Главная / Жамият / Янги биометрик паспортнинг куриниши кандай булади ва уни олиш учун кандай хужжатлар топширилади?

Янги биометрик паспортнинг куриниши кандай булади ва уни олиш учун кандай хужжатлар топширилади?

01

Тошкент шахар ички ишлар Бош бошкармаси томонидан ташкиллаштирилган журналистлар иштирокида булиб утган брифинг давомида ШИИББ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бошкармаси бошлиги подполковник Кудрат Йулдошев республикамизда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, хусусан, 2019 йилнинг 1 январидан жорий этилаётган хорижга чикиш паспорти хакида айрим маълумотларни такдим этди.

Кудрат Йулдошевнинг таъкидлашича, янги биометрик паспортнинг муковаси тук кизил рангда ва у 48 сахифадан иборат булади. Таккослаш учун, амалдаги биометрик паспорт 36 сахифадан иборат. Бундай йул тутилишига сабаб, хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чикиб, хорижга тез-тез чикиб турувчи фукаролар паспортларининг виза мухрлари ва стикерларига тулиб колишининг олдини олишдир.

Боз устига, Узбекистон Республикаси хорижга чикиш биометрик паспортида прописка, оилавий холати, харбий мажбурияти каби ёзувлар булмайди — фукарога тегишли маълумотлар ва виза учун ажратилган сахифалардангина иборат булади.

Янги биометрик паспорт Узбекистон Республикасида ишлаб чикарилган курилмаларда, шу ерда барча зарур замонавий химоя воситаларига эга булган холда тайёрланади. Кудрат Йулдошев айнан кайси фирма ёки компания бу иш билан шугулланишига ойдинлик киритмади.

Янги биометрик паспорт 10 иш куни давомида тайёрлаб эгасига тутказилади. У вояга етганлар учун 10 йил муддатга, вояга етмаган болалар учун (киндер паспорт) 5 йил муддатга берилади. Киндер паспорт учун ЭКИХнинг 1,5 баробари микдорида (айни кунда 304,095 сум) давлат божи туланади.

Хорижга чикувчи фукаронинг биометрик паспортини олиш учун бир нусхада анкета-ариза берилади. Анкета иш жойи, укиш ёки махалла фукаролар йигини мухри билан тасдикланган булиши керак. Битта 35Х45 мм улчамдаги фотосурат, харбий хизматга мажбурлар эса мудофаа ишлари булимидан маълумотнома олиб келишлари керак булади. Янги биометрик паспортга хеч кандай стикер ёпиштирилмайди.

Тошкент шахрида яшовчи фукароларга хорижга чикиш учун биометрик паспортларини расмийлаштирувчи 12та курилма (улардан бири ИИББ МФРБда) урнатилиши кузда тутилмокда. Бундай курилмаларнинг хар бири кунига 180-200 нафар фукарога хизмат курсата олади.

Узбекистон Республикаси фукаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти унинг эгаси шахси ва фукаролигини тасдикловчи хужжат хисобланишда давом этади ва ундан республика худудида умумфукаролик хужжати сифатида 2021 йилнинг 1 январигача фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, шу сана — 2021 йилнинг 1 январига кадар визасиз режим урнатилган мамлакатларга (Арманистон, Беларусь, Гуржистон, Молдова, Озарбойжон, Россия Федерацияси, Украина, Тожикистон, Киргизистон ва Козогистон — тахр.) 2011 йил намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан чикиш мумкин. Шунингдек, хорижга чикиш стикери ёпиштирилган 2011 йил намунадаги амалдаги биометрик паспорт билан хам стикернинг амал килиш муддати тугагунга кадар хорижга чикиб келиш мумкин. Стикер муддати тугагач, паспорт янги намунадаги биометрик паспортга алмаштирилади.

Kun.uz мухбирининг хорижда истикомат килаётган ватандошларимизнинг янги намунадаги биометрик паспортларни олиш тартиби хакидаги саволларига К.Йулдошев бундай фукаролар амалдаги тартиб буйича хорижий давлатдаги Узбекистон Республикаси консуллик идораларида, шунингдек, Узбекистон Республикасига келиб, 10 иш куни давомида паспортларини алмаштиришлари мумкинлигини айтиб утди.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …