6e107587df366682bc946a7c97ed1d12Афгонистон узига мажбурлаб киритилган “биродарлар уруши ва кон тукилишидан” чарчади. Бу хакда Афгонистон собик президенти Хамид Карзай Sputnik’га берган интервьюсида маълум килди.

Сиёсатчининг сузларига кура, афгон инкирозидан чикиш “урушни кескинлаштиришга эмас, балки Афгонистонда тинчлик, хавфсизлик хамда баркарорликни урнатишга ёрдам берувчи йул”, “миллий тотувлик йули” булиши керак, сабаби халк уз давлатини тинч ва фаровон сифатида куради.

Бирок, собик президент фикрига кура, “афгон жамиятида кескинликни оширишга” харакат килаётган кучлар бор. “Кимга бу керак? Ким бунинг ортида турибди?… Афгонистонликларнинг узими ёки Афгонистондан кетишни истамаётган хорижий кучларми? Мен шуни биламанки, бу афгонлар эмас. Мен афгон халки тинчлик ва тотувликни хохлашини хам биламан”, – дея маълум килди Карзай.

Афгонистон собик президентининг таъкидлашича, Кобул Афгонистонда харбий амалиётлар давом этишига катъий карши, сабаби бундай харакатлар тинч ахолига хавф солмокда хамда янги курбонларга олиб келади.

Карзайнинг кайд этишича, “хорижий кучларнинг борлиги хавфсизликни таъминловчи омил эмас”. Собик президент сузларига кура, Кобул Афгонистонга америкаликлар ва уларнинг иттифокчилари 2001 йилда келганида, тинч хаёт бошланишига хакикатдан умид килган. Бирок кушинларни киритиш салбий окибатларга олиб келди. “Терроризм нафакат йук килинмади, балки янада кенг куламга эга булди, бу янги вайроналар хамда инсонларнинг халок булишига сабаб булди”, – деган у.

Карзайнинг ишонч билдиришича, АКШ Афгонистонга уз кушинларини бу давлат халкига ёрдам бериш учун эмас, балки “уз хавфсизлигини таъминлаш максадида” киритган. “Агарда АКШ Афгонистондан узининг глобал максадларига эришиш максадида фойдаланмокчи булса, унда бошка воситаларни излаб курсин!” – дея таъкидлаб утди у.

Афгонистон собик рахбари “Толибон” ва ИШИД уртасидаги фаркни хам таъкидлаб утди. Сиёсатчининг маълум килишича, ИШИД – халкаро террорчилик ташкилоти, “Толибон” эса – афгонлар. Унинг фикрига кура, “Толибон” билан сулхга эришиш йулини топиш керак, ИШИДни эса афгонлар мамлакат худудидан хайдаб чикариши лозим.

Сиёсатчининг интервьюда таъкидлашича, Россия Афгонистондаги тинч жараёнга кумак курсатиши хамда мамлакатнинг баркарор ривожланишида мухим омилга айланиши мумкин.

“Биз учун Россия билан муносабатлар хаётий мухим ахамиятга эга, хамда Афгонистонда хукумат кандай булмасин, у бу муносабатларни саклаб колиши, ривожлантириш ва мустахкамлаши керак”, – дея таъкидлаб утди у.

Афгонистон собик рахбари харбий можарога ечим топиш йуллари хакидаги саволга жавоб берар экан, мамлакат “минтакавий ракобат эмас, балки хамкорлик объекти” булиши кераклигини таъкидлаб утди. Республика хукумати шуни яхши тушунмокдаки, сиёсий инкироздан чикиш – афгон халкининг “уз йулидир”.