Главная / Жахон / Актёр Жим Керри Зеленский ва Трампга карикатура ишлади
<

Актёр Жим Керри Зеленский ва Трампга карикатура ишлади

Голливудлик комик актёр Жим Керри Украина президенти ва АКШ президенти Дональд Трампнинг июлдаги сухбатига узи чизган карикатурани эълон килди. Керри бу хакда твиттерда маълум килди.

 “Фирибгарлик отаси Зеленскийга “воз кечиб булмайдиган таклиф билдирди”, деб изох колдирган актёр суратга.

Керри шу тарика Трампнинг сухбат давомида Зеленскийга босим утказишга уринишини хажвий тарзда курсатмокчи булган.

Жим суратга ёзувчи Марио Пьюзонинг мафия хакидаги “Чукинтирган ота” романи сюжетига хавола хисобланадиган истехзоли матнни жойлаштирган. Унда шундай дейилади: “Качондир ва бу кун хеч качон келмаслиги хам мумкин, сендан менга илтифот курсатишингни сурашим мумкин. Бирок унгача, кизимнинг туйи куни харбий ёрдам куринишидаги бу совгамни кабул кил”.

Керрининг бу пости бир кундан камрок вакт ичида 2 мингдан купрок ретвит ва 13 мингдан купрок лайк туплаган.

Гап шундаки, Трамп Зеленский билан сухбати вактида гуёки хамкасбидан АКШнинг собик вице-президенти Жо Байденнинг углига нисбатан унинг Украинадаги фаолияти буйича тергов утказишни сураган, акс холда Киевга харбий ёрдам курсатилмаслиги мумкинлигидан огохлантирган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2985864

Брюс Лининг кизи шикоят килганидан сунг Хитойда “Бир куни Холливудда” фильми намойиши колдирилди

Брюс Лининг кизи шикоят килгани сабабли Хитойда режиссёр Квентин Тарантинонинг “Бир куни Холливудда” фильми намойиши …