Главные новости
Главная / Жамият / Янгилашга эхтиёж тугилмаган 8та ихтиро
<

Янгилашга эхтиёж тугилмаган 8та ихтиро

Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи мехнат куроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга янада кулайлик бахш этади. Масалан, хозирги кунда диссертациясини ёклаётган бирор изланувчи ёзув машинкасининг Sholes&Glidden жуфтлиги томонидан яратилган 1868 йилдаги нусхасидан фойдаланганида иш тугагунча унинг бармоклари саноксиз каварик ва пуфакчаларга тулиб кетган буларди. Урта асрлар калъасини очишга мажбур булиб колганингизда эса, калитни каттик харакат билан буришга анча вакт сарфлаган булардингиз.

4zid52c1bcivoat7m2lxbctp0ntmwzau

Бирок, канчалик мантикка зид булсада, ихтиро килинганига юз йилдан ошик вакт утса хам узининг оригинал шакли ва актуаллигини хеч кандай такомиллаштиришларсиз саклаб колаётган бир нечта буюм мавжуд.

Янгиланишга хеч качон мухтожлик сезмаган ихтиролар

1. Пуфакчали урам

Утган асрнинг 50-йиллари охирида дизайнерлар Альфред Филдинг ва Марк Чаваннес хаёлига космик аср бинолари эстетик дизайни учун мукаммал мос келувчи ажойиб фикр келади: сенсор хажмли целлофан девор копламалари. Афсуски, хаво пуфакчали пластик пардачалар урфга кирмади. Шундан сунг янгилик яратувчилар уз махсулотларининг кулланиш тарзини узгартиришга карор килишди. Улар 1964 йилда «ламинацияланган астар мато ишлаб чикариш усули»га патент олишди. Шу тарзда, пуфакчали урам (инглиз тилида — bubble wrap) етказиб бериш жараёнида синувчи ва алохида кимматли буюмларни саклаб колишнинг идеал ечимига айланди. Урам узининг амалий афзалликлари ва арзонлиги ортидан кенг куллана бошланди.

2. Тебранма курси

Тебранма курси купчилик уйлаганичалик жуда кадимий буюм эмас. У XVIII аср аввалида АКШда пайдо була бошлаган ва хозирги кунга кадар буйин-думгаза сохаси ва таянч харакат тизимидаги огриклардан азият чекувчилар томонидан кенг фойдаланиб келинади. Ахир курси факатгина тинчлантирувчи аргимчок эмас. Тебранма уриндик узининг баланс нуктасини автоматик тарзда урната олгани сабабли утирувчи одам учун хар сафар кулай холатни ярата олади.

3. Кискич-скрепкалар

XIX аср охирида патентлаш муассасаларини тулдириб юборган ингичка симли конструкция шакллари хилма-хил (канотсимон, учбурчак, урама нонни эслатувчи ва бошкалар) булсада, уларнинг вазифаси ягона эди: маълум микдордаги когозни бирлаштириш. Унинг биз 100 йилдан ортик вакт давомида кулланиб келаётган куринишидан бошка барчаси уз патентига эга. Келиб чикиши номаълум булган «Pearl»нинг чузинчок дизайни колган шаклларни тарихга айлантириб, устунликка эришди.

4. Чой дамланадиган чойнак

Археологлар фикрига кура, чойнаклар Хитойнинг 1279 йилда уз бошкарувини бошлаган Юан сулоласи хукмдорлиги даврида яратилган. Илк куринишда улар тупрокдан ясалган ва йиллар давомида шакли узгарган булиши мумкин. Чойнаклар аслида бир таксим ичимликка тенг килиб яратилган — жумраги тугридан-тугри ичиш учун мулжалланган, деб тахмин килинади. Хозирги кунда чойнакларнинг чинни, шиша, когоз ёки титандан тайёрланган турларини харид килиш мумкин. Лекин унинг туткич, жумрак ва копкокдан иборат оддий ва мукаммал дизайни юзлаб йиллар утса хам узгаришларсиз колмокда.

5. Пашша улдиргич

Даста ва унинг юкори кисмида зич холатдаги кичик тур. Ушбу содда аммо самарали буюм деярли барча хонадонларда мавжуд ва у ёз ойларида гашга тегувчи чивин, пашша ва ариларга карши тенги йук воситадир. «Ёздаги котил» учун патентни 1990 йилда Роберт Монтгомери олган. Ушбу шахс Канзасда давлат тиббиёт муассасасида ишлаган ва мосламани касаллик таркатувчи пашшаларни йукотиш фикри ортидан яратган. Гайритабиий булса хам, шу оддийгина даста хашаротларга карши энг самарали воситага айланди.

6. Сичкон тутадиган копкон

Худо курсатмасин, агар уйингизда сичконлар пайдо булса, улардан кутулиш хакикий муаммога айланади. Агар уй эгаларида сичкон овловчи мушуклар булмаса, энг яхши ечим копконлардир. Бир вактлар сичконлар дахшатли паразит эди: бу суллох жонзотлар болалар ва озик-овкат захиралари учун хакикий хавф деб хисобланган, бундан ташкари хар турдаги касалликлар таркалишига сабаб булган. Яхшиямки, 1894 йилда Уильям Хукер томонидан пружинали сичкон копконлари яратилади. 1903 йилда эса Жон Маст конструкциянинг биз хозирда фойдаланадиган хурак илиш нисбатан хавфсизрок куринишда булган шаклини яратди ва у узгаришларсиз шу кунгача хизмат килиб келмокда.

7. Тиканли сим

XIX асрда Оклахома кенг чулларида молларни утлатиш жойларини ажратиш учун тусиклар куйиш етарлича кийинчилик тугдирарди. Чунки ёгоч етишмовчилиги бор эди. Нима килиш мумкин? 4 нафар махаллий ковбойлар 1870-йилларда кам устунли ва тиканли симдан иборат тусик дизайнини уйлаб топишади. Тиканли сим уша даврда патентланган ва у хам давримизгача узгаришларсиз фойдаланилмокда.

8. LEGO

Албатта, сиз арзимаган пулга LEGO сотиб олиб, Формула-1 «Феррари»сининг 1:9 масштабдаги нусхасини ёки хайратга солувчи замонавий санъат асарини ясай олишингиз мумкин. Аммо болаликда уйнаган бириктирилувчи «Лего» блоклари хали хам мавжуд ва кенг фойдаланишда.

Дурадгор Оле Кирк Кристиансен узининг янги урфдаги «автоматик бирикувчи гиштларини» 1949 йилда яратишни бошлаган. У уша вактларда кимматбахо, синувчан ва хатто, радиоактив булган пластикдан фойдаланган. Шунинг учун аввал бошдан «хакикий» уйинчоклар ёгоч ва металлдан ясалади деб хисоблайдиган ота-оналар орасида Оленинг кубиклари машхурликка эриша олмаган.

Сунгра унинг угли Готфрид ишлаб чикариш жараёнини такомиллаштириш йулини уйлаб топди ва 1958 йилда замонавий LEGO конструкторига патент олди. Эътиборга молик томони шундаки, 50 йил аввал яратилган Легонинг илк деталлари ва уларнинг мутлако янги турларини биргаликда бехавотир ишлатиш мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

RsCv8dx1EyHSdALTRgHCz7Gv8L6DyOI8

2020 йил 1 январдан янги нотариал харакатлар жорий этилади

Президент “Узбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислох килиш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кура, 2020 …