Главные новости
Главная / Жахон / Алишер Усмонов Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари унталигидан жой олди
<

Алишер Усмонов Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари унталигидан жой олди

“Бизнес Online” ишбилармонлик нашри уз талкинига кура, Россиянинг энг катта таъсирга эга мусулмонлари юзталигини эълон килди.

Равил Гайнутдин
Фото: РИА “Новости”

 

Рейтингда Россия мусулмонлар диний бошкармаси президиуми раиси ва муфтийлар кенгаши рахбари Равил Гайнутдин етакчилик килмокда. 2-уринни эгаллади Татаристонинг биринчи президенти Минтимер Шаймиев.

Минтимер Шаймиев
Фото: РИА “Новости”

3-уринга догистонлик яккакураш жангчиси, UFC буйича жахон чемпиони Хабиб Нурмагомедов лойик топилган.

Хабиб Нурмагомедов
Фото: РИА “Новости”

Шунингдек, еткчи унталикдан Татаристоннинг амалдаги президенти Рустам Мининханов (4-урин), Чеченистон рахбари Рамзон Кодиров (5-урин), USM Holdings асосчиси ва бош акциядори, миллиардер Алишер Усмонов (6-урин), Россия мусулмонлари марказий диний бошкармаси раиси Талгат Тожуддин (7-урин), Россия Федерация кенгашининг Догистондан аъзоси, миллиардер Сулейман Керимов (8-урин), Москва мэрининг шахарсозлик сиёсти ва курилиш масалалари буйича уринбосари Марат Хуснуллин (9-урин) ва Москва жомеъ масжиди имом-хатиби Шамил Аляутдинов (10-урин) жой олган.

Фото: РИА “Новости”

Рейтингга 100 киши киритилган булиб, ундан хокимият, бизнес, маданиятда мухим уринларга эга булганлар, меценатлар, дин ва маънавият арбоблари, ислом олимлари урин олган. Номзодлар диний, сиёсий, иктисодий ва жамият турмушига таъсири буйича бахоланган.

Алишер Усмонов ислом дини ривожи учун амалга ошираётган ишлари учун эътироф этилган. Жумладан, у Булгор ислом академиясига рекорд микдорда хайрия маблаги ажратган (500 млн рубль) хамда Булгор шахрида Ок масжид курилишига хомийлик килган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Усмонов ислом билан боглик бошка лойихаларни нафакат Россияда куллаб-кувватлайди. Жумладан, тадбиркор Тошкентдаги Ислом маданияти марказига 8 млн долларлик китоблар тупламини совга килган. Китоблар орасида Шарк маданияти ва ислом дунёсининг Европага таъсири хакидаги асарнинг нафакат лотин, инглиз, француз ва немис тиллардаги таржимаси, балки буюк аждодимиз Ибн Синонинг “Тиб илми конунлари”нинг лотин тилига илк таржима килинган нусхаси бор.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Ned5JuMvkZvIdqgfdSvozJ2HNhGNJd-P

Табиат ёнгинлари боис бутун Калифорнияда фавкулодда холат эълон килинди

Аввалрок Сонома округи шерифи офиси йирик табиат ёнгини сабабли 180 минг киши эвакуация килинишини эълон …