
Согликни саклаш вазирлиги вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида Коракалпогистон Республикаси Жукорги Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг ахволи хакида кушимча маълумот берилди. Коронавирусга карши курашиш штаби аъзоси Анвар Алимов Муса Ерниязовнинг даволаниш учун Туркияга олиб кетилгани хакидаги хабарларни рад этди – у Нукусда даволанмокда.
«Бемор хозирда респиратор терапия олмокда – у упканинг сунъий вентиляцияси аппаратига уланган. Унинг ахволи огир деб бахоланмокда. Муса Ерниязовни даволаш учун бошка давлатга олиб кетиш хакида хеч кандай гап булгани йук», дея унинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.
Штаб аъзоси Хабибулло Окиловнинг сузларига кура, беморни даволаш туркиялик ва германиялик мутахассислар билан маслахатлашган холда амалга оширилмокда.
«Муса Тажетдинович касалликнинг биринчи кунидан бошлаб Вохидов номидаги ихтисослаштирилган хирургия марказининг Нукус филиалида даволаняпти. У ерда Тошкент шахридан икки нафар мутахассис ва махаллий тиббиёт мутахассислари ишлашмокда.
Узбекистонга германиялик ва туркиялик мутахассислар келганда Тошкент шахридан туриб видеоконференцалока оркали Бухоро, Хоразм ва Нукус билан алока урнатиб, у ердаги беморларнинг ахволи буйича маслахатлашдик. Шунингдек, Муса Ерниязовнинг холати буйича хам маслахатлашилди ва даволаш режасига курсатмалар берилди», деган Окилов.