Главная / Маданият / Амонат нима ислом динида

Амонат нима ислом динида

Амонат улуг хулк ва гузал сифат булиб, хар бир мусулмон инсон амонатдор булмоги, амонатни гузал даражада адо этмоги лозимдир. Зеро, кудратли ва улуг Аллох таоло шундай амр килган:

«Албатта Аллох сизларни амонатларни уз

эгаларига топширишга буюради» (Нисо сураси, 58-оят).

Хакикий мусулмон амонатли, ишончли булади, одамлар унга хамма нарсада ишонадилар, у савдо-сотикда ишончли, тошу-тарозида амонатдор хамда одамларнинг сир-асрорларини саклашда хам тенги йук инсондир.

amonatИслом дини барча масалаларни амонатга боглайди. Чунки Ислом динининг узи хам хар бир инсон буйнидаги энг катта амонатдир. Намоз, руза, хаж каби ибодатлар хам барчаси амонат турларига киради. Хатто, инсоннинг уз танаси хам амонат хисобланиб, бу амонатга хиёнат килмаслиги шарт. Хуллас, Аллохнинг барча неъматлари банда учун амонатдир. Неъматлардан тугри фойдаланиб, уз урнида ишлата билса, амонатни адо этган, акс холда амонатга хиёнат килиб куйган хисобланади. Масалан, илмни олайлик. Киши урганган илмидан тугри фойдаланиб, уз илмини манфаатли йулларда ишлатадиган булса, у ушбу амонатга хиёнат килмаган саналади. Одамлар орасида адолатли булиб, барча гап-сузлари ва феълу атворлари одил булмоги хам амонатнинг бир кисмидир.

Амонат жуда хам гузал хулк булиб, инсонни художуй, ихлосманд булиш, факат Аллохдан куркмок каби олий ахлокларга етаклайди. Мусулмон киши зиммасидаги барча амонатларни уз жойига куйиб, барча ишларида амонатдор булиши накадар катта бахт!

Куйида Исломнинг ёркин тарихи гувох булган амонатдорлик хакидаги вокеий хикоялардан бир нечасини келтирмокчимиз. Хикоялар оркали амонатнинг фазилати, амонатдор кишиларнинг кадри, киммати укувчига яккол куринади, деб умид киламиз. Раббимиз субхонаху ва таоло барчамизни амонатдор кишилардан булишига тавфик берсин, омийн.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

pul

Дарёда окизилган пул

Бир киши тижорат максадида сафар килмокчи булган экан. Лекин савдо учун туплаган моли озлик килиб, …