Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Якин вакт ичида интернет таркатувчи илк сунъий йулдошларини ишга туширади
<

Якин вакт ичида интернет таркатувчи илк сунъий йулдошларини ишга туширади

SpaceX компанияси якин ойлар давомида илк майда алока  сунъий йулдошларидан иборат “юлдузлар туркуми”ни ишга туширишни режалаштирмокда. Хойнахой, бу 2018 йилнинг бошларига тугри келса керак. Ракиблар хам бу борада буш келишмаяпти. Лойихалар 2027 йилга бориб бутун Ер худудини 100 фоиз интернет билан коплашни таъминлайди. Space News шу хакидаги хабари билан булишди.

SpaceX’нинг режалари хакида компания вице-президенти Патриция Купер АКШ Конгрессининг ер орбитасининг космик чикинди билан ифлосланишига багишланган йигилишларда сузлаб берди. Кичик сунъий йулдошларнинг илк прототиплари якин бир неча ойда ишга туширилади, асосий боскич эса 2019 йилда бошланади. SpaceX атиги 5 йил ичида Ка- ва Ku-диапазонли 4425 сунъий йулдошни ишга туширмокчи. “Тахминан 2020-2021 йилларда 800 сунъий йулдошни ишга туширганимиздан сунг космик хизматларни йулга куйишни режалаштиряпмиз”, – дейди Купер.

SpaceX уз корхоналарида мустакил равишда кичик сунъий йулдошларни куришни режалаштирмокда. Компанияда нисбатан пастрок орбитада жойлаштирилувчи V-диапазонли 7500 сунъий йулдошдан иборат яна бир “юлдузлар туркуми”ни ишга туширишнинг тахминий саналари айтилгани йук.

Купернинг сузларига кура, барча сунъий йулдошлар бир-бири билан алока кила олиши учун оптик лазер курилмалар билан жихозланган, АКШнинг исталган нуктасида бир вактнинг узида 20дан ортик аппарат сигнал узатиб туради. Интернетга уланиш учун фойдаланувчиларга терминал ва антеннани уз ичига олган махсус ускуна керак булади.

SpaceX’нинг кичик телекоммуникациялар сунъий йулдошлар бозоридаги ракиби OneWeb рахбари Грег Уайлер хам йигилишда иштирок этган. Унинг корхонаси мазкур технологиялар буйича SpaceX’дан куп йиллар мобайнида шугулланади ва 2019 йилга бориб 900 аппаратни ишга туширишга тайёр, шуниси эътиборга лойикки, компания прототипларни эмас, ишловчи курилмаларни йулга куяди.

“Илк “юлдузлар туркуми” 500 Мбит/сония интернет тезлигини таъминлайди, 2021 йилга мулжалланган иккинчи туркум эса 2,5 Гбит/сония тезликни кайд этади, – дейди Уайлер. – Биз 2025 йилга бориб миллиард фойдаланувчини, 2027 йилга бориб эса бутун Ер ахолисини интернет билан таъминламокчимиз. Бунинг учун биз лойихага 30 миллиард доллардан ортик маблаг йуналтирамиз”.

Бирок конгрессменларни космик чикинди муаммоси ташвишга солаётганди, минглаб сунъий йулдошлар осмонга чикарилгандан сунг космик чикинди юзага келмай илож йук.

NASA маълумотларига кура, Ер орбитасида футбол тупи ва ундан катта хажмдаги 20 мингдан ортик объект мавжуд. Яна 500 минг объект бир сантиметрдан зиёд диаметрга эга. Шунингдек миллионлаб майда заррачалар хам бор.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

nmYszMHsQk7gt9HIlapfppLeAA7kwq8L

Энг куп молиявий конунбузилиш холатлари кайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум булди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг худудий бошкармалари томонидан Иш режа, …