Главная / Сиёсат / Янги Украин Президенти (Зеленский) Путинга жавоб кайтарди
<

Янги Украин Президенти (Зеленский) Путинга жавоб кайтарди

Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленский Россия ва Украина уртасида чегарадан булак хеч кандай умумий нарса колмагани айтди.

У Россия президенти Владимир Путиннинг икки давлат халклари уртасида куп умумий жихатлар борлиги хакидаги сузларига шундай изох берди. Сиёсатчининг айтишича, Украина Кримдан айрилгани ва Донбассдаги тажовузга учрагани сабаб икки давлат уртасида чегарадан булак умумий нарса йук.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия Украинага хар бир миллиметр ерни кайтариб бериши керак.

У, шунингдек, Украинага нефть масхулотлари экспорти такикланиши, Донбасс ахолиси учун паспортлар берилиши пунктлари очилиши, украиналик денгизчиларнинг Керч бугозида ушланиши каби Россия томонидан кабул килинган карорларни эслаб утган. “Бундай муносабатларни аник кардош деб булмайди”, деб айтган булгуси президент.

29 апрелда Путин Зеленский билан музокаралар утиши истикболларига тухталиб, россияликлар ва украиналиклар умумий фукароликка эга булсалар, бундан “факатгина ютишларини” айтган. Бундан бир неча кун аввал эса Россия президенти барча украиналикларга соддалаштирилган тартибда Россия фукаролигини бериш гоясини айтиб утган ва Зеленскийнинг кескин муносабатига сабаб булган. Украинанинг булгуси президенти бунга жавобан Киев “зулмкор ва коррупциялашган тузумлардан азият чекувчи барча халклар вакилларига” Украина фукаролиги берилишини айтган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

x6DOyp42oKcEeCFPQctN2TXkUw76mCcB

Депутатлар фикри: Контракт туловини стипендиясиз шаклда тулаш кандай булиши мумкин?

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдукодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида …