Главные новости
Главная / Маданият / Алишер Навоийнинг Куръон ва тафсир илмида тутган урни
<

Алишер Навоийнинг Куръон ва тафсир илмида тутган урни

 kuronМовароуннахр диёрида XV асрнинг иккинчи ярмидаги маданий мухитнинг ривожланишида буюк бобокалонимиз Хазрат Алишер Навоийнинг урни бекиёс саналади. Алишер Навоий яшаб ижод этган даврда меъморчилик, наккошлик, тасвирий санъат (миниатюра), хаттотлик, мусика, таълим тизими, илм-фаннинг турли сохалари (аник фанлар – астрономия, математика; табобат, Куръон илмлари, фикх, фалсафа, тасаввуф, адабиёт ва х.к.) уз даврига нисбатан юксак даражада ривожланди. Шунингдек ушбу даврда турли илм-фан сохалари каторида Куръон ва тафсир илмлари ривожига хам алохида эътибор каратилганлиги бизгача етиб келган маълумотларда уз аксини топган.
Мовароуннахр тафсир илми ривожида айникса, Алишер Навоийнинг хиссаси катта булган. Шоир фаннинг турли сохаларидан яхши хабардор булиш билан бир каторда, уз асарларида Куръондан хам кенг фойдаланган. Унинг “Хамса”, “Ситтаи зарурия”, “Насойим ал-мухаббат”, “Тарихи анбиё ва хукамо”, “Сирож ал-муслимин” каби асарларида, умуман назм ва насрдаги ёзма меросида ислом масалалари буйича куп холларда Куръон оятларига асосланган мулохазалар баён килинганини куриш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Алишер Навоий Куръон ва тафсир илмидан таълим олишни ёшликдан бошлаган ва унинг “Мажолис ан-нафоис” асарида олти ёшида тарихчи Шарафиддин Али Яздий (ваф. 858/1454) билан булган сухбат чогида мактабда “Таборак” сурасигача укигани кайд этилган.
Навоийнинг Куръон тафсирига булган эътибори унинг бир нечта тафсирлар ёздирганида хам кузатилади. Масалан, уша давр муфассирларидан бири булган Мовароннахрлик Хусайн Воиз Кошифийнинг илмий фаолиятиганазар соладиган булсак, унинг каламига мансуб “Жавохир ат-тафсир” ва “Мавохиби Алийя” асарлари бевосита Алишер Навоийнинг таклифи ва хомийлиги остида ёзилган.
Мовароуннахр маданий-маънавий мухитида Алишер Навоий Куръон илмлари, жумладан тафсир илмини ривожлантириш максадида мазкур сохага уз даврининг етук олим ва муфассирларини жалб килган хамда уларга хомийлик килган.
Алишер Навоий Куръон илмларини чукур урганиш максадида уз илмий фаолиятини Самаркандда Хожа Хурд ва Мавлоно Мухаммад Олим каби мовароуннахрлик илм ахллари билан бирга давом эттиради ва уларнинг тафсир илми борасидаги мазмунли сухбатларидан бахраманд булади. Ана шундай кенг билим доирасига эга булиш оркали Алишер Навоий кейинчалик Куръон билан боглик мавзуларни уз асарларида эркин ифодалай олади. Жумладан, “Насоим aл-мухаббат”нинг хожа Бахоуддин Накшбандга багишланган маколасида зикр хакида суз борганда “Нур” сурасининг куйидаги 37-оятини тафсир килганини куришимиз мумкин:

رِجَالٌ لَّا تُلْهِيهِمْ تِجَارَةٌ وَلَا بَيْعٌ عَن ذِكْرِ اللَّهِ

“Уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллох зикридан чалгита олмас” – ояти далил килиб берилган.

Алишер Навоийнинг Куръон ва хадисдан унумли фойдалангани унинг бошка асарларида хам кузатилади. Шоир ижодида Куръон илмлари кай даражада ифодаланганлиги хакида кенгрок тасаввур хосил килиш учун унинг “Назм ал-жавохир”, “Мажолис ан-нафоис”, “Хайрат ал-аброр”, “Ситтаи зарурия”, “Насоим ал-мухаббат”, “Тарихи анбиё ва хукамо”, “Сирож ал-муслимин”, “Хамсат ал-мутахаййирин” каби асарларидаги мавзуга дахлдор маълумотлар батафсил баён этилган. Мазкур асарларда хам Куръони каримга катта эътибор берилгани маълум булади. Масалан, шоир узининг “Назм ал-жавохир” асарида Куръон укишнинг фойдаси хакида куйидагиларни ёзади:

Олам эли ичра гар гадо, гар шох эрур,

Не дардки ул кунгли аро хамрох эрур,

Куръонни тиловат этсун, гар огох эрур,

Эл дардига чун даъво Каломуллох эрур.

Бошка бир байтда эса Алишер Навоий Куръон тиловати хакида куйидаги мисраларни айтади:

“Куръон”ки эрур муждаи жоний укумок,

Йук, йукки, хаёти жовидоний укумок,

Бил кунгулга истасанг шифони укумок,

Ким келди кунгул шифоси они укумок.

Шоир мазкур сатрларни келтирганда Исро сурасининг Куръон муминлар учун шифо эканлиги тугрисидаги 82-ояти:

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلاَ يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إَلاَّ خَسَار

“(Биз) Куръондан муминлар учун шифо ва рахмат булган (оят)ларни нозил килурмиз” – деган мазмунга таянганини курамиз.

     Алишер Навоий даврида мамлакатда урнатилган сиёсий баркарорлик ва иктисодий ривожланиш маънавий хаётнинг юксалишига олиб келди. Ушбу даврда Хазрат Навоий давлат микёсидаги катта хукукларга эга булган ва бутун куч-гайратини эл-юрт хизматига, халк фаровонлиги ва осойишталигига каратган.
Мухтасар килиб айтадиган булсак, XV асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннахр ва Хуросонда Куръон тафсири, хадис илми, фалсафа, адабиёт, тарих, мусика, рассомлик ва хаттотлик илмлари энг аввало газал мулкининг султони булган Алишер Навоийнинг гамхурлиги остида ривожланди. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий уз хаётлари мобайнида нафакат туркий тилга асос солдилар, балки Моваруннахрда Куръон ва тафсир илмларининг ривожланишига хам узларининг бекиёс хиссаларини кушдилар.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lJM_TdUp5jvOGrv3ZESMUKFtMff4V426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тугрисидаги намунавий низом Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон карори билан тасдикланган, деб ёзмокда Norma. …