Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Ахолини хавфдан огохлантириш жуда осон ва у киммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» упирилиши хакида
<

«Ахолини хавфдан огохлантириш жуда осон ва у киммат эмас» – хорижлик эксперт «Сардоба» упирилиши хакида

Нидерландияда жойлашган DELTARES мустакил тадкикот маркази экспертлари «Сардоба» сув омборидаги техноген офат юзасидан бирламчи тахлилларини эълон килди.

Фото: Kun.uz

Тахлиллар 9 майгача булган даврда олинган сунъий йулдош тасвирлари, радар сенсорлари ва очик маълумотларга асосланган.

12 сахифадан иборат, рус тилида такдим этилган бирламчи хисобот билан researchgate.net сайтида танишиш мумкин (pdf).

BBC узбек хизмати тадкикот муаллифлари – Санжай Гири ва Геннадий Дончиц билан интервью ташкил этди. Kun.uz интервьюда экспертлар кайд этган айрим фикрларни келтириб утади.


Геннадий Дончиц (чапда) ва Санжай Гири (унгда)

ФВВ бошкарма бошлиги Комилжон Арипов ахолини хавфдан огохлантириш тизими булмагани ва бу жуда киммат туришини айтди. Бундай тугонда узи эрта огохлантириш тизими булиши керакми?

Санжай Гири: Ха, албатта, булиши керак. Ва у унчалик киммат эмас. Хамма гап хаво шароитларини башорат килишда. Гидрометреологик тизимлар билан бирга ишланади ва кучли ёмгир ёгса, хавф улчанади.

Шунинг учун хам биз бир неча бор огохлантирганмиз: гидрометеорологик мониторинг тизимини яхшилаш керак, деганмиз. Бу каби кучли ёмгир ва шамолни 2-3 кун олдин башорат килса булади. Шунинг асосида 2-3 кун олдин, масалан, омбордан сувни чикаришни бошласа булади.

Бугунги замонда буни килиш жуда осон ва у киммат эмас. Масалан, биз Хиндистондаги тугонга шундай тизимни урнатдик. Тизим хар соатда сув омборининг сатхини улчаб туради.


Техноген офатдан олдинги холат. Козогистоннинг Мактаорол туманигача масофа 24 км.

Мен Узбекистонда булиб бошка сув омборларини курганимда, у ерда куп нарса хали хам кул билан килинишига гувох булдим. Бир йил аввал биз Узбекистонга буни автоматлаштириш кераклигини тавсия килдик. Чунки шу йул билан инсон омили ортидан келиб чикадиган хатолар хавфини камайтирса булади.

Тошкентга якин бир тугонда хали хам жуда эскича усул кулланилар экан. Яъни кимдир уша ерга бориб улчамларни олади. Лекин экстремал вазиятда автоматлаштирилган тизим керак. У ерга бормай туриб хам, хар соатда булаётган узгаришларни экранда куриб туриш мумкин.

Узбекистонда аввал хам ишлаганмиз ва у ердаги хукуматга янги технологияларни аввалдан башорат килиш ишлари учун куллашни тавсия килиб келганмиз.

Биз утган ойда у ерга бориб, махсус тренинглар утказмокчи эдик. Аммо коронавирус туфайли бора олмадик.


Техноген офатдан олдинги ва кейинги холат. Омбордаги сувнинг учдан икки кисми йукотилган.

Тугон узок вакт давомида танаффуслар билан курилгани – упирилиш сабабларидан бири булиши мумкин

Санжай Гири: Офатнинг эхтимолий сабаблари куп. Масалан, упирилган жойга якин дренаж каналида хатоларга йул куйилган булиши мумкин.

Бу сув омбори узилишлар билан узок вакт давомида курилган. Суратлардан аён булгани шуки, унинг упирилган кисми охирги боскичларда курилган булган. Курилишдаги танаффуслар сабабли тугон деворларининг деформацияси бир текисда ва узаро хамоханг тарзда кечмаган, бу эса охир-окибатда упирилишга олиб келган булиши мумкин.

Баъзи InSAR тасвирларга кура, тугоннинг янги курилган кисмида деформация аввалрок курилганларидан фаркли тарзда юз берган.


InSAR технологияси тасвири тугон деворлари деформацияси турлича булганини курсатмокда. Кизил нукталар тупрокли плотинанинг вакт утиши билан муайян даражада чукишини англатади.

