Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Акциз солиги импорт машина нархига канчалик таъсир этади? Импортёр компания директори билан сухбат
<

Акциз солиги импорт машина нархига канчалик таъсир этади? Импортёр компания директори билан сухбат

Президентнинг тегишли карори билан 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортик кишини ташишга мулжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мулжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар буйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда булган акциз солиги ставкалари бекор килинади.

Бундан ташкари, 1 августдан утилизация йигими ставкалари ва утилизация йигими туланадиган гилдиракли транспорт воситалари руйхати тасдикланди.

Транспорт воситаларини «эркин муомалага чикариш» (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Узбекистон худудида сотиладиган гилдиракли транспорт воситалари, узиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чикарадиган (йигадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йигими туловчилари хисобланади.

Импорт машинага акциз солигининг бекор килиниши ва утилизация йигимининг пайдо булиши нарх-навога кандай таъсир этади? Автомобиль бозорида кандай узгаришлар кутилмокда? Бир неча маркадаги хорижий автомобилларни импорт килувчи Roodell компанияси бош директори Дониёр Давлетяров билан сухбатда шу хакда суз борган.

«Узбекистонда импорт килинувчи машиналар бир нечта турларга ажратилган. Масалан, енгил ва енгил тижорий турдаги автомобилларни импорт килиш учун кандай туловлар жорий этилгани хакида гаплашсак, Россия, Козогистон, Белорус ва Украинада ишлаб чикарилган машиналарни импорт килишда давлат бож тулови нолга, акциз солиги эса 2 фоизга тенг.

Импортдаги акциз солигининг бекор килиниши уларга катта таъсир килмайди. Бошка давлатларда ишлаб чикарилган машиналарнинг импорти учун 30 фоиз давлат божи урнатилган. Бундан ташкари, мотор кучининг хар бир см/куб учун хак туланади. Бунга акциз солиги хам хисобланган: у хам двигатель хажмига караб туланади. Импорт машиналар туловининг 60 фоизини давлат божи ташкил этади, акциз солиги эса 30-40 фоизга тенглашади. Бундан ташкари, алохида шаклда ККС туланади. Шунда, РФ, Козогистон ва Украинада ишлаб чикарилган машина булмаса, акциз солиги бекор килингани туфайли нархдан 30 фоизга камайиши мумкин», – дейди у.

Россия, Украина, Козогистон ва МДХдаги бошка мамлакатларда ишлаб чикарилган автомобилнинг ишлаб чикарилганлиги СТ-1 сертификати билан тасдикланмаса, улардан бож тулови ундирилади.

Давлетяров маълумотига кура, кушимча имтиёзларсиз Узбекистонга импорт килинаётган машиналар орасида Россия, Украина ва Козогистонда ишлаб чикарилган машиналар етакчилик килади. Уларнинг импортдаги улуши карийб 88 фоизга тенг. Шу туфайли, шу пайтгача импорт килинган машиналар нархида кескин тушиш кузатилмайди.

Дониёр Давлетяров сухбат давомида утилизация йигимларининг жорий этилиши ва унинг машина нархига таъсири хакида гапириб утган. Интервьюни Youtube оркали тулик томоша килишингиз мумкин.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

93VIpzAlPSH_CMKT1QrPYuIML8VlDm6a

Президент ахоли томоркалари буйича янги карор имзолади

Президент “Ахоли томоркаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида”ги карорни имзолади. Узбекистон фермер, дехкон хужаликлари …