Главные новости
Главная / Технологиялар / Янги стандартдаги хотира смартфонлар тезлигини икки бараварга оширади
<

Янги стандартдаги хотира смартфонлар тезлигини икки бараварга оширади

yangi-smartfonJEDEC мухандислик стандартизацияси кумитаси портатив курилмалар учун UFS 3.0 — янги флеш-хотира стандартини намойиш килди. Engadget нашрида ёзилишича, у 2.1 версияси урнига келади, стандарт гаджетларга 23,2 Гбит/с тезликдаги хотирага эга булиш имконини такдим этади.

Бундай тезлик смартфон ресрусларига ортикча огирлик туширмай 60 к/с частотали 4К видеоларни ёзиш учун етарли. Шу билан бирга, янги стандарт энергосамаралидир, унинг ишчи харорати диапазони эса 40 даража совукдан 105 даража иссиккача. Бу хотиранинг янги туридан энг экстремал шароитларда хам фойдаланиш мумкинлигини курсатади. Манбада таъкидланишича, харорат билан боглик такомиллашув автомобиль ишлаб чикарувчилари томонидан илик кутиб олинади. Улар бу стандартдаги хотирани уз автомобилларига маълумотларни йукотишдан куркмай урнатишлари мумкин. Бунга кушимча равишда янги стандарт механизмларнинг катор сугурталовчи маълумотларини хам кузда тутади.

“UFS 3.0, UFSHCI 3.0 ва UFS карталарининг янгиланиши бу стандартларнинг аввалги версияларига караганда катор такомиллашувларни таклиф этади. Бу имкониятлар махсулотлар ишлаб чикарувчиларига мобил курилмалар ва улар билан боглик иловалар фаолиятини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам беради. Автомобиль бозори учун махсус ишланган функцияларнинг кушилиши эса шу соха ва истеъмолчи эхтиёжларини кониктириш учун JEDEC аъзоларининг UFS экотизимининг кейинги ривожига содиклигини тасдиклайди”, – дейди JEDEC бошкаруви раиси Миан Куддус.

UFS — флеш-хотира стандартларидан бири. Айтишларича, у eMMC ва SSD стандартлари уртасида. Хозирда у смартфонларнинг кимматбахо флагман моделларида кулланилмокда. Стандартнинг биринчи версияси 2011 йилда такдим этилган. Ушандан буён кумита стандартларнинг янги версияларини ишлаб чикади, уларнинг сунггиси 2.1 версияси эди.

2016 йилда Samsung айнан шу стандартни кабул килиб, 32, 64, 128, ва 256 ГБ UFS-карталарини намойиш килган. Samsung UFS-флешкаларининг укиш тезлиги сониясига ярим гигабайтни ташкил килади, бу microSD форматидаги энг замонавий флеш-карталардан беш карра тезрок.

UFS 3.0’нинг барча афзаллиги хозирча назарий. Бу стандартни куллаб-кувватловчи курилмалар хали ишлаб чикарилганича йук. Бирок улар шу йилнинг охири ёки келгуси йилнинг бошига бориб бозорда пайдо булиши кутилмокда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YllWuB9EUF_bBHeeVH5mi9izQ0SCqL2m

Libra нима? Facebook’нинг ракамли валютаси дунёдаги йирик ташкилотлардан бирига айланиши мумкин

The Economist Facebook компанияси узининг ракамли валютасини чикариши ва дунёдаги йирик молиявий ташкилотлардан бирига айланиши …