Главные новости
Главная / Технологиялар / Amazon дунёнинг энг йирик реклама берувчисига айланди
<

Amazon дунёнинг энг йирик реклама берувчисига айланди

Amazon компаниясининг 2019 йилда рекламага харажатлари 11 млрд долларгача етгач, у дунёнинг энг йирик реклама берувчисига айланди. Бунгача энг йирик реклама берувчи Procter & Gamble (P&G) хисобланган.

GroupM тахлилий компанияси рахбари Брайан Визернинг таъкидлашича, Amazon хисобига дунёдаги барча реклама харажатларининг 2 фоизи тугри келади.

Америкалик тадбиркор Жефф Безос ташкил этган компаниянинг реклама харажатлари охирги ун йилликда 20 маротаба ошган. Вахоланки, компаниянинг 2009 йилда рекламага харажатлари 593 млн долларни ташкил килган экан.

Умуман олганда, компаниянинг 2019 йилда маркетингга умумий сарф-харажатлари 18,9 млрд долларни ташкил килган. Бунга рекламага сарфланган 11  млрд доллар ва бошка харажатлар, жумладан маркетинг ва савдо билан шугулланувчи ходимларга ойлик маош киради.

Amazon’нинг энг йирик бозорлари – АКШ, Германия, Британия ва Япония хисобланади. Amazon охирги йилларда йирик медиахолдингга айланиб, реклама бериш билан бир каторда уз сайтида реклама учун жойларни таклиф килади. Бундан компания 14,1 млрд доллар фойда олган. Amazon хозирда ракамли реклама сотиш буйича Google, Facebook ва Alibaba компанияларидан кейин дунёда 4-уринни эгалламокда.

Аввалги энг йирик реклама берувчи хисобланган Procter & Gamble компаниясининг 2019 йилда рекламага харажатлари 350 млн долларгача камайиб, 6,8 млрд долларни ташкил килган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

YDkwUTbZwUMjsyjAIYi_tegNf9lWGsYG

IMEI-кодни руйхатдан утказиш: билиш керак булган энг мухим маълумотлар

Узбекистонда мобил телефонлар ва SIM-картали планшетларнинг IMEI-кодини руйхатдан утказиш масаласида хамон турли саволлар ва тушунмовчиликлар …