Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Афгонистонлик инвестор Тошкентда катта пулга алданиб колди. У тергов иши чузилаётганидан шубхаланмокда
<

Афгонистонлик инвестор Тошкентда катта пулга алданиб колди. У тергов иши чузилаётганидан шубхаланмокда

Германияда яшовчи, асли афгонистонлик Исмоил Сафо Узбекистонда фирибгарлик курбони булган – ундан алдов йули билан 80 минг долларини узлаштирганлар устидан жиноят иши кузгатилганига бир йилдан ошган, бу орада беш марта терговчи алмашган, жиноят ишига алокадор бошка шахслар нима учундир терговга жалб килинмаган.

Kun.uz’га мурожаат килган Исмоил Сафо тадбиркорлик килиш ниятида 2018 йилда Узбекистонга келгани, бу ерда туризм сохаси ривожланаётганини куриб, жияни Барекзай Аймал билан бирга дастлаб тайёр мехмонхонани ижарага олган холда туризм хизматларини курсатишни, кейинчалик эса узлари мехмонхона куришни режалаштиришганини айтади.

Исмоил Сафо жияни Барекзай Аймал билан

«Жияним билан уйлаб-уйлаб туризм сохасида фаолият юритишга карор килдик. Афгонистон ва бошка мамлакатлардан сайёхларни Узбекистонга олиб келиш, уларни бу мамлакатнинг диккатга сазовор жойлари, зиёратгохлари, тарихий масканларига турлар ташкиллаштиришни режалаштирдик. Табиийки, мехмонларни жойлаштиришимиз, уларга туризм хизматлари курсатишимиз учун бир мусофирхонага эхтиёж тугилди ва бошланишига шундай жойни ижарага олиб ишлаб турмокчи булдик.

2019 йилнинг июнь ойи охирларида ижарага олиш учун мехмонхона кидириб юрганимда Яккасарой туманида жойлашган «DE REON» мехмонхонасини куриб колдим. Телефон оркали мехмонхона бошкарувчиси Фахриддин Хушвактов билан гаплашиб, отелни ижарага олмокчи эканимни айтганимдан сунг, эртасига мехмонхона офисида учрашув белгиланди.

Ушбу учрашувда Фахриддин узини мехмонхона сохиби сифатида, ёнидаги шахсни – Яккасарой тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиклаштириш бошкармаси Миграция ва фукароликни расмийлаштириш булимида ишловчи Акмал Атохоновни эса мехмонхона бизнесидаги шериги сифатида таништирди», дейди у.

Бугунги кунда мехмонхонанинг номи узгарган

Ушбу учрашувда катнашган «Sheron konsalting» кучмас мулк агентлиги рахбари Шерзод Сулаймонов хам Фахриддин Хушвактов узини «DE REON»ни ижарага бериш хукуки бор инсондай килиб курсатганини тасдиклади.

Шерзод Сулаймонов

«Исмоил Сафо фирмамизга мижоз сифатида келган. У киши мехмонхона бизнесида фаолият юритиш истагида эди. Биз хам пул тикиш мумкин булган айрим йуналишларни таклиф килганмиз, аммо афгонистонликларга бу йуналишлар тугри келмаган. Кейин Фахриддин билан танишиб колишган.

Исмоил Сафо «DE REON» мехмонхонасини ижарага олиш ниятида эканини айтиб, фикримни билиш учун мени отелга олиб бориб курсатдилар. Курдик, яхши жой экан. Кейин мехмонхона эгалари билан булган учрашувда хам катнашдим. Хушвактов узини «DE REON»нинг эгаси, уни ижарага бериш хукуки бор инсондай килиб курсатди. Вахоланки, уям уша ерда ижарачи экан. Мулкнинг асл эгаси бошка одам булган», дейди Шерзод Сулаймонов.

Мехмонхона офисидаги учрашув жараёни

Мехмонхона «DE REON» масъулияти чекланган жамиятига ижара хукуки асосида тегишли булиб, Фахриддин Хушвактов бу фирманинг расмий таъсисчиси булган. Исмоил Сафо ва бошкалар билан учрашув чогида у шериги билан бирга мехмонхонани 5 йилга ижарага олганини, шундан 2 йилини олдиндан тулов шарти билан ижарага беришлари мумкинлигини таъкидлайди. Мехмонхонанинг асл эгаси Зебо Собирова хам мулки бир ижарачидан бошкасига утаётганига эътирози йуклигини билдиради.

