Главная / Жамият / Айби бор мато – кисса таърихдан

Айби бор мато – кисса таърихдан

Бир амонатдор, ишончли савдогар бор экан. Доимо амонатдор булишга харакат килар, хеч кимни алдамас экан. Бир куни сафарга чикиши керак булиб колибди-да, дуконига кулида ишлайдиган ишчилардан бирини куйиб, сафар килиб кетибди.

У сафарда булган чогида дуконга бир яхудий киши келиб, бир хил матодан бир тупини сотиб олибди. У матода камчилик бор экан. Лекин дуконда ишлаб турган киши айбларни айтмасдан, сифатли мато нархида, уч минг кумуш тангага сотиб юборибди.

emu2xq6xmaeugvlДукондор сафардан кайтиб келгач, булиб утган савдо хакида суриштириб, барча хисоб-китоб когозларини текшира бошлабди. Шунда айби бор матони сифатли мато нархида сотилганини билиб колиб, ишчидан:

  • Халиги айби-камчилиги бор мато кани? – деб сурабди.

Ишчи уни бир яхудий кишига уч минг дирхамга сотиб юборганини айтибди.

  • Яхудийга айбини айтиб, тушунтириб сотдингми?
  • Йук, – деди хизматчи. – Узи куриб, караб олди. Накд фойда турганда савдони бузгим келмади.

Дукон эгаси унинг бу килигидан каттик ранжиб, койиди-да:

  • У яхудийнинг уйи каерда? – деб суради.

Яшайдиган жойини билиб, уйига суроклаб

борди. Яхудий кандайдир бир юмуш билан бошка шахарга сафар килиб кетган экан. Уйидагилардан унинг каерга, кайси карвон билан кетганини суриштириб билгач, дукон эгаси уч минг кумуш тангани олди-да, яхудийнинг изидан кушни шахарга караб отланди.

Уч кундан сунг карвонни кувиб етиб олиб, яхудийни сураб, топти.

  • Менинг дуконимдан айби бор мато сотиб олипсан. Хизматчи сенга унинг айбини айтмай пуллабди. Пулларинг менга керак эмас, пулларингни ол-да, менга матони кайтариб бер, – деди.

Яхудий одам унинг бу ишидан хайратга тушиб:

  • Сен нима учун бундай килаяпсан? – деди.

Дукон эгаси:

  • Мен мусулмон. Бизнинг динимиз амонатли булишга буюради. Бировларни алдаб, хиёнат килишдан кайтаради. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам: «Бировларни алдайдиган киши мендан эмас», – деганлар. – Шунинг учун мен бировни алдамайман. Пулларингни ол, – деб жавоб берди.

Яхудий унинг бундай амонатдорлигига тахсин укир экан:

  • Эй дустим, аслида мен сизларни алдаган эдим. Мен сенинг ишчинг кулига калбаки пулларни тутказиб, матони алдаб олиб кетган эдим. Лекин сенинг бу муомаланг – амонатдорлигинг менга катта дарс булди. Мен сенинг матойингни уша нархга оламан, аввалги берган пулларим калбаки эди, шунинг учун урнига бу хакикий кумуш тангаларни ол! – деди-да, – Барча оламларнинг эгаси Аллохга буйинсуниб, мусулмон булдим.

Аллохдан бошка хак илох йук, Мухаммад – саллаллоху алайхи ва саллам– Аллохнинг Расули, элчиси, деб гувохлик бераман, – деб мусулмон булганини эълон килди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

migratsiya

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси ватанга кайтарилди

Россияга кетиб, 18 йил бедарак йуколган Узбекистон фукароси Самара шахридан топилди. Бу хакда Ташки мехнат …