Главные новости
Главная / Жамият / Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фукаролар бош вазир кабулига йигилди. Зарар микдори 9 млрд сумга якин
<

Яна бир хусусий бандлик агентлигига чув тушган фукаролар бош вазир кабулига йигилди. Зарар микдори 9 млрд сумга якин

Бугун, 21 сентябрь куни «Profelite IMP xususiy bandlik agentligi» МЧЖдан пулини ололмаётган унлаб фукаролар Тошкентга тупланишди. Улар уз пулларини ундириш кечикаётганидан норози булиб, бош вазир кабулига келишган.

6 ой ичида Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, миллиардлаб сум маблагни узлаштирган «Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги» рахбари Иброхим Жонузоковга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-кисми «б» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) билан сиртдан айблов эълон килинган ва сиртдан «камокка олиш» тарзидаги эхтиёт чораси кулланилиб, кидирувга берилган.

Тергов хужжатларига кура, Иброхим Жонузоков 2017 йил январь ойидан 2019 йил август ойига кадар булган вакт оралигида «Profelite IMP» хусусий бандлик агентлигини ташкил килиб, 300дан ортик фукарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда килган. Улардан жами 9 миллиард сумга якин пул маблагларини олиб, уз эхтиёжларига сарфлаб юборган.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Жиноят ишлари буйича Сергели тумани судининг иш буйича хукми чиккан. Суд хукмни 24 сентябрдан кучга киришини маълум килди. Хукм кучга кирганидан сунг, ижрога каратилади.

Aникланишича, етказилган зарар 9 млрд сумга якин. Лекин хозирча бандлик агентлигининг вазирлик хисоб ракамига депозитга куйган 50 минг AКШ доллари ва «Лаcетти» русумли автомашинасидан бошка мулки йук.

Фукароларнинг хавотири хам шунда. Яъни етказилган зарар 9 млрд.га якин, аммо хатланган мулк ундан анча кам. Суд хукмига биноан, мавжуд пул маблаглари фукароларга пропорционал тарзда кайтарилади.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири уринбосари Баходир Умрзоков

Фукаролар билан учрашувга келган Бандлик ва мехнат муносабатлари вазири уринбосари Баходир Умрзоковнинг сузларига кура, фукароларга етказилган зарар тулик копланади. Зарарнинг кушимча кисми Мехнат мигрантларини куллаб-кувватлаш жамгармаси оркали тулаб берилади. Жамгармага пул маблаглари давлат бюджетидан утказилиши маълум килинди.

Вокеа жойида булган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, фукароларнинг эътирозлари хукумат вакиллари томонидан тингланди. Якунда фукаролардан 5 киши танланиб, бош вазир кабулига киритилишига келишилди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Укитувчилар ойлик маоши мехнатга хак тулашнинг энг кам микдорининг 15 бараваригача оширилади

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан сохасини ривожлантириш масаласида кабул килиниши кутилаётган президент фармони …