Шунингдек, у «DE REON» фирмасини хам инвесторлар номига утказиб беришини, чунки мехмонхона айнан ушбу фирмага 5 йилга ижарага берилганини, фирманинг лицензияси хам борлигини айтади. Бу билан узини гуёки инвесторларни янги фирма очиш, лицензия олиш машаккатларидан куткарган киши килиб курсатади.

Исмоил Сафо

«Аслида биз мехмонхонани ижарага олдик. Лекин Фахриддин узининг фирмаси, сертификатлариям борлиги, бошка фирма очиш, янгидан сертификат, гувохнома олиш учун югуришимизга хожат йуклиги, икки йилдан сунг мехмонхонани фирма билан бирга кайтариб бераверишим мумкинлигини айтди.

Даставвал мехмонхонанинг бир ойлик ижараси учун олти минг доллар сурашди. Савдолашганимиздан сунг Фахриддин ва унинг шериги Акмал Атохонов отелни ойига уч ярим минг доллардан ижарага беришлари мумкинлигини, факат икки йиллик тулов – 84 минг долларни олдиндан тулашимиз кераклигини айтишди», дейди Исмоил Сафо.

Шундан сунг томонлар Шерзод Сулаймоновнинг офисида икки марта учрашишади ва хар учрашувда афгонистонликлар 20 минг доллардан, жами 40 минг долларни тилхат асосида Фахриддинга санаб беришади. Яна 40 минг долларни эса Фахриддин Яккасарой туманидаги 1-сонли давлат нотариал идорасида нотариус Шухрат Исроилов ва бошкалар гувохлигида кабул килиб олади.

Бирок 2019 йилнинг 12 июлида нотариус нима учундир ижара шартномаси эмас, балки Афгонистон фукароси Барекзай Аймал хамда Узбекистон фукароси Фахриддин Хушвактов уртасида карз шартномаси расмийлаштиради. Исмоил Сафо ушбу жараёнда шартноманинг мохияти ва юридик окибатлари узи ва жиянига етарлича тушунтирилмагани, рус тилида тузилган шартномада нима ёзилганини билмаслигини, нотариал харакатлар давомида жалб килинган таржимон шартнома мазмунини уларга етарлича таржима килиб бера олмаганидан шикоят килмокда.

«Мен ва жияним на рус тили, на узбек тилини яхши биламиз. Кейин таржимон олиб келишди. Бирок у галати таржима килди. Шерзод Сулаймоновдан («Sheron konsalting» кучмас мулк агентлиги рахбари) шартнома билан танишиб чикишини сурадик. У шартнома яхши тузилганини айтгач, хужжатни имзоладик.

Нотариус хеч кандай сабабсиз Фахриддин билан олди-бердимизни карз шартномаси сифатида расмийлаштирган. Нотариус мендан 80 минг долларни нима учун бераётганимни, Фахриддин билан кариндошлик ришталарим бор-йуклигини сурагани йук. Мен Афгонистон фукароси булсам, у Узбекистон фукароси булса, бизни хеч кандай ришта боглаб турмаган булса, 2 йилга 80 минг долларни хеч кандай фойдасиз беришим мумкинми?

Агар хозир банкдан ун минг доллар микдорида кредит олмокчи булсангиз, бир дунё хужжат сурайди. Шунда хам ниманидир гаров сифатида расмийлаштириб, шундан кейингина кредит беради ва буни фойда олиш учун ажратади. Бирок нотариус 80 минг долларни карз шартномаси сифатида расмийлаштираётганида мендан олди-бердимизнинг деталларини тулик сурамади», дейди афгонистонлик инвестор.

2019 йилнинг 16 июль куни Исмоил Сафо икки йиллик ижара хакини олдиндан тулаб куйганини мехмонхонанинг асл эгаси Зебо Собировага айтганда у бундан хабари йук эканини, аксинча, Фахриддин урталарида тузилган 5 йиллик ижара шартномасини 4 июль куни бекор килганини айтган.

