Главные новости
Главная / Жамият / «Агар битта дарахтга тегилса, уша куни ишдан кетаман» — Ортикхужаев «Мовий гумбазлар»даги курилиш хакида
<

«Агар битта дарахтга тегилса, уша куни ишдан кетаман» — Ортикхужаев «Мовий гумбазлар»даги курилиш хакида

«Мендан кейинги хоким бу жойни мехмонхона курилишига бериб юборади. Шунинг учун мустакиллик рамзи шу ерда курилиши керак», – деди Тошкент шахар хокими.

Фото: Kun.uz

Тошкент шахар хокими Жахонгир Ортикхужаев «Истиклол» мажмуасининг курилиши масаласида жамоатчилик билан учрашди, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Хоким мустакилликнинг 30 йиллигига аталган мажмуа курилиши учун танланган Марказий универмаг ёнидаги хиёбонда бирорта хам дарахтга зиён етказилмаслигини таъкидлади.

«Агар бу ерда уша мажмуа курилса, 100 йиллар давомида бу паркка хеч ким тегмайди. Мен хозир шахар хокимиман. Бу богни саклаб колишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган хоким бу жойни мехмонхона курилишига бериб юборади. Шунинг учун мустакиллик рамзи шу ерда курилиши керак.

Агар богдаги бир дона дарахт кесилса, мен уша куниёк ариза ёзиб лавозимимдан кетаман», – деди Жахонгир Ортикхужаев 13 февраль куни хиёбондаги учрашувда.


Фото: Тошкент шахар хокимлиги матбуот хизмати

«Агар шахар депутатлар кенгаши маъкул курса, бу ерда дарахт кесилмаслигига узим кафолат беришим хакида хужжат тайёрланиб, имзоланади», – дея кушимча килди у.

Эслатиб утамиз, шахар хокимлиги янги мажмуа курилиши учун Марказий универмаг (ЦУМ) ёнидаги сердарахт богни танлагани эътирозларга сабаб булди.

Мажмуа лойихаси учун танлов эълон килингач, куп утмай бир гурух фаоллар бунга карши петиция бошлашди. Онлайн петицияда 7 мингдан ортик киши овоз берган, бевосита 5 мингдан ортик фукародан йигилган имзолар президентнинг Халк кабулхонасига топширилган.

Эътирозлардан сунг, хиёбондаги барча дарахтлар хатловдан утказилди, хокимлик улар химояга олинишини билдирди.

Ёдгорлик композицияси «мустакиллигимизнинг мазмун-мохияти ва тарихий ахамиятини акс эттирадиган» булади. Мажмуанинг лойиха концепцияси буйича танлов 7 март куни якунланади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди

Тошкент шахри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни …