yaponiyaРакеталарга карши ер усти мудофаа тизими Япония ва унинг фукаролари химоясига каратилган булиб, Япония томонидан бошкарилади хамда кушни мамлакатларга тахдид уйготмайди. Бу хакда РИА Новости Япония ТИВ баёнотига асосан хабар бермокда.

“Биринчи навбатда шуни айтиш керакки, биз ОАВ оркали таркалган баёнотларга изох бермаймиз. Японияда Aegis Ashore РКМ тизимининг жойлаштирилишига келсак, мамлакатимизнинг ракеталарга карши мудофааси факат мудофаа тизими саналади. У бизнинг фукароларимиз хаёти ва мулкини химоя килишга йуналтирилган, давлатимиз уни бошкармокда, у Япония атрофидаги бошка мамлакатларга тахдид уйготмайди”, – дея маълум килган Япония ТИВ вакили.

Шу билан бирга, ТИВдан таъкидлашларича, Япония хамон турт орол кайси давлатга тегишли экани борасида катъий музокараларни олиб бориш хамда Россия билан тинч шартномани имзолаш ниятида.

Япония хукумати 19 декабрь куни мамлакат худудида Американинг иккита Aegis Ashore ракеталарга карши ер усти мудофаа мажмуасини жойлаштириш хакида карор кабул килди. Уларни мамлакат шимолидаги Акита префектураси ва жануби-гарбдаги Ямагутида жойлаштириш режалаштирилмокда. Тахминларга кура, уларнинг харакат радиуси давлатнинг бутун худудини камраб олади. Хар бир курилма Японияга тахминан 890 млн долларга тушади. Токио улар 2023 йилга кадар ишга тушишидан умид килмокда.