Шундан сунг Исмоил Сафо холатга аниклик киритиш максадида шу куннинг узида Фахриддиндан гувохлар иштирокида 2 йиллик ижара хакини олдиндан олгани хакида тилхат ёзиб беришни талаб килган, лекин Хушвактов хар хил бахоналар билан тилхатни ёзиб бермасдан кочиб кетган.

«Фахриддин мени ва мехмонхона эгасини алдаб кетганини, 80 минг долларимни олиб кочганини билиб колганимдан сунг унга тинмай кунгирок килдим. Нихоят кунгирогимга жавоб бергач, мехмонхонага чакирдим. Бирок у гувохлар иштирокида мендан икки йиллик туловни олдиндан олгани ва икки йил давомида мен отелдан хеч кандай муаммосиз фойдаланишим мумкинлиги хакидаги талабимдан сунг тезда кайтиб келишини айтди ва шу билан кайтиб келмади», дейди Исмоил Сафо.

Мураккаб ахволда колган инвестор мехмонхонанинг асл эгасидан ёрдам сурайди. Зебо Собирова Фахриддин Хушвактов ва Акмал Атохонов билан куришиб, улардан нима учун афгонистонлик инвесторлар иштирокида унга тегишли мехмонхона билан боглик муаммо келиб чикаётганини сурайди. Шунда Яккасарой тумани ИИБ ходими ортикча хавотирга урин йуклиги, тез кунда афгонистонликлар депорт килинишини билдиради.

Зебо Собирова Kun.uz билан микрофонсиз кечган сухбатда юкоридаги вокеани терговда берган курсатмаларида хам келтириб утганини тасдиклади.

Зебо Собирова бу хакда Исмоил Сафони огохлантиргач, у ва жияни Барекзай Аймал хукукни мухофаза килувчи органларга ариза билан мурожаат килиб, фирибгарлардан пулларини кайтаришда ёрдам беришни сурайди.

«Акмал Зебо опага биз тез орада депорт килинишимиз хакида айтганда у бунинг сабабини сурайди. Шунда Акмал сабабини узлари билишади деб жавоб беради.

Кейин билдикки, бу иш олдиндан пухта уйлаб килинган экан. Яккасаройдаги 1-нотариал идорада карз шартномаси расмийлаштирилгандан сунг Фахриддин эртасига отелга келиб, жиянимга кандайдир когозларга кул куйдирмокчи булди. Бу нималигини сураганимизда мехмонхонани бизга икки йилга ижарага бераётгани хакидаги оддий хужжатлиги, шунчаки расмиятчилик учун имзолаб куймасак булмаслигини айтди. Бизнесда куп нарса ишонч асосига курилади. Бусиз иложи йук. Биз хам ноилож унга ишониб хужжатга кул куйиб бердик.

Аслида биз келишувга кура бизнес учун 4 каватли мехмонхонадаги умумий хажми 1040 квадрат метр жойни ижарага олгандик. Бирок Фахриддин тил билмаслигимиздан фойдаланиб, мехмонхонанинг факат биринчи каватини, яъни 260 квадрат метр жойни шахсий фойдаланиш учун расмийлаштирган экан. Бундай вазиятда биз мехмон олиб келиб, уларга туризм хизматларини курсатганимизда Узбекистон конунларини бузган, яъни шахсий фойдаланиш учун берилган майдондан даромад олиш максадида фойдаланган булиб чикардик. Бу эса бизнинг мамлакатдан депортация булишимизга олиб келарди. Мана шунга асосланиб Акмал Зебо опага биздан тез орада кутулишларини айтган. Мана шу сузлари хам Акмалнинг ушбу ишда Фахриддин билан тенг шерик эканини тасдиклайди», дейди Исмоил Сафо.

