Главная / Жамият / «Аклли хисоблагичлар» электр таъминотини кандай яхшилаши мумкин?

«Аклли хисоблагичлар» электр таъминотини кандай яхшилаши мумкин?

ЭЭХО ва НКАТ (Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизими) истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш сифатига кандай таъсир курсатади? Мамлакат буйлаб урнатилаётган бундай «аклли хисоблагичлар»нинг афзаллиги нимада?

gz9rrwos8bc_sk3agnj1f0vsop_bi2sc

Жорий йилнинг 15 июль куни «Юксалиш» умуммиллий харакатининг коворкинг-марказида булиб утган брифинг шу каби саволлар асосида ташкил этилди, деб хабар бермокда Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.


Фото: Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати 

Узбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташаббуси билан утказилган ушбу тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари катнашди. Журналистларнинг саволларига Энергетика вазирининг уринбосари Шерзод Хужаев, «Худудий электр тармоклари» АЖ молиявий масалалар буйича директор уринбосари Давронбек Имомов ва бошка масъул шахслар жавоб берди.

Унда журналистлар томонидан берилган саволлар, хусусан, бутун республикани «аклли хисоблагич»лар билан тулик камраб олиш муддати, электр энергияси истеъмолидан карзи булган карздорларни тармокдан узиб куйиш ва кайта улаш тартиблари, узбекистонликларнинг онлайн туловга куникишлари кандай булиши хамда бугунги кунда айрим ТЭТ (туман электр тармоклари)да кузатилаётган навбатлар ва бошка масалалар мухокамасига асосий эътибор каратилди.

Энергетика вазирлиги, «Худудий электр тармоклари» АЖ рахбарияти аъзолари билан булган мулокот чогида ЭЭХО ва НКАТ тизимини жорий этишдан кузланган максад мисоллар асосида тушунтирилар экан, бунда статистик маълумотлар тахлили, унинг якин вакт ва узок истикболга мулжалланган фойдали жихатлари тафсилотига кенг ургу берилди.

Жумладан, бутун мамлакат буйлаб ЭЭХО ва НКАТ тизими жорий этилганидан сунг истеъмолчиларнинг бугунги кундагидек хисоблагич курсаткичларини кайд этиб боришларига, Мажбурий ижро булими ходимлари томонидан текширув утказиш ишларига хожат колмайди. Барча маълумотлар тизимнинг узида жамланади.

ЭЭХО ва НКАТ тизимининг жорий этилиши улчов жараёнида инсон омили аралашувини чеклашнинг зарурий шарти булиб, маълумотларни туплаш ва кайта ишлаш, шунингдек, уларнинг хакконийлиги, аниклигини таъминлашга, таъминотчи ва истеъмолчи томонидан электр энергияси истеъмоли микдорини тезкор хисобга олишга имконият яратади.

Энергетика вазири уринбосари Шерзод Хужаев таъкидлаганидек, бир катор электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килиш тизимлари орасидан унча арзон булмаган (унинг харажатини коплаш муддати камида 10 йил), бирок самаралиси танлаб олинган.

Гап шундаки, у нафакат электр энергияси истеъмолини назорат килиб, уз вактида тулов амалга оширилишини таъминлайди, шу билан бирга, текширув асбоби вазифасини хам бажаради. Яъни, тармокдаги мавжуд носозликларни курсатиб, улар муаммога олиб келмасидан аввал аниклайди ва уз вактида бартараф этилишини таъминлашга имкон беради.

Давронбек Имомовнинг таъкидлашича, 2020 йилнинг охиригача 7 миллиондан зиёд булган мамлакатдаги барча истеъмолчиларни ЭЭХО ва НКАТ тизимига улаш керак. Бу Узбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 9 июндаги «Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш ва унинг бошкарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорида хам белгилаб куйилган.

Айни пайтда мамлакатнинг 24 шахар ва туманида электр энергияси истеъмолини хисобга оладиган 950 мингга якин замонавий хисоблагич урнатилди. 2019 йилнинг охирига кадар бу ракам 2,5 миллионга етиши керак.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …