Главные новости
Главная / Жамият / Алматов: Франциядан келган илк бемор уз хонадонида 35 кишилик байрам килган
<

Алматов: Франциядан келган илк бемор уз хонадонида 35 кишилик байрам килган

Коронавирусга карши кураш буйича АОКА хузурида ташкил этилган штабда “Узрепорт” телеканали оркали Давлат Бош санитария врачи Бахром Алматов иштирокида тугридан-тугри эфир оркали брифинг утказилди.

Фото: KUN.UZ

Бош санитария врачи Бахром Алматов Узбекистонда дастлабки кайд этилган бемор хакида маълумот берди:

– Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни уз хонадонида 35 киши иштирокида байрам килган. Уша мехмондорчиликда катнашганлардан 13 кишида бугунги кунда бу касаллик кайд этилди. У билан самолётда 250 киши келган, аэропортда тушганидан кейин шахсий автомобилида хам оила аъзоларига юктирган. Кейин ишига чиккан ва иш жойида 80 нафар ходим ва 42 нафар беморлар билан мулокотда булган.

Бу занжир давом этади. Уша мулокотда булганлар хам уз навбатида оила аъзолари ёнига кайтадилар, кундалик хаётдаги ишларини бажарадилар, дукон, сартарошларга кирадилар.

Яъни бу уринда касаллик геометрик прогрессияда таркалиб кетиши мумкин, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Брифинг давомида Бахром Алматов 24 март санаси соат 12:00 холатига Узбекистонда 49 нафар коронавирусга чалинган бемор кайд этилганини билдирди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

T9qET7N7u-x35Gvn5l4yvNR12JJDx_AW

Тошкент вилоятидаги шахарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалик, Ангрен, Янгийул ва Чирчик шахарларида карантин тартиблари янада …