Сув тошиши нотугри лойихалаштириш ё куриш окибати хам булиши мумкин. Ва албатта, табиий хамда инсоний омиллар коришмаси сабаб булиши эхтимоли ха бор.


Упирилиш руй берган жой якинида дренаж канали бор. Ушбу канал ва бошка эхтимолий локал дефектлар тугон девориларининг нотекис деформациясига олиб келган булиши мумкин.

Фундамент ёмон курилган булса, бетон хам кулайди

Санжай Гири: Асосий гап кандай материаллар ишлатилганида эмас. Масалан бизда, Нидерландияда деярли барча тугонлар тупрокдан курилган. Лекин бизда уларнинг таги торф булади. Торф нам булганда кенгайиб, куриганда кичрайгани учун фундаментни кураётганда яна хам эхтиёт булиш ва махсус конун-коидаларга буйсуниш керак.

Шунинг учун тугон куришдан аввал биринчи уринда худуднинг геологик шароити урганилиши шарт ва шунинг асосида лойиха ишлаб чикарилиши лозим. Булар урганилмаса, агар фундамент ёмон курилган булса, бетон хам кулаши мумкин.


Тугон упирилгач, тахминан 3 соат утгандан кейинги холат. Бу вакт ичида дамба хажмига тенг микдордаги худуд сув остида колган.

«Тадкикотдан максадимиз – киска вакт ичида масофадан туриб бирламчи тахлил утказиш мумкинлигини курсатиш эди»

Санжай Гири: Максадимиз – масалани факат профессионал ва техник нуктайи назардан тахлил килиш эди. Биз унда масофадан туриб йигиладиган сенсорли ахборотлар ва интернетда бор маълумотлар асосида барча эхтимолий сабабларни курсатишга уриндик. Кимнидир ё ниманидир айблаш ниятимиз йук.

Биз бу хисоботимиз билан янги технологиялар ёрдамида шунча киска вакт ичида, шунча узокдан туриб хам бундай фожиали ходисани тахлил килиш мумкинлигини курсатмокчи булдик.

Хисоботимизда айтганмиз, хакикий сабабларни бериш учун бизга купрок маълумотлар керак булади.

Бизда «Сардоба» кандай лойихалаштирилгани борасида мутлако маълумот йук. Аслида бизнинг асосий максадимиз хам сабабларни аниклаш эмас, балки инновацион усуллар билан тахлил килишни, сунъий йулдошдан олинган тасвирлар оркали сув каёкка кетяпти, нега шу йуналишда кетяпти, шу кабиларни курсатиб бериш эди. Бу сув омбори хакида маълумот топишга кийналдик.

Геннадий Дончиц: Бу каби хисоботлардан яна бир максад – ана шундай холлар юзага келган кандай йул тутиш кераклигини урганиш. Хатто тижорий компаниялар хам офат юз берганда бажонидил реал вактдаги сателлит тасвирларни улашишга тайёрлар. Шундай экан, улардан фойдаланса булади.

Очик маълумотлар ёрдамида дунёнинг хар бир бурчагидаги тугонга караб, агар у упирилса, канча худудга хавф тугдиришини аниклаш мумкин.

InSAR технологияси радар сенсорларига эга ва хатто 1 мм деформация булса хам, уни илгай олади. Бу оркали объект вакт оша кандай курилганини сателлит суратлар ёрдамида реконструкция килиш мумкин. Бу кийин эмас, унинг боскичма-боскич кандай курилганини курса булади.


Тошкент-Жиззах йули сув остида колган.

Маълумот учун, Deltares – сув ресурслари ва геология сохаларида амалий изланишлар олиб борувчи мустакил тадкикот институти. Компания Нидерландиянинг Делфт ва Утрехт шахарларида жойлашган. Институтда 800дан ортик мутахассис фаолият юритади. Компания фаолияти жамият ва атроф-мухит учун интеллектуал ечимлар излаш, инновациялар яратишга каратилган.

Эслатиб утамиз, президент Шавкат Мирзиёев техноген офатни тахлил этиш учун Франция, Туркия ва Россия каби мамлакатлардан дунёнинг етакчи экспертлари таклиф этилиши ва улар вокеага холисона бахо беришини айтган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

dFUUr1OAdX-1qKR0EV6WvfBfz5jnx7XZ

Тошкент вилоятининг айрим йулларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмокда

Шу кунларда Олмалик шахрига Тошкентдан кириб келаверишдаги 300 метр автомобиль йули уртасидаги бетон тусиклар олиб …