tranzitТашки савдо вазирлиги томонидан мамлакат худуди оркали транзит килишда таомилларни соддалаштириш, ишончли транспорт транзит йулакларини шакллантириш ва транзит ташиш окимларини оширишга каратилган президент карори лойихаси ишлаб чикилди.

Norma.uz’нинг ёзишича, лойиха билан куйидагилар тугрисидаги талабларни бекор килиш таклиф килинмокда:

•  мамлакат божхона худуди оркали алкоголли ва тамаки махсулотларини автомобиль ва темир йул транспортида транзит килишда Вазирлар Махкамасининг рухсатномасини олиш;
•  махсулотларни давлат худудидан ташкарига олиб чикиш факти тасдиклангандан кейин киритилган суммани кайтарган холда ташувчи томонидан Узбекистон божхона органлари депозит хисобварагига тегишли божхона туловлари (божхона божи, акциз солиги, ККС) пул таъминотининг барча суммасини киритиш.

Мазкур тартиб президентнинг 4.10.2007 йилдаги ПК-703-сон “Акциз солигига тортиладиган айрим турдаги товарларнинг Узбекистон Республикаси худуди оркали транзит йули билан олиб утилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида”ги карори билан жорий этилган. Кайд этилишича, юкорида курсатилган хужжат кабул килинган пайтдан бошлаб 2007 йилдан эътиборан алкоголли ва тамаки махсулотларини Узбекистон оркали транзит килиш деярли амалга оширилмаган.

Кутилишича, тартибни бекор килиш транзит килиш таомилини сезиларли даражада соддалаштиради ва транспорт ташиш хажмларини янада оширишга туртки беради.