Главные новости
Главная / Сиёсат / Алмазбек Атамбоев кулга олинди
<

Алмазбек Атамбоев кулга олинди

Атамбоев билан биргаликда унинг собик тансокчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар хам хибсга олингани айтилмокда.

Фото: Anadolu Agency

Киргизистон собик президенти Алмазбек Атамбоев кулга олинди. Бу хакда мамлакат хавфсизлик кумитасига таяниб Sputnik Киргизистон хабар берди.

 Хабарда айтилишича, у Бишкекда оммавий тартибсизликлар уюштириш буйича жиноят иши доирасида кулга олинган.

 Атамбоев билан биргаликда унинг собик тансокчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар хам хибсга олингани айтилмокда.

Давлат хавфсизлик кумитасининг маълумот беришича, тартибсизликларнинг бошка иштирокчиларини кулга олиш ишлари олиб борилмокда.

Эслатиб утамиз, Киргизистонда утказилган парламент сайловлари натижаларидан норози булган киргизистонликлар намойишга чикишганди. Вазият жиддий тус олиб, намойишчилар Атамбоев сакланаётган  Киргизистон миллий хавфсизлик кумитаси биносининг дарвозасини синдириб, ичкарига киришган ва уни озодликка чикаришган.

 Маълумот учун, 2019 йил августда кулга олинган Алмазбек Атамбоев бир катор жиноятларда айбланиб, 11 йил-у 2 ой камок жазосига хукм килинганди. Унга куйилган асосий айблов сифатида криминал Азиз Батукаевни озодликка чикариш келтирилганди. 2013 йилда 16 йил камок жазосига хукм килинган Батукаев муддати якунланмай туриб озодликка чикарилган. Атамбоев президентликдан кетгач, бу иш борасида текширув бошланди. Атамбоев айбини тан олмагач, харбийлар унинг уйига бостириб кириб, кулга олишганди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

uOutnNH0HO3GrFNFy4l49ArD0hyyyNnw

МДХ давлатлари хукумат рахбарлари кенгаши мажлиси утказилди

6 ноябрь куни Узбекистон Республикаси раислигида Мустакил Давлатлар Хамдустлиги хукумат рахбарлари кенгашининг навбатдаги йигилиши булиб …