Главная / Жамият / Ахолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади

Ахолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади

Вазирлар Махкамасининг 13.04.2019 йилдаги 308-карори билан идоралараро электрон узаро хамкорликни куллаган холда ахолини ижтимоий химоя килиш тизимини такомиллаштириш буйича чора-тадбирлар кабул килинди. Бу хакда Norma ёзмокда.

Давлат томонидан ижтимоий хизматлар курсатиш сохасига бюджетдан ташкари Пенсия жамгармаси унинг эгаси ва фойдаланувчиси хисобланадиган “Ижтимоий химоя ягона реестри” ахборот тизими жорий этилмокда.  Унинг ёрдамида ахолига ёрдам бериш тартиб-таомиллари автоматлаштирилади ва ижтимоий хизматлар олиш учун мурожаат килувчилар ва олувчилар тугрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Бундан ташкари, тизим куйидагиларни назарда тутади:

• ахолининг эхтиёжманд катламларига давлат томонидан курсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тугрисидаги маълумотларни жамлаш ва тахлил килиш;
• оилаларнинг эхтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг белгиланган мезонларга мувофиклигини реал вакт режимида бахолаш;
• манфаатдор ташкилотларга Тизимдан зарур ахборотни бериш.

Тизимга тасдикланган руйхат буйича давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларига онлайн-кириш такдим этилади. Шу ернинг узида идоралараро электрон узаро хамкорлик оркали айирбошланадиган маълумотлар курсатилган.

Маълумотлар базалари мавжуд булмаган давлат органлари уларни шу йил охиригача шакллантирадилар. Бу вактга кадар Тизим Идоралараро интеграция платформаси оркали суровга мувофик улардан ахборот олади.

Тизим боскичма-боскич 2019-2020 йилларда тасдикланган Чора-тадбирлар режасига асосан жорий этилади.

Янги Тизимни синаш Сирдарё вилоятида бошланади

Шу йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига автоматлаштирилган тарзда ижтимоий нафакалар ва моддий ёрдам тайинлаш буйича пилот лойихаси ишга туширилади. Бунинг учун 2019 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган вактинчалик низом тасдикланди. Бунда мазкур санагача тайинланган ижтимоий нафакаларни тулаш Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон карори билан тасдикланган амалдаги Низомга асосан амалга оширилади. Пенсия жамгармасига уни амалга ошириш даврига берилган Мехнат вазирлиги инспекторлари (12 шт. бирлиги) пилот лойихасининг мониторинги билан шугулланади.

Болали оилаларга нафакалар, бола парвариши буйича нафакалар ёки моддий ёрдам олиш учун вилоят ахолиси куйидаги усуллардан бири оркали ариза беришлари керак:

• “Ягона реестр” АТнинг расмий веб-сайтида электрон аризани тулдириш (оила нафака олишни хохлайдиган ойдан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай);
• яшаш жойи буйича фукароларнинг узини узи бошкариш органига узи келиб тасдикланган ёзма аризани тулдириш (олдинги ойнинг 20-кунидан кечикмай).

Ариза шаклига куйидаги маълумотлар киритилади:

• ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи манзили (прописка жойи буйича);
• оиланинг 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги аъзоларининг паспорти серияси ва раками, 16 ёшгача болаларнинг тугилганлиги тугрисидаги гувохномаси раками;
• оиланинг бошка даромадлари тугрисидаги маълумотлар.

Яна маълумот

KgnbIrJHVQVn3UM-bvT09b_d6I0v9LRi

Инглизчани биладиган маълимлар чикяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан сухбат

“Инглиз тилини урганиш мен учун эмас экан”. “Хар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб куяман”. …