Афгонистонликлар 2019 йилнинг 18 июль куни ички ишлар органига ариза топширишади. Бирок терговга кадар текширув муддати конун хужжатларида узоги билан бир ой этиб белгиланган булса-да, Яккасарой тумани ички ишлар булими терговчилари номаълум сабабларга кура холат буйича жиноят иши кузгатмайди. Инвестор президент кабулхонасига бу хакда шикоят юборгач, ИИВ томонидан утказилган кушимча текширувлардан сунггина тупланган далиллар асосида 29 октябрь куни холат буйича жиноят иши кузгатилади.

Шу уринда савол тугилади: жиноят иши нима учун уз вактида кузгатилмаган? Жиноят иши касддан кузгатилмаган булса ва бу оркали мансаб ваколатлари суиистеъмол килинган булса, айбдорларга тегишли жазо курилдими? Нега текширув натижалари ва ИИВ тергов идоралари тизимидаги инвесторнинг хукукларини поймол килган шахсларга нисбатан кулланган интизомий чоралар хакида инвесторга маълумот берилмаган? Ёки бу ерда биз билмайдиган бошка гаплар борми?

80 минг долларидан айрилгани етмагандай, 2019 йилнинг октябрь ойида Исмоил Сафо «DE REON» фирмасининг «Кишлок курилиш банк»нинг Яккасарой филиалидан 200 млн сум кредит карзи хам борлигини, ушбу кредит фирма унинг номига утказилишидан бир ой аввал олинганини билиб колади. Фирма бошка шахсга утаётганда на Давлат хизматлари маркази, на шу фирмага хизмат курсатувчи банк янги «хужайин»ни бу хакда огохлантиради.

Ажабланарлиси, 200 млн сумлик кредит мехмонхонага маиший техника махсулотлари сотиб олиш учун ажратилган булса-да, амалда хеч нарса олинмаган. Исмоил Сафонинг айтишича, судда кредит пуллари шахсий эхтиёжлар учун узлаштириб юборилганига хам, фирманинг кредити була туриб бошканинг номига утказилишига йул куйиб берган масъулларнинг хатти-харакатига хам етарлича хукукий бахо берилмаган.

Кизиги шундаки, кредит таъминоти сифатида Фахриддин Хушвактов узининг «Матиз» русумли, Акмал Атохонов эса «Нексия-3» русумли автомашинасини гаровга куйган. Буни инвестор нотариал идорада Фахриддин, Акмал ва «Ипотекабанк» Яккасарой филиали уртасида 2019 йил 13 июнда тузилган гаров шартномасидан билиб колган.

Акмал Атохонов Яккасарой ички ишлар булими Миграция ва фукароликни расмийлаштириш булими, халкона айтганда, «паспорт стол» ходими экани эсингиздадир. Буни карангки, айнан мазкур кредит шартномаси тузилган кун Фахриддин Хушвактов Яккасарой тумани Аския кучаси 46-уй, 56-хонадонда яшовчи Валентина Дорошенконинг уйига бир кунга прописка килинади. Кредит битими имзоланган куннинг эртасига Хушвактов ушбу манзилдан доимий пропискадан чикарилади. Ажабланарлиси, уй эгасининг бундан хабари булмаган.

Биз билан сухбатда Акмал Атохонов Фахриддин Хушвактов билан таниш эканлигини тасдиклади, бирок унинг бизнесдаги шериги эканини инкор килди. У Исмоил Сафони танимаслигини айтди.

Яккасарой тумани Аския кучаси 46-уй

Шунингдек, у Зебо Собировага афгонистонликлар тез орада депорт килинишини айтгани, бундан ташкари, Хушвактов Яккасарой тумани Аския кучаси 46-уй 56-хонадонда яшовчи Валентина Дорошенконинг уйига бир кунга пропискага куйилишида иштироки борлигини рад этди.

«Фахриддин билан танишман, лекин унинг бизнесдаги шериги эмасман. Мен орган ходимиман, кандай килиб у билан хамкор буламан?! Хушвактов ва афгонистонликлар уртасидаги келишувда иштирок этмаганман, Исмоил Сафони умуман танимайман.

Фахриддиндан «выкуп»га (булиб тулаш шарти билан – тахр.) машина сотиб олганман. Шу жараёнда танишганман. Хозир у машинаниям олиб куйишган. У айни пайтда каердалигини билмайман. Расмий кидирувдалигини биламан. Узим хам кидириб юрибман у болани. Охирги марта июль ойларида, прокуратурага чакиришганда куришганман.

