Главная / Жамият / Андижон вилоятидаги 16та махаллада турт ой олдин сайланган раислар ишдан бушатилди
<

Андижон вилоятидаги 16та махаллада турт ой олдин сайланган раислар ишдан бушатилди

gabby3vphr-bllfiora6tmskxywjnuge

Андижон вилоятида шу йил май ойида махалла фукаролар йигини раислари сайловида сайланган 880 нафар МФЙ раисининг 16 нафари муддатидан олдин ишдан бушатилган.

Бу хакда Андижон шахрида Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика Кенгаши, Ички ишлар вазирлиги ва “Нуроний” жамгармаси хамкорлигида утказилган “Оилаларда ижтимоий-маънавий мухитни баркарорлаштириш, жиноятчилик ва хукукбузарликларнинг олдини олишда кекса авлод вакилларининг урни” мавзусидаги семинарда маълум килинди, деб хабар бермокда “Kun.uz” мухбири.

Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари фаолиятини мувофиклаштириш буйича Республика Кенгаши раиси уринбосари Ботир Парпиевнинг айтишича, Андижонда жазони утаб кайтган фукаролар билан ишлаш тизимида жиддий камчиликлар мавжуд. Айрим махаллалар уз кафиллиги асосида жазодан озод килинган фукароларнинг кейинги такдирига кизикмайди. Саккиз ой ичида 33 та жиноят мукаддам судланганлар томонидан содир этилгани шундан далолат беради.

Шунингдек, жорий йилнинг утган саккиз ойи давомида Андижон вилоятида 1 минг 646 та жиноят кайд этилган. Гарчи мазкур холат 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 613 тага камайган булса-да, Андижон шахри, Андижон, Асака ва Шахрихон туманларида юкорилаган.

Тахлилларга кура, йул куйилган жиноятларнинг аксарияти ишсиз фукаролар ва хотин-кизларга тугри келмокда. Вилоят микёсидаги ажримлар сони 2 минг 462 тани ташкил килиб, оила-турмуш муносабатлари доирасида хукукбузарликлар содир этган 297 нафар шахс профилактик хисобга олинган.

Тадбирда самарали ишламаётган МФЙларнинг худудий профилактика инспекторлари фаолияти хам очик танкид килинди. Пахтаобод туманидаги “Санграобод” ва “Маъшал” махаллалари профилактика инспектори ёрдамчилари, Кургонтепа туманидаги “Найнаво”, “Дардоктепа”, “Иктисодчи”, Шахрихон туманидаги “Намозгох” махалла профилактика инспекторларини ахоли яхши танимаслиги, фукаролар йигинида низоли хонадонларни мухокама килиш жараёнларида иштирок этмаслиги кайд этиб утилди.

Семинар якунида махаллалар хузуридаги мавжуд 8 та жамоатчилик комиссиялари фаолиятини жонлантириш, “Махалла – сектор – Халк кабулхонаси – махалла” тамойили асосида оилалардаги муаммоларни бартараф этиш, мактаблар билан якин хамкорликда ишлаш, туй-хашамлар ва оилавий маросимларни ижтимоий табакаланишга йул куймаган холда камхарж килиб утказишда кексалар жонбозлигини ошириш зарурлиги таъкидлаб утилди

Ҳаққимизда

Яна маълумот

1500009242_pochemu-zhena-ne-hochet-blizosti-s-muzhem

Хотин жинсий алокани хохламаса

Нега аёл эркакни хохламайди? Агар хотин эри билан жинсий алокада булишдан бош тортса, нима килиш …