avtobusЯкин истикболда мамлакатда яна 303 та янги автобус йуналиши жорий этилади. Уларнинг 240 таси кишлок жойларига мулжалланган. 2000 йилда республика буйича 2032 та йуналишда ахолига хизмат курсатилган булса, эндиликда бу курсаткич 4375тага етди, деб ёзмокда “Халк сузи”.

Колаверса, автобусларда “онлайн” GPS тизими оркали масофадан кузатиш тизими жорий этиляпти.

Республика автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотларига кура, айни пайтда мамлакатнинг турли шахарларида автобус ва микроавтобусларга шундай курилмалар урнатилиб, синовдан утказилмокда.

Марказий Осиёда биринчи булиб жамоат транспортида йул хакини накд пулсиз тулаш тизими амалга киритилмокда. Республиканинг барча шахарларида боскичма-боскич жорий этиладиган бу жараёнга мулжалланган курилмалар Хитойнинг “YIWU ANGNU TRADING COMPANY” компанияси томонидан етказиб берилади.