Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор килинади
<

Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор килинади

1 майдан Аи-80 маркали бензин ва дизель ёкилгиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёкилгиси) чакана нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор килинади. Бу Президент Мирзиёев томонидан 4 апрель куни имзоланган “Нефть-газ тармогининг молиявий баркарорлигини ошириш буйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тугрисида” карорда кузда тутилган.

Фото: KUN.UZ

Хужжатда кайд этилишича, 1 майдан бошлаб нефтни кайта ишлаш заводлари томонидан Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёкилгиси факат биржа савдолари оркали сотилиши йулга куйилади.

Карорда дизель ёкилгиси, шу жумладан ЭКО маркали дизель ёкилгисини 2020 йилнинг I чорагидаги биржа савдолари натижаларига кура шаклланган уртача нарх буйича тугридан-тугри шартномалар асосида сотиб олиши мумкин булган ташкилотлар руйхати белгилаб берилган. Булар:

– бюджет ташкилотлари

– пахта хомашёси ва галла ишлаб чикарувчи фермер хужаликлари

– пахта-тукимачилик кластерлари

– “Узбекистон темир йуллари” АЖ

– “Тошшахартрансхизмат” АЖ

– маиший чикиндиларни туплаш ва олиб чикиш буйича давлат корхоналари.

Шунингдек, ушбу ташкилотларга дизель ёкилгиси нефтни кайта ишлаш заводларидан нефть махсулотларини биржа савдолари оркали харид килиш хукукини такдим этган холда сотилади.

Нефтни кайта ишлаш заводлари “Узбекнефтгаз” АЖ нефть базаларининг буюртманомаларига кура юкорида санаб утилган ташкилотларга дизель ёкилгиси, шу жумладан ЭКО маркали дизель ёкилгисини “Узбекнефтгаз” АЖ томонидан белгиланадиган чегирма асосида сотади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

«АИ-80 бензини 4 минг сумдан хам арзонлашига ишончим комил» — «Узбекнефтгаз» раиси уринбосари

Маълум булишича, «Узбекнефтгаз» апрель охири – май бошида брент маркали нефть нархи 22-25 доллар булган …