Фахриддин Дорошенконинг уйига прописка килинмаган. Хизмат текширувида хаммаси суриштирилди, прокуратурага хам берилди. Хизмат текшируви хулосалари бор. Унинг бир кунга прописка килинишига мен ёрдам бермаганман. У уй эгаси билан келиб мурожаат килган. Мурожаатни бошкалардан кандай кабул килган булсам ундан хам худди шундай кабул килганман.

Унинг иши «каша» булган. Унинг 56-уйга прописка килингани электрон тизим оркали кириб колган. Аслида у Аския кучаси 46-уй 4-хонадонга прописка килинган. Хизмат текширувини кутартиринг, хаммаси текширилган. Хужжатлар прокуратурага берилган.

Зебо Собировага афгонистонликларни тез орада депорт килдираман деб айтмаганман, бунака гапни гапирмайман хам. Фахриддиндан машина олганман. Олди-берди булган. Факат шу оркали танийман. Бизнеси, бошка нарсалари буйича шерикмасман. Машина учун бошида озрок пул берганман. Ходим булганим учун «доверенность» оркали машина хайдолмайман. Шунинг учун у машинани номимга утказиб берган. Аммо бошида машинани банкка гаров сифатида куйишини, шунга рози булсам номимга утказиб беришини айтган. Мен 3 минг доллар бериб номимга машинани «оформить» килиб (расмийлаштириб – тахр.) олганман. Колганини секин-секин тулаганман. Хозир уша машина олиб куйилган, МИБ оркали  сотиб юборилибди хам. Мен хам Фахриддинни кидириб юрибман», дейди Акмал Атохонов.

Валентина Дорошенко

Бирок Валентина Дорошенконинг сузлари Атохонов тасвирлаган вокеа мутлако бошкача тарзда руй берганини курсатмокда. Унинг айтишича, неварасига нафака олиш учун маълумотнома сураб махаллага чикканида уйига номаълум шахс прописка килинганини билиб колган. Шундан сунг тегишли органларга мурожаат килган. Бирок масъуллар буни электрон базадаги хатоликка йуйиб, ишни босди-босди килишган.

«Фахриддин Хушвактов уйимизга бир кунга прописка килинганини тасодифан билиб колдим ва албатта бундан хайратга тушдим. Яккасарой тумани паспорт булими ходимлари менинг розилигимсиз уни уйимга доимий пропискага куйишгани юзасидан даставвал Яккасарой тумани ИИБ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш булимига мурожаат килдик.

У ерда узимни кониктирадиган жавоб ололмадим. 4-хонада утирадиган Акмал Атохонов менга Хушвактов аллакачон пропискадан чикарилганини, бу шунчаки хато туфайли юз берганини айтди. Кизиги, айнан унинг узи Фахриддинга пропискани расмийлаштириб берган, буни барча хужжатларга унинг узи кул куйгани хам тасдиклайди.

Сунгра Узбекистон президентининг Тошкент шахридаги халк кабулхонасига мурожаат килдим. У ердагилар хам мурожаатимга галати муносабатда булишди. 23-хонада утирадиган одам бу ишни суриштирди. У менга Фахриддиннинг янги манзилини беришини, ким уни сураб келса уша манзилга йуллашимни айтди. Яккасарой тумани ИИО ФМБдан Шухрат исмли шахс келиб мендан мурожаатим буйича тушунтириш хати олди. Шундан сунг яна мазкур холат электрон тизимдаги хатолик туфайли руй бергани айтилган жавоб келди. Аслида бу ёлгон.

Хушвактов менинг уйимга прописка килингани шунчаки компьютерга маълумот киритаётганда юзага келган хатоликмас. У чиндан хам хонадонимга прописка килинган ва паспортига буни тасдикловчи мухр босилган. Шунингдек, банкдан карз олганда расмийлаштирилган нотариал хужжатда хам Фахриддиннинг яшаш жойи сифатида менинг манзилим курсатилган.

