Главная / Жамият / Ахмед Алиев: МХХ собик генерали Узбекистон рахбарларига суикасд уюштирмокчи булганди
<

Ахмед Алиев: МХХ собик генерали Узбекистон рахбарларига суикасд уюштирмокчи булганди

Етти йил “Жаслик” камокхонасида махбусликда булган «Алиев заргари» (Gold Center) заргарлик компанияси рахбари Ахмед Алиев 21 октябрь куни утказган матбуот анжуманида 2012 йилда собик МХХ амалдорлари Узбекистонда давлат тунтариши уюштирмокчи булишганини айтди

aty0si2kehd6i3md40kfxh0gakksdydn

«2012 йилда мени ва ходимларимни хибсга олишганида хамма буни Gold Center билан боглаганди. Дархакикат, бу сабаб булган, лекин иккинчи даражали сабаб. Биринчиси сиёсий сабаб булган. 2011—2012 йилларда, фикримча, Узбекистонда уша вактдаги президент Ислом Абдуганиевич Каримовни четлаштириш ва таъкидлаб айтаман, бош вазир Шавкат Миромонович Мирзиёевни – хозирги халк президентини жисмонан йук килиш оркали давлат тунтаришини амалга оширишга тайёрланишган», — деди у.

Ахмед Алиевнинг сузларига кура, Рахим Мамажонов МХХ раисининг собик биринчи уринбосари Шухрат Гуломов номидан унга заргарлик маркази биносини Гуломовга бериш ва ойлик маош эвазига марказни бошкаришни таклиф килган.

Бундан ташкари, Рахим Мамажонов унга давлат тунтаришини амалга ошириш режалаштирилаётганини айтган.

Алиев бу хакда тегишли органларга маълум килмокчи булган, аммо тез кунда хибсга олинган.

Эслатиб утамиз, 2017 йилнинг январида 51 ёшли генерал-лейтенант Шухрат Гуломов Миллий Хавфсизлик хизмати раисининг биринчи уринбосари лавозимидан ишдан олинган ва Сурхондарё вилояти бошкармасига утказилганди. Шухрат Гуломов МХХдаги фаолиятини айнан Сурхондарёдан бошлаганди.

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 19—20 январь кунлари Сурхондарё вилоятида булган чогида Шухрат Гуломовни хоин деб атаганди.

“Сурхондарёда бу масалада огир эди. Шунинг учун бу ерга битта хам бизнесмен келмаган, келдими дарров камарди. Бу фалончининг одами, бу пистончининг одами, бу хокимнинг пул берадиган одами, деб. Сан кимсан, узинг пул бермайдиганмидинг, сан Гуломов. Соткин. Поранинг бошида узи утирарди”, деганди Мирзиёев.

Маълумот учун, МХХ раисининг собик биринчи уринбосари Шухрат Гуломов 2017 йили Узбекистон Харбий суди томонидан конституциявий тузумга тажовуз килиш ва гиёхванд моддалар контрабандасини ташкил этишда айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан махрум этилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Vqz88h_tXAvmjwi_ZSe6BV7A4APuteT9

Тадбиркор ККС тулашда конунни бузса, руйхатга тушади

Кушилган киймат солиги туловчиларини давлат солик хизмати органларида руйхатга олиш эндиликда кай тартибда амалга оширилади? …