Главная / Жамият / Яна бешта вилоятда ИИБ бошлигига янги уринбосарлар тайинланди

Яна бешта вилоятда ИИБ бошлигига янги уринбосарлар тайинланди

Навоий, Наманган, Самарканд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ички ишлар бошкармалари рахбарларига янги уринбосарлар тайинланди.

Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, полковник Умиджон Хасанович Адизов Навоий вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари – хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланди.


Умиджон Адизов

Тайинловга кадар У.Адизов Навоий вилояти ИИБ Хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Ойбек Алохонович Хужакулов Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари – хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланди.


Ойбек Хужакулов

Тайинловга кадар О.Хужакулов Наманган вилояти ИИБ тезкор-маълумотлар булими бошлиги лавозимида фаолият юритган.

Полковник Акрам Хамидович Халимов Самарканд вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари – хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланди.


Акрам Халимов

Тайинловга кадар А.Халимов Самарканд вилояти Ургут тумани буйича ИИО ФМБ бошлиги лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Шароф Уразалиевич Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари – хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланди.


Шароф Уралов

Тайинловга кадар Ш.Уралов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошкармаси Ташкилий бошкарма бошлиги лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Фахриддин Валиевич Менглиев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари – хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги лавозимига тайинланди.


Фахриддин Менглиев

Тайинловга кадар Ф.Менглиев Сурхондарё вилояти Музработ тумани ички ишлар булими бошлиги лавозимида фаолият юритган.

  • Эслатиб утамиз, 18 февраль куни Узбекистон Президентининг «Жамиятда ижтимоий-маънавий мухитни согломлаштириш, махалла институтини янада куллаб-кувватлаш хамда оила ва хотин-кизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чикиш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармонига мувофик Узбекистонда Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги тузилди.
  • Махалла ва оила масалалари вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан узвий хамкорликда ишлайди. Вазирликнинг худудий бошкарма ва булимлари бошликлари хоким уринбосари хисобланади.
  • Шунингдек, Хукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси бошлиги худудлардаги ички ишлар бошкармаси бошлигининг уринбосари даражасига кутарилган.

Бундан аввалрок Андижон, Бухоро, Жиззах ва Кашкадарё вилоятларида ички ишлар бошкармалари рахбарларининг уринбосарлари, Коракалпогистон Республикаси ички ишлар вазирига янги уринбосар тайинлангани хакида хабар берилганди.

Яна маълумот

nUpwfes8jZf5puqVDrT-ygaHB6NViOgS

Кайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир килади?

Шифобахш усимликлардан тайёрланган дорилар кайси касалликларга самарали таъсир килиши хакида маълумот берилди. Шифобахш усимликлар кадимдан …