Хар сафар каерга мурожаат килсам, Яккасарой тумани ИИО ФМБдан Шухрат исмли шахс келиб мендан тушунтириш хати олади ва мурожаатимга аввалгилари билан бир хил жавоб келади. Мен илк марта мурожаат килганимда Фахриддин 2019 йил 13 июнь куни гуёки 56-уйдаги 4-хонадонга прописка килингани ёзилган хужжатни курсатишганди. Яъни меникига прописка килинган куни бошканикига хам прописка килинган. Бу билан ноконуний ишларининг изини йукотмокчи булишган. ИИВ Миграция ва фукароликни расмийлаштириш бошкармасидан хам ходимлар келиб, мазкур холат буйича хизмат суриштируви утказилаётганини айтишганди, мендан тушунтириш хати олишди. Прокуратурага хам чакиришди. Бирок хеч нарса узгаргани йук, Атохонов хам, Шухрат хам, бошкалар хам уз жойида ишлаб юришибди», дейди Валентина Дорошенко.

Ички ишлар идораси ишни пайсалга солиб, жиноят ишини кузгатиш жараёнини чузиб юборгани, жиноятни иссик изидан очиш чораларини курмагани учун Исмоил Сафонинг илтимосномасига биноан Тошкент шахри прокурори Бахриддин Валиевнинг шахсан аралашуви билан жиноят иши тергови Яккасарой тумани ички ишлар булимидан Бектемир тумани прокуратурасига утган. Бу ерда хам вактида карор кабул килинмагани сабабли иш Тошкент шахар прокуратурасининг Ута огир жиноятларни тергов килиш булимига утказилган.

Бирок иш Тошкент шахар прокуратураси терговига утказилгандан сунг хам инвесторнинг мушкули осон булмайди. Гарчи шахар прокурори ходимларига бу ишни киска муддатда куриб чикиш хакида топширик берган булса-да, жараён аччик ичакдай чузилаверади.

«Эътиборлиси, терговга кадар текширув давомида икки марта терговчи алмашгани етмагандай, жиноят иши тергови шахар прокуратурасига утказилгандан кейин хам уч марта терговчи алмашган. Халигача масалага нукта куйилгани йук», дейди инвестор.

Маълум булишича, Фахриддин Хушвактовга нисбатан эхтиёт чораси сифатида камокка олиш тугрисида ажрим чикарилган ва унга нисбатан кидирув эълон килинган. Бирок Хушвактов халигача кулга олинмаган. Терговчилар жабрланувчининг нима учун у халигача кулга олинмаётгани хакидаги саволига Фахриддин хорижга чикиб кетмагани, Узбекистонда юргани, бирок кидирувга берилганига карамай топилмаётганини айтишган.

Фахриддин Хушвактов

Мазкур ишни тергов килаётган бешинчи терговчи – Тошкент шахар прокуратураси алохида мухим ишлар буйича терговчиси Сарвар Утбосаров тергов иши якунига етмагунча интервью бера олмаслигини маълум килди.

Яккол жиноят белгилари була туриб, жиноят иши кузгатилмай пайсалга солингани, иш кузгатилгандан кейин хам айбдор шахсларга нисбатан чора чора куриш узок вакт чузилаётганининг сабаби хозирга кадар номаълумлигича колмокда.

Бизнингча, руй-рост куриниб турган жиноятга уз вактида хукукий бахо беришни пайсалга солиш конунларга, президент сиёсатига хиёнатдир. Бундай Узбекистон хеч качон инвесторлар учун жозибали булолмайди. Умид киламизки, мутасадди идоралар тергов ва тезкор кидирув ишларига етарлича хукукий бахо беришади.

Шартли равишда «Бир жиноят изидан» деб аталган ушбу урганишларимиз давомида жавобсиз колган саволлар ва аниклик киритилиши лозим булган холатлар буйича журналистик текширувларимизни давом эттирамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

CPbXcc3jXcZmTiO2zxld90T56ucAgJEb

БАА компанияси Дубай ва Тел-Авив уртасида тижорат рейсларини бошлади

Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) уртасидаги муносабатлар нормаллашганидан сунг Дубай ва Тел-Авив уртасида мунтазам …