикрлар жамланган материални эълон килди.

Мазкур материал юзасидан тахририятимизга Узбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев томонидан 23 ноябр санаси билан имзоланган огохлантириш хати келиб тушди.

Хатда АОКА томонидан Facebook ижтимоий тармоги фойдаланувчиси Дилшод Одилов ва ёзувчи Улугбек Хамдамнинг постларидан келтирилган жумлаларга эътироз билдирилади.

«Материалда электр энергия хамда табиий газни ахолига етказиб бериш билан боглик жойлардаги муаммолар бир томонлама хиссиётга берилган холда ёритилган», – деб ёзилади огохлантириш хатида ва иктибос келтирилади.

«Тахририят материалда мамлакатда табиий газ казиб олишнинг пасайиш сабаблари, хукумат томонидан ахолига электр хамда табиий газ ва суюлтирилган газ етказиб бериш буйича курилаётган чора-тадбирларга, хусусан, ёкилги энергетика комплексини модернизация килиш хамда истеъмол килиш сохасидаги катор ислохотларга атрофлича тухталмаган», – деб ёзилади хатда.

Материалда келтирилган пост матнида хукумат хакида гап бормаган булса хам, «Узбекистон хукумати ахолига нисбатан жиноят содир килаётганликда айбланган», дея таъкидлаган АОКА рахбари уз хатида.

Аслида, материал энергия ташувчилар билан таъминлаш тизимида юзага келган муаммоларга одамлар кандай реакция билдираётгани хакида эди. Унда хукуматни айблаш максад килинмаган. Материалдан, ОАВга хос равишда, вокеликни – бу уринда ижтимоий тармокларда фукаролар томонидан билдираётган фикр-мулохазаларни борича курсатиб бериш кузланган.

Бутун республика буйлаб электр энергияси бот-бот ва соатлаб узиб куйилаётгани – факт. Буни ижтимоий тармоклардаги дод-войлар ва тахририятимизга келаётган минглаб мурожаатлардан хам англаса булади.

Энди тасаввур килинг: коронавирус пандемияси хали тугагани йук, давом этмокда. Одамларнинг уйида оддий овкат пишириш учун свет ва газ йук. Тадбиркорларнинг иши тухтаб коляпти, паррандаси, иссикхонадаги экинлари нобуд буляпти. Шундай шароитда, ОАВ ёкилги энергетика комплексини модернизация килиш хамда истеъмол килиш сохасидаги катор ислохотларга атрофлича тухталиши керакми?

Ислохотларни утказишга бевосита масъул идоралар уз вазифаларини белгиланганидек бажара олмаса хам, вазиятни матбуот томонидан хаммаси зур, хаммаси жойида деб хаспушланиши кандай натижага олиб келади? Холва деган билан огиз чучийдими?

Колаверса, йил давомида Kun.uz сайтида ёкилги энергетика комплексини модернизация килиш хамда истеъмол килиш буйича катор маколалар эълон килиб борилди. Жойларда янги газ конлари очилгани, табиий газ казиб олиш хажми ошаётгани, электр энергияси узатиш тармоклари модернизация килинаётгани хакида тинимсиз материаллар эълон килиб келинди. Энергетика вазирлиги томонидан уюштирилган пресс-турларда Kun.uz мухбирлари хам катнашди ва расмийлар берган маълумотлар ахолига етказиб борилди.

Иккинчидан, Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги ташкилот ва корхоналарнинг ахборот хизматлари уз хабарларида сохадаги холатни яхшилаш юзасидан килинаётан ишлар буйича бериб борган маълумотлари канчалик ростлиги бугунги кунда савол остида колмокда. Аслида, АОКАнинг барча эътирозлари ушаларга нисбатан булиши керак эмасмиди?

ОАВнинг бош вазифаларидан бири – ахоли муаммоларини юзага олиб чикиш, эътиборга хавола этишдир. Свет ва газ муаммоси давлат рахбари утказаётган йигилишларда хам, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва хукумат рахбари Абдулла Арипов томонидан хам тилга олиб утилди.

«Таъкидлаш лозимки, KUN.UZ веб-сайтидаги мазкур материалда муаммога бир томонлама ёндашув, хиссиётга берилиш, мамлакат хукуматини ахолига нисбатан жиноят содир этаётганликда айблаш холатлари кузатилди. Бу эса ахолида мамлакат хукумати томонидан ушбу йуналишда олиб борилаётган саъй-харакатларга нисбатан салбий фикр-мулохазалар уйгонишига сабаб булиб, мамлакатимизда ахолини ижтимоий куллаб-кувватлаш, уларга фаровон турмуш кечириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислохотларга ишончни сусайтириши мумкин.

Юкоридагиларни инобатга олган холда таъкидлаш жоизки, умумфойдаланишдаги ОАВ сифатида давлат руйхатига олинган веб-сайтлар сахифаларида кенг оммага мулжалланган материаллар таркатилишида кутарилаётган масалалар атрофлича урганиб чикилиши хамда ахборотлар холислиги ва ишончлилиги таъминлаши максадга мувофик хисобланади», – деб ёзилган хатда.

Кизик парадокс: вазиятни яхшилаш учун масъул мутасаддилар ислохотларга ишончни сусайтирмас экан-да, АОКА рахбарининг фикрича, азият чекаётган халкнинг (ха, аламдан бироз) эхтиросли фикрларини оммага олиб чиккан сайт сусайтирар эканми?

«KUN.UZ веб-сайти рахбарияти юкорида таъкидлаб утилган ахборотни текширмасдан жойлаштирган холатлари келгусида такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар курмаса, унинг давом этиши жиддий хукукий окибатларни келтириб чикариши хакида огохлантирилади», – дейилади хат сунгида.

Kun.uz тахририяти АОКА бош директорининг ушбу хатини журналистик фаолият эркинлигига босим утказиш деб бахолашини маълум килади.

Бу хатти-харакатдан Эски Узбекистоннинг иси келмокда, десак янглишмаган буламиз.

Сунгги пайтларда муаммони яратган мутасаддилар эмас, уни кутариб чиккан матбуот ходимларини айблаш оддий холга айланиб бормокда. Вахоланки, ушбу «кураш» журналистларга эмас, муаммонинг ечимига каратилса, ахолига купрок фойда келтирарди.

Халкнинг катта кисмини кийнаётган муаммо бор. У ёзилди ва ёзилмокда. Шу боисдан хам бу муаммолар керакли инстанцияларда эшитилди. Энди парламент хам, хукумат хам, тегишли вазирлик ва идоралар хам муаммони бор буйича кабул килиб, уни бартараф этиш чораларини куриши максадга мувофик.

Kun.uz конун билан белгиланган хукуклари доирасида, мавжуд муаммоларни холис ва шу билан бирга борича ёритишда давом этади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

mirziyoev

Шавкат Мирзиёев Автомобил йуллари кумитаси раисига каттик танбех берди

Президент Шавкат Мирзиёев Фаргона вилоятига сафари доирасида Фаргона шахридаги «Шодиёна» махалласига кутилмаган ташриф билан борди. …