Главная / Маданият / Абу Бакр Мухаммад ибн Ал-Аббос ал-Хоразмий угитларидан

Абу Бакр Мухаммад ибн Ал-Аббос ал-Хоразмий угитларидан

al-khorazmiyКалбаки макташ хакоратлашдир, пойдеворсиз курилган бино кулайди.

* * *

Сабабсиз узр гунохдир, ишонч йуколиши билан килинган такаллуф хакоратдир.

* * *

Газаб хурматни унутади, яхшиликларни кумиб юборади ва гунохсизлар учун жиноятлар вужудга келтиради.

* * *

Инсон эхсони билан, эхсон султони билан, султон замони билан, замон имкони билан, имкон эса маконини белгилаб бериши билан.

* * *

Дунё — совчиси куп келин, подшохлик—харидорга сероб бир мол.

* * *

Кишиларга маълум булмаса хам, хакикат хакикатдир, кур курмаса хам, кундузи кундузидир.

* * *

Эхтиётсиз (килинган) дори-дармон касалликдир, унга хожат тушгандагина шифо булади.

* * *

Унутилган жойда эсга тушириш (булади), эрк берилган жойда козига рупара булинади.

* * *

Нафс уз тузилишига мойилдир, куш уз зотига тортади.

* * *

Хира кузнинг гунохи зулматни севиш ва ёругликни ёмон куришдан (иборат).

* * *

Олижаноб (киши) зафарининг каромати (шундаки), агар кулга киритса, (бошкаларга) беради, пасткаш зафарининг кабихлиги шундаки, кулга киритса, яна (купрок) киритишни истайди.

* * *

Дангасанинг хожатида унга хамрох булма, канча содик кишилар бошканинг фасоди билан бузилиб кетадилар.

* * *

Коса ва чунтакнинг иккаласини (баробар) тулдиришга хукм килинмаган, косани тулдириш учун чунтакни бушатиш керак.

* * *

Карамли киши тахкирланса хам азиздир. Карамли киши гузаллик билан савдо килади, мол билан савдо килмайди.

* * *

Ота-оналар икки хил: тугилиш отаси ва таълим бериш отаси; биринчиси жисмоний хаёт сабабли, иккинчиси рухий хаёт сабабли.

* * *

Душманларга матонатни зохир килиш сенга (лозим), узингдаги сустликни хеч зохир этмагин, (у вактда) сен тахкирланиб коласан.

* * *

Райхонни курганмисан? Кукариб турганда уни хидлашади, качон туси узгарса, тахоратхонага ташлаб юборишади.

* * *

Китобга рашк (килиш) карамли ишлардан, балки у оилага рашк килишнинг хамшираси.

* * *

Агар эр кишини хавотирлик ипи кишанлаб куйган булса, орзу-умид улови томон кузгололмайди.

* * *

Далил курсатишдан маглуб булган (киши) хамма нарсани айтиб беради, гарк булаётган эса хар бир ипга осилишга уринади.

* * *

Аклли киши икки ёмон ишдан яхшисини танлаб олади ва иккита ишончли кишининг энг адолатлисига ён босади.

* * *

Карамли (киши) гузаллик билан савдо килади, мол билан савдо килмайди.

* * *

Олижаноб (одам)нинг химмати унинг камбагалликдан химоя килувчиси ва кисматига карши куролдир.

* * *

Икрор булган кишига (килинган) авф каттик туриб талаб килган кишига (килинган) авфдан тезрокдир.

* * *

Инсоннинг келиб чикиши такозо килган нарсага кандай килиб у каршилик кила олади, тупроги ёмон булгандан кейин (кандай килиб) хосил яхши була олади?

* * *

Дахр карздор, эхтимол у ваъдасига вафо килар, замона хомиладор, эхтимол у эгизак тугар.

* * *

Мухаббат хар кандай киммат нарсанинг бахосидир ва хар кандай юкори нарсанинг шотисидир.

* * *

Давр хоинлик килгандан кейин вафо килади, синдиргандан кейин тузатади, гунохдан кейин тавба килади, хакорат килгандан кейин такдирлайди.

* * *

Максадга ортикча интилиш ундан кейин колишдир, етарликдан зиёдаси унинг кам (булишидир).

* * *

Кариндош кариндошнинг биродари, адиб адибнинг бир дарахт илдизидан кукарган шохи.

* * *

Килич аъзонинг кувватига караб санчилади, от эса минган кишининг холига караб чопади.

* * *

Рахбарлик (килиш) тобеларнинг куплигига боглик, тобеларнинг куп (булиши) хайру саховатнинг куп булишига боглик.

* * *

Каерда рагбатлантириш булса, умид шу томонга йул олади. Каерга дон сепилса, шу ерга куш кунади.

* * *

Агар хокимиятда адолат хукм сурмаса, у инкирозга юз тутади.

* * *

Чопкир от урилса кокилади, кескир шамшир зур-зуракай (урилса), кесмайди, ростгуй тил ёлгон сузласа, тутилиб колади.

* * *

Кичикка мурувват энг латиф ва энг ёкимли булади, худди озгина сув энг ширин ва мазали булганидай.

* * *

Адабнинг меваси катта аклдир, илмнинг меваси яхши амалдир.

* * *

Эхсон эшиги унга киришни хохлаганлар учун очикдир, мурувват килишни хохлаган киши учун унинг ихота килинган жойи бемалалдир.

* * *

Карамли (киши) учун тусик йукдир, унинг олдидан эшик беркитилмайди хам.

* * *

Яхши курган китобни укиш кайгу захарига карши доридир.

* * *

Фаровонликка шукр (килиш) болага сабр (килиш) дан осонрокдир, саломатликни саклаш дардни даволашдан енгилрокдир.

* * *

Султоннннг оз (нарсаси) хам купдир, у билан муомала килиш (учун) эхтиёткорлик ва тадбир (керак), унинг (айбини) очиш алданиш ва алданишдир.

* * *

Бухтончидан кура унга кулок солган киши ёмонрокдир, ёмон матодан уни кабул килган киши ёмонрокдир.

* * *

Мухаббат (сувидаги) хас-хашакларга бардош берилмаса ва унинг лойка сувларини ичилмаса, унда яхшилик булмайди.

* * *

Сузнинг энг яхшиси зиддига карши чикилишидан рохатланиш, хазил ва жиддийлигидан хурсанд