Главные новости
Главная / Жамият / Яна бир бор гушт нархига чеклов урнатишга уринилмокда. Лекин бу фойдадан кура зиён
<

Яна бир бор гушт нархига чеклов урнатишга уринилмокда. Лекин бу фойдадан кура зиён

Азал-азалдан бозордаги нарх-навони бахолашда, бугунги кундаги иктисодий вазиятни, ахолининг харид кобилиятини аниклашда гушт нархи эталон булиб келган. Бошка худудга борган мехмон бозор айланса, албатта, бу махсулот бахосига кизикади ва таккослайди. Нарх-наво буйича эътирозлар купайганида хам «тартибга солиш», «назорат килиш», «макбуллаштириш», «ахолига кулайлик яратиш» кабилидаги харакатлар мазмунида биринчи навбатда гушт нархини мажбурлаб туширишга уриниш ётади.

vohidjon-isoqov-10101Узбекистон тарихида гушт нархини маъмурий буйрукбозлик асосида туширишга уриниш аввал хам бир неча марта кузатилган ва бу харакатлар худди ушанча марта мутлако тескари натижа берган. Маълум муддат нарх ёзилган когозларда жозибадор ракамлар куриниб туради. Назоратчилар, камералар олдида чиройли гаплар айтилади, харидорлар мамнунлигини билдиришади, ислохотнинг бир онда самара беришидан хамма хайратланади, гуё.

Лекин амалда вазият бутунлай бошкача булиши кундек аён. Кассоб белгиланган нархга амал килиш учун гуштга йугон суяк кушиб беришга, харидор эса сифатсиз махсулот билан каноатланишга мажбур булади. Яъни бозорнинг оддий конуниятларига путур етади, танлов имконияти йуколади, маълум муддат расталардаги нархлар билан «кузни кувонтириш»га ва эътирозларни чалгитишга эришилади. Лекин нега узум, мих ёки баллон бозор тамойиллари асосида, талаб ва таклифга кура сотиладию, гушт маълум чекловларга тушавериши керак? Агар бу стратегик махсулот булса ва халк эхтиёжини коплаш давлат учун устувор вазифа хисобланса, нега бундан факат хамма тадбиркорлар каби тенг хукукли булган кассоблар зарар куриши керак?!

Узи «нарх тушириш» деган кампания нишонига биринчи навбатда кассоблар дуч келиши хам кизик. Бунинг узига хос бир неча сабаби бор:

1. Кассоблар юз фоиз эркаклар. Эркакларга босим утказиш нисбатан осон;

2. Гушт махсулотларини саклаб булмайди, тезрок пуллаб олиш керак. Купчилик кассобларда суйиб сотиш учун харид килган корамолларини саклаш имконияти хам йук;

3. Яхши кассоб доимий мижозларига эга булади ва уларни йукотишни истамайди. Шу боис, маълум муддат амал киладиган бундай «акциялар»га сабр билан карашга мажбур.

Аслида хар кандай махсулот сингари гушт нархини хам бозор белгилаши шартлиги барчага аён. Бу нарх шаклланиши учун турли боскичлардан иборат узун занжирнинг хар бир бугинига оид ислохотлар утказиш зарурати борлиги, растанинг устидаги нархни кайта ёзиш билан иш битмаслигини хам биламиз. Аммо негадир айнан шу усулни куллашдан кайтмаймиз.

Хуш, бу ислохот нимага олиб келади ёки олиб келиб булди?

1. Дастлабки боскичда – узлуксиз назорат натижасида маълум муддат (нари борса бир неча кун) бу нарх сакланиб колади. Лекин гуштга йирик суяклар кушиб сотилади;

2. Бозорларда кассоблар сони камая бошлайди, расталардаги гушт сифати кескин пасаяди;

3. Корамолнинг асосий етказувчилари мавжуд вазиятни хисобга олиб мол сотувини камайтирадилар;

4. Ва буларнинг барчасининг хосиласи уларок юзага келган такчиллик ва кассобларнинг вазиятни кузатиб, ишга чикмаслиги натижасида гушт нархи ошади.

Бу аллакачон уз исботини топган. Энди яна бир марта шу натижани такрорлаш сари харакатдамиз. Бизнинг «куп гушт ейишимиз» хам, «кассобларнинг инсофсизлиги» хам аслида мохиятдан кочишдан узга нарса эмас.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pYpSFshmvYVYk9uFbXGTAL6cMOdqhZ_J

ХТВ ота-оналардан фарзандларини бесабаб мактабдан олиб колмасликни суради

Халк таълими вазирлиги ота-оналардан гибрид таълим шаклини суиистеъмол килмасликни, фарзандлари соглигида муаммо булмаса, уларни мактабга …