Главная / Жахон / Афгонистон кахрамони, этник узбеклар етакчиси ва эндиликда маршал. Абдулрашид Дустум ким?

Афгонистон кахрамони, этник узбеклар етакчиси ва эндиликда маршал. Абдулрашид Дустум ким?

17 май куни Афгонистондаги машхур харбий арбоб Абдулрашид Дустумга маршали унвони берилиши маълум булди. Собик вице-президент хисобланган генерал Абдулрашид Дустумга президент фармонига биноан маршал унвони берилишидан ташкари хукумат Олий кенгаши ва Миллий хавфсизлик кенгашигада жой кафолатланди.

Фото: Getty Images

У ким узи?

Афгонистондаги энг машхур харбий кумондонлардан бири (балки энг машхуридир) Абдулрашид Дустум 1954 йил Афгонистон шимолидаги Жузжон провинцияси Шибиргон уездидаги Хужадкух кишлогида дехкон оиласида тугилган. Унинг отаси узбек, онаси эса туркман миллатига мансуб булган. Дустум узини узбек деб хисоблайди ва узбекча гапиради.

Мактабни битирганидан сунг Дустум газ казиб олиш компаниясида ишлай бошлайди. Бу компания СССР билан хамкорликда тузилган эди. 1979 йилда у СССР ёрдамида Афгонистонни социалистик давлат килиш харакатида булган Афгонистон халк демократик партиясига аъзо булиб киради.

1980 йилда Дустум укиш учун СССРга келади ва Ленинграддаги харбий академияда тахсил олади. Укишни битириб, Афгонистонга кайтган Дустум Афгонистон хукуматига буйсунадиган хавфсизлик идорасида иш бошлайди. Орадан бироз утиб Дустумни мамлакат шимолида яшаётган узбеклардан тузилган 53-дивизияга кумондон этиб тайинлашади ва у СССР харбийлари Афгонистонни тарк этгунча улар билан хамкорликда мужохидларга карши жанг килади.

Совет кушинлари Афгонистонни тарк этгандан сунг у бир муддат Нажибулло бошчилигидаги хукуматни куллаб-кувватлайди. Вакт утиб Нажибуллога карши булган мухолиф кучлар томонга утади.

1992 йилда Дустум Афгонистон шимолини тулик уз назоратига олади. Уша пайтларда Афгонистоннинг асосан узбеклар яшайдиган шимолий кисми норасмий равишда «Дустумистон» деб хам аталган. У Мозори Шариф шахрини Шимолий Афгонистон пойтахти этиб танлайди ва кароргохини шу шахарда жойлаштиради. Уша пайтда унинг кул остида СССРда ишлаб чикарилган танклар, кирувчи самолётлар ва бошка харбий техникалар билан куролланган 65 минг нафар харбий хизматчи булган.

Орадан бироз утиб Афгонистонни толиблар эгаллай бошлади. Шунда Дустум уз кушинлари билан Шимолий Альянс деб номланган коалицияга кушилади. Коалиция таркибида Дустумдан ташкари, мамлакатнинг конуний президенти Бурхониддин Раббоний бошчилигидаги хукумат кучлари, шунингдек, Афгонистондаги дарийлар етакчиси Ахмадшох Масъуд ва пуштунлар лидери Гулбиддин Хикматёр бошчилигидаги кушинлар хам бор эди.

Бир йил давом этган жанглардан сунг 1997 йил май ойида Дустумнинг ёрдамчиси Абдул Малик Фарёб вилоятида исён кутаради ва толиблар томонига утиб кетади. Шундан сунг «Толибон» Афгонистон шимолини хам эгаллайди ва Дустум Туркияга кетишга мажбур булади. Уша йили кузда Афгонистонга кайтган Дустум толиблар билан кайта жанг бошлайди ва яна енгилади. 1998 йилда яна Туркияга кетади.

2001 йил Нью-Йоркдаги терактдан сунг АКШ Афгонистонга кушин киритади ва толибларга карши курашаётган коалиция билан хамкорликда мамлакатнинг асосий кисмини коалицияга кайтариб олиб беради. Ушанда Дустум мамлакат шимолидаги харбий кучларни яна кулга олади ва АКШ кушинлари билан хамкорликда толибларга карши фаол равишда жанг олиб боради. Уша йили у Афгонистоннинг янги хукумати таркибига киради.

2004 йилда Афгонистонда президентлик сайловлари утказилади ва унда Дустум хам уз номзодини куяди. Хамид Карзай президент этиб сайланган ушбу сайловларда Дустумга 10 фоиз сайловчилар овоз беради ва у туртинчи уринни эгаллайди. 2005 йилда Дустум Афгонистон куролли кучлари Олий кумондонлиги бош штаби бошлиги этиб тайинланади.

Фото: AFP

2008 йилда узининг якин маслакдоши, Афгонистондаги туркий халклар иттифоки раиси Акбар Бой билан келиша олмай колади ва унга куролли тажовуз килгани айтилади. Шундан сабаб бош штаб рахбарлигидан бушатилади ва яна Туркияга чикиб кетади.

2009 йилда навбатдаги президентлик сайловлари арафасида Дустум яна Афгонистонга кайтиб келади ва фаол сиёсий фаолият билан шугуллана бошлайди. Уша йили кузда у уз лавозимига тикланади хамда Афгонистон куролли кучлари олий кумондонлиги бош штаби бошлигига айланади.

2014 йилда Дустум Афгонистоннинг биринчи вице-президенти этиб тайинланади. Абдул-Рашид Дустум 1989 йил генерал-майор унвонини олган. У икки марта – 1986 ва 1988 йилларда Афгонистон кахрамони унвонини олган. Энди эса Афгонистонда учинчи булиб маршал унвонини олди. Узбек миллатидаги илк вице-президент булган Дустум Афгонистонда маршал унвонини хам олган биринчи узбек булди.

Абдул-Рашид Дустум хакидаги, тугрироги унинг фаолияти бевосита алокадор булган вокеаларга багишланган «12 куч» фильми суратга олинган. 2018 йил катта экранларга чиккан бу фильм америкалик киноижодкорлар томонидан суратга олинган. Фильмда АКШ харбийларининг 11 сентябрь терактидан сунг Афгонистонда «Толибон» харакатига карши харакатлари хакида хикоя килинади. Картинада Абдул-Рашид Дустум образига алохида эътибор берилган ва унинг ролини Холливуднинг машхур актёри Навид Негабан ижро этган.

Афгонистондаги узбеклар орасида Дустум жуда машхур хисобланади. Унга багишлаб шеърлар ёзилган, кушиклар куйланган.

Дустум «Толибон»га карши кураш хакида гапирар экан токи тирик экан Афгонистондан кушни Узбекистон ва Туркманистонга бирорта террорчи ута олмаслигини айтган.

Афгонистондаги узбеклар

Фото: Anadolu

Узбеклар Афгонистондаги турт асосий миллатдан бири хисобланади. Бугун турли манбаларга кура Афгонистонда 2,7-3,5 миллион атрофида узбеклар яшайди. Улар асосан мамлакат шимолида, Узбекистон, Туркманистон ва Тожикистон билан чегара худудларда истикомат килади. Мамлакатнинг марказий худудларида хам узбеклар бор, аммо улар жуда сийрак.

Афгонистондаги узбеклар сони бугун тахмин килинаётганидан анча куп булиши хам мумкин. 80-йилларда СССР Афгонистонда узига буйсунувчи хукуматни шакллантирган пайтларда жами ахоли сони 16 миллион, узбеклар сони эса 2 миллион атрофида деб маълумот бериларди. Бугун Афгонистон ахолиси 38 миллиондан ошган ва шунга монанд узбеклар сони хам камида икки баробар ошган булиши мумкин.

Колаверса, мамлакат гарбидаги форсийзабонлар, шаркдаги пуштунлардан фаркли уларок узбеклар кочкинга айланмаган. Шу сабабли айрим манбаларда Афгонистондаги узбеклар сони 5 миллионга якинлашиб колгани айтилади. Аммо бу мамлакатда анча йиллардан бери ахоли руйхатга олинмагани сабаб Афгонистондаги узбеклар сони бериладиган аксарият манбалар тахминий хисоб-китобларга асосланади.

Афгонистон шимолидаги унга якин провинцияда узбек тили расмий тил хисобланади. Мамлакатда сунгги йилларда узбек тилига эътибор кучайди. Узбек тилида курсатувлар ва эшиттиришлар узатадиган бир неча телеканал хамда унлаб радиоканаллар бор. Шунингдек, кушни юртда узбек тилида бир неча газета чоп этилади. Афгонистонда узбек театри хам бор.

Абдул-Рашид Дустум хамда узбекларнинг Афгонистон сиёсий жараёнларидаги роли

1990-йилларда Дустум Афгонистон шимолидаги узбеклар етакчисига айланганидан бери Афгонистон тепасига келадиган хар кандай сиёсатчи мамлакат шимолида яшовчи куп миллионли узбекларнинг сайловлардаги овози учун генерал Дустум билан хисоблашишга мажбур.

Бугун 40 миллионга якин Афгонистон ахолисининг тахминан ундан бирини узбеклар ташкил этади. Лекин гап бошка томонда. Турли сайловларда Афгонистоннинг толиблар эгалигидаги худудларида сайлов участкаларини ташкил этишнинг имкони йук. Мамлакат шимолида эса аксарият худудлар хукумат назоратида ва бу худудда сайлов булади.

Колаверса, мамлакат шимолий кисмида яшовчи узбеклар бошка худудларга караганда сайловларда анча фаол катнашади. Шундан келиб чикилса, Дустум таъсири остидаги шимолий худудлар ахолисининг сайловда берадиган овозлари афгон сиёсатчилари учун жуда мухим хисобланади.

Ана шу учун хам Дустум анча йиллардан бери Афгонистонга рахбарлик килиб келаётган турли рахбарлар учун мухим шахс булиб колмокда. Дустумга берилган маршал унвони хам утган йил кузида булиб утган сайловларда Ашраф Ганининг галаба козонишида шимоллик узбеклар берган овозлар мухим роль уйнагани учун мукофот булиши хам мумкин.

Узбекистондаги маданий хаётининг Афгонистон узбекларига таъсири

Фото: Узбекистон президенти матбуот хизмати

Узбекистон маданий хаёти бевосита Афгонистон шимолидаги яшайдиган узбекларнинг хаёт тарзига таъсир килади. Узбекистон санъаткорлари ва телеканаллари бу худудда жуда машхур ва оммабоп. Бозорлардан узбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган фильм ва сериаллар, шунингдек турли хонандаларнинг концерт дастурлари ёзилган дискларни бемалол топиш мумкин. Бу минтакада узбек тилида бир неча телеканал бор. Шунингдек, купчилик оилалар Узбекистон телеканалларини томоша килишни афзал куришади. Узбекистон телеканаллари тугридан тугри курсатилмайдиган худудларда уларни сунъий йулдошлардан тулкин ушлайдиган антенналар оркали томоша килишади.

Сунгги йилларда Узбекистон Афгонистондаги узбеклар билан алокаларни яхшиламокда. 2014 йилда Узбекистон Афгонистондаги узбек укувчилари учун мактаб куриб берган эди. 2017 йил 10 сентябрь куни Козогистон пойтахти Остона шахрида «Ислом хамкорлик ташкилоти» саммити доирасида Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёв ва Афгонистон президенти Ашраф Гани учрашганида икки мамлакати уртасидаги узаро хамкорликни янада ривожлантириш максадида Термизда афгон фукароларини укитишга мулжалланган укув марказини ташкил этиш буйича келишувга эришилади.

Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги «Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хузурида Афгонистон фукароларини укитиш таълим маркази фаолиятини ташкил этиш тугрисида»ги 911-сонли карорига мувофик ишлар бошлаб юборилади. Марказ учун Термиз тумани собик Янгиарик касб-хунар коллежи биноси ажратиб берилди. Коллеж кайта реконструкция килинганидан сунг бу ерда афгонистонлик ёшлар укишга кабул килинди. Кушни юртдан келган талабаларнинг аксариятини узбек миллатига мансуб ёшлар ташкил этади.

Бугун марказда таълим олаётган талабаларга Афгонистон томони эхтиёжларидан келиб чиккан холда Узбекистон Республикаси таълим тизимида кабул килинган нормаларга асосан Олий ва урта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдикланадиган укув режалари ва дастурларига мувофик 18та олий таълим йуналишлари ва 19та урта махсус, касб-хунар таълими йуналишлари буйича таълим берилмокда. «Узбек тили ва адабиёти» йуналишида тахсил олган 96 нафар талаба бакалавр дипломи олишга хам улгурди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

2605712

Хитойда кучли ер силкиниши окибатида бинолар вайрон булиб, камида уч нафар одам халок булди

Хитой шимоли-гарбида 24 март куни 5,4 амплитудали кучли ер силкиниши содир булди. CGTN нашри зилзила …