planСифатга булган талаб давлат соха стандартлари ва корхоналар стандартлари каби меъёрий-хукукий хужжатлар ва меъёрий-техник хужжатларда белгиланади ва кайд этилади. Бундай стандартларнинг жорий килиниши корхоналарнинг муваффакиятли фаолият курсатиши ва ривожланишига хизмат килади, деб ёзади Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси расми сайти.

Туризм фаолиятига оид объектларни бахолашда купинча бир канча номутаносибликлар аникланади. Айрим мехмонхоналарда давлат тилини билмайдиган ходимлар учрайди, бошкасида — чойшаблар рисоладагидек тахланмаган ёки уларнинг куриниши талабга жавоб бермайди. Купинча кадрлар халкаро талабларга жавоб бермайди, акалли бирорта хорижий тилни билмайди, мехмонни маданият ва хушмуомалалик билан кутиб олиш куникмасига эга эмас. Мехмонхонага берилган класс купинча унинг аслиятига мос келмайди ва хеч кандай асосга эга булмайди.

Шу сабабли стандартлар ишлаб чикиш туризмни ривожлантиришда улкан роль уйнайди. Узбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат кумитаси хузуридаги «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» ДУК Oʻz DSt3220:2017 «Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» Узбекистон Республикаси давлат стандартини ишлаб чикди. Стандарт ГОСТ 28681.3–95 ва ГОСТ 28681.4-95 каби эски стандартлар билан муштараклаштирилган ва 2018 йил 1 январидан амал кила бошлади. Марказ ушбу стандартни куллаш буйича барча саволларга жавоб бериш ва кумак курсатиш учун тайёр.

Марказ ишида Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 5 июндаги №355-сонли «Туроператор ва мехмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тугрисидаги Низомни тасдиклаш хакида»ги карори мухим роль уйнади. Ушбу Низом Узбекистон Республикасининг «Туризм хакида» ва «Махсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш хакида»ги конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861 сонли «Узбекистон Республикасининг туризм сохасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармони, Президентнинг 2016 йил 2 декабрдаги ПК–2666 сонли «Узбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги карорига мувофик, туроператорлик ва мехмонхона хизматларини сертификатлаштириш ва инспекция назорати тартибини белгилаб беради.

Марказ хам амалий, хам назарий характердаги ёрдамни курсата олади. Давлат туризмни ривожлантириш кумитаси иш услубини тулик узгартирмокда хамда туроператорлик ва мехмонхона хизматларини сертифкатлаштириш тартиби, шунингдек, туристик фирмалар фаолияти буйича таклиф ва истакларни жорий этишга тайёр.

Марказ томонидан Узбекистон Республикаси давлат стандарти — «Туристик хизматлар. Мехмонхоналар ва шунга ухшаш жойлаштириш воситалари. Синфлаштириш тизими» давлат стандарти лойихаси ишлаб чикилган ва у «Узстандарт» агентлигида тасдикланишни кутмокда. Ушбу стандартга биноан руйхати аллакачон шакллантирилган барча мехмонхоналар ва жойлаштириш воситаларининг классификацияси кайта куриб чикилади.

Хизмат курсатувчи персоналнинг касб махорати ва лавозим йурикномаларидан хабардорлигини бахолаш алохида ахамиятга эга. Мутахассисларнинг юкори махоратисиз курсатилаётган туристик хизматларнинг бирортасида зарур даражани таъминлаш имконсиз. Бу борада биз Испания, Франция, Туркия, Япония, Хитой, Корея, Миср каби давлатларнинг тажрибасини узлаштириш керак. Мухим масала — янги турдаги мутахассислар: менежер, хорижий тилни билувчи тадбиркорларни тайёрлаш олдинги планга чикиб келмокда. Курсатилаётган сервис хизматларининг сифатини янада яхшилаш, туристларни жалб килишнинг замонавий ва самарали воситаларидан фойдаланиш, миллий туристик индустрияга замонавий технологияларни жорий этиш талаб этилмокда.

Марказ таълим, илмий, экологик, спорт-согломлаштириш туризми каби туризм йуналишларини яратиш ва уларни ривожлантириш учун кумак беришга тайёр.

Айни пайтда жуда куп савол ва масалалар тупланиб колган, «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» ДУК уларни ечиш учун семинар ташкиллаштиришни режалаштирмокда. Семинарнинг утказилиш санаси кейинрок маълум килинади.