Главные новости
Главная / Маданият / Араб тили тарихи
<

Араб тили тарихи

arab-tiliОламларни яратган, охирги пайгaмбарини ислом билан хушнуд килган хамда Узининг наздидаги дин ислом эканлигига рози булган зот Аллохга бехисоб-беадад хамд-у санолар булсин. Курайшларнинг саййиди, арабларнинг энг фасохатлиси булган хамда икки дунёнинг чироги булиб дунёни мунаввар килган пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга чексиз-чексиз дуруд-у саловатлар булсин.
Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб булиб, унинг адабий тил нормаси жохилият даврида шаклланган. Унинг тараккиёти уч боскичга булиниб урганилади: кадимги, классик ва хозирги замонавий араб тили.
Классик араб тили ислом байроги остида Якин ва Урта Шаркка, Марказий Осиё ва Африканинг куп кисмига таркалди. Бунда албатта, сахобаларнинг урни бекиёс хисобланади. Кейинчалик, у Урта Осиёда узок вактларгача халкаро ва билим тили булиб келди. Бу тилда давлат дастурлари олиб борилади ва хикматларга тула асарлар ёзилади. Шулардан Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Мухаммад Хоразмий ва Махмуд Замахшарий каби узларининг чукур илмий мулохазалари билан дунё фанининг равнакига сезиларли таъсир курсатган фан дахолари, буюк ватандошларимиз хам шу тилда самарали ижод килишган. Классик тил хозирги араб тилининг шаклланиши учун замин булди.
Хозирги замон адабий араб тили Арабистон ярим ороли ва ундан шимолрокдаги хамда Шимолий ва Шаркий Африкадаги йигирмадан ортик давлатларнинг расмий тили хисобланади. Кадимги тилининг баъзи ёдгорликлари бизгача етиб келган. Тадкикотчилар шу ёдгорликлардаги ёзувлар асосида унинг грамматик курилишини ва кисман суз бойлигини аниклашга муваффак булишган.
Классик араб тилининг намуналари эса бизгача жуда куп микдорда етиб келган. Унда мукаммал грамматик курулишга эга булган, кенг лекцик таркибли, жохилий даври назми ва таъсирдор кабилалар лахжалари нодир хусусиятларини узида умумлаштира олган бой тилни куриш мумкин. Араб давридаги хак динни изловчиларнинг назмида:

فَيَا عَجَبًا كَيْفَ يُعْصَي الإلَهٌ أَمْ كَيْفَ يَجْحَدُهُ الْجَاحِدُ؟

Во ажаб! Кандай килиб илохга осий булиш бор,
Ё инки инкор килувчининг инкори бор .

    Классик араб тили такомилида араб кабилалари лахжасида энг эътиборлиси курайш лахжаси хисобланган. Чунки уларнинг замини Маккаи мукаррама булган. Маккаи мукаррамада эса, улуг Куръони карим нозил булган. Куръони карим араб тилида, курайш лахжасида нозил булган. Унинг араб тилида нозил булганига Аллох таолонинг каломида бир неча уринларда зикр килинган. Аллох таоло Шуаро сураси 7-оятида шундай мархамат килади:

وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ قُرْآَنًا عَرَبِيًّا لِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا وَتُنْذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ لَا رَيْبَ فِيهِ فَرِيقٌ فِي الْجَنَّةِ وَفَرِيقٌ فِي السَّعِيرِ

(Барча) шахарлар онаси (Макка ахлини) ва унинг атрофидаги кишиларни огохлантиришингиз учун ва шубхаси йук «тупланиш куни» (киёмат куни)дан огохлантиришингиз учун Биз Сизга мана шундай араб тилидаги Куръонни вахий килдик. (У кунда) бир гурух жаннатда булса, бир гурух дузахдадир. Шу боис, Мукаддас Китобни тугри тушуниш, уни англаш учун араб тилини урганишниш, хусусан сарф ва нахв коидаларининг ахамияти бекиёсдир. Зеро, араб тилини билмаслик эмас, аксинча билиб, унда хато килган инсонлар маломат килинган.
Абу Тиб айтадилар: “Билгинки, арабларнинг каломига халал етказган ва урганиши энг эхтиёж сезиларли нарса бу эъробдир. (Эъроб бу – калиманинг охиридаги харакат) Ривоят килинадики, бир киши               Расулуллох салаллоху алайхи васаллам хузурларида сузлаётиб, лахн (хато) килади. Шунда у зот:

أَرْشِدُوا أخَاكُمْ فَقَدْ ضَلَّ

Яъни, “Биродарингизни тугри йулга йуллаб куйинг, батахкик у адашди”, дедилар. Ёкут айтадилар: “Умар ибн Хаттоб разияллоху анхунинг олдиларидан камон отишни яхши билмайдиган бир кавм утиб колди. Уларга танбех бердилар, улар айтишди: “Биз таълим олувчи кавммиз”. Умар разияллоху анхунинг газаблари келди ва дедилар: “Албатта, сизларнинг тилингиздаги хатоларингиз камон отишдаги хатоларингиздан кура ёмонрокдир”. Сабаби, халиги камон отаётган кавм араб тили коидасига зид килиб гапиришган. Шу боис, Хазрат Умарнинг жахллари чикади.
Хазрат Умар даврларида у зотга волийлардан бири мактуб ёзади ва унда лахн килади. Бу Умар разияллоху анхуга хуш келмайди. Ибн Кутайба айтадилар: “Бир аъробий бир муаззиннинг бундай деяётганини эшитиб колади:

أشْهَدُ أنَّ مُحَمَّدَّا رَسُول الَّله

    Муаззин رَسُولُ сузини насб (фатха харакати)да укийди. Халиги эшитиб турган киши аъробий булсада, ажабланиб: “Шури куригур, бу нима киляпти узи?”, дейди. Бир аъробий бозорга кириб бозорчиларни лахн килаётганини эшитиб колади ва “Субханаллох, лахн килишяпти. Биз эса лахн хам килмаймиз, фойда хам курмаймиз”, дейдилар. Яъни улар шунча хато килишса хам, фойда куриб ётишибди. Биз эса тугри сузлаб, фойда куришни билмаймиз дейишган.
Асмоий айтадилар: “Турт киши на хазлида хам ва на жиддий гапида хам лахн (хато)га йул куймаган. Улар Шаъбий, Абдулмалик ибн Марвон, Хажжож ибн Юсуф ва Ибни Фариадир. Уларнинг ичида энг фасохатлиси Хажжож хисобланади”. Бундан билинадики, бу инсонлар хазил ва жахл холатида хам араб грамматикасига амал килиб сузлаган.
Бир куни Хазрат Али разиялоху анху бир кишининг Тавба сурасини нотугри эъроб билан укиётганини эшитиб коладилар ва Абу Асвад ад-Дуалийни чакириб коида ёзишга буюрадилар. Бошка ривоятда, айтадиларки, Абу Асвад хазрат Алининг хузурларига киради, Хазрат Алининг кулларида сиёх бор эди. Абу Асвад айтадилар: “Я амирал муъминийн! Кулингиздаги нима? Али разияллоху анху: “Уйлаб колдим, мана бу кизилларни арабларга аралашиши окибатида араб тили бузиляпти. Мен бу билан бир нарса урнатмокчиманки, араблар уларга мурожаат килсин ва унга суянсинлар. Сунг кулларидаги халиги нарсани Абу Асвад томон ташлайдилар . Унда куйидагича ёзилган эди:

الكَلَامُ كُلُّهُ إسْمٌ وَ فِعْلٌ وَحَرْفٌ. فَلاسْمُ مَا أنْبَاءَ عَنِ المُسَمَّى. وَالفِعْلُ مَا أنْبِىءَ بِهِ. وَالحَرْفُ مَا أفاَدَ مَعْنَى

Яъни: “Каломнинг барчаси исм, феъл ва харфдан иборатдир. Исм номланган нарсадан хабар беради. Феъл эса у билан хабар берилади. Харф эса маъно англатмайди”. Сунг айтадилар: “Мана шу 3 нарсадан кейин хаёлингга нима келса, ёзавергин”.
Шундан сунг араб тили коидаларига катта эътибор бериладиган булди. Биринчи булиб бу сохада Абу Асвад ад-Дуалий араб тилига доир конун-коидаларни ишлаб чикарадилар. Бу сохада энг муваффакият козонган шахс бизнинг ватандошимиз Махмуд Замахшарий хазратлари хисобланадилар. Бу олим уз китобида арабларнинг узи урганишга мухтож булган кимматли маълумотларни ёзиб колдиради. Хатто араблардан баъзилари айтади: “Агар бу инсон шундай буюк ишни килмаганда биз узимизнинг соф тилимиздан айрилиб колардик”.
Бирок араб тилининг грамматик нормалари эса милоднинг XII-IХ асрида ишлаб чикилди. Куръони каримнинг нозил булиши, пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссалом хадисларининг юзага келиши араб адабий тилининг янада ривожланиши, таъсир доирасининг кенгайиши, араб булмаган бошка халклар томонидан хам араб тилини кенг урганилишига йул очиб берди. Айникса, Багдод халифалигида ташкил этилган илмий марказ ва унда араб олимлари билан бир сафда куплаб мусулмон улкалардан келган ажам олимларининг тадкикот ишлари олиб боришгани араб тилининг илм-фан сохасидаги мавкейини янада юкори кутарди. Натижада бу тил бутун мусулмон шарки худудида Эвропадаги лотин тили каби фан тилига айланди. Бундан ташкари, у куплаб мусулмон шарк мамлакатларида узок вакт давлатлараро муомала тили булиб хам хизмат килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Маданият ва санъат сохасида ДХШ асосида берилиши мумкин булган давлат мулки объектлари руйхати тасдикланди

Маданият ва санъат сохасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кумаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги хукумат карори …