Главные новости
Главная / Жамият / Янги тайинланган судьялар касамёд кабул килди
<

Янги тайинланган судьялар касамёд кабул килди

sudyaБугун, 16 май куни Узбекистон Республикаси Олий суд Пленуми мажлиси булиб утди. Мажлисда Узбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда Узбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг карорига мувофик биринчи марта лавозимига тайинланган судьяларнинг касамёд кабул килиш маросими булиб утди.

Янги тайинланган судьялар зиммаларига юклатилган вазифаларни халол ва виждонан бажаришга, одил судловни факат конунга буйсунган холда амалга оширишга, бегараз, холис ва адолатли булишга касамёд килишди.

Мажлис иштирокчилари касамёд кабул килган судьялар, уларнинг оила-аъзолари ва якинларини ушбу мухим вокеа билан табриклади. Юксак ишончни тула оклашларига, фидоийлик билан мехнат килишларига, конуний ва адолатли карорлар кабул килишларига ишонч билдиришди.

Тадбирда Олий суд раиси К.Комилов Узбекистон Республикаси суд-хукук тизимида утказилаётган ислохотлар хакида гапириб утди.

– Судья – бу гапирувчи конун. Утган бир ярим йил ичида юртимизда кандай узгаришлар булаётганини куриб турибсиз.

Кабул килаётган карорларингизни ойда бир марта халкнинг олдига чикиб тушунтиринг. Халк билан бирга булинг. Юришингизда, туришингизда судьялик лавозимингизга лойик булишингиз шарт. Хозир кечаю кундуз ишлайдиган пайт. Эрталаб покизалик билан иш бошлаб кечкурун покизалик билан уйга киришингиз керак. Халк дарди билан яшанг.

Албатта, судда бир тараф ютади, бошкаси ютказади. Хар бир кабул килинган карорларингизни тарафларга унинг мазмун-мохиятини тушунтириб беришингиз шарт. Бу Олий суд раиси сифатида сизга берган биринчи топширигим булади, – деди Олий суд раиси К.Комилов.

Касамёд кабул килган судьяларга гувохнома ва “Судьялар одоб-ахлоки коидалари” китоби топширилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

jV-jWyKWhY3R86LxSr9qbcB1_zRh8T5

Узбекистонда тиббий никоблар ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди

Фото: KUN.UZ Узбекистонда 18 май холатига химоя никоблари ишлаб чикариш кунига 10,8 млн донагача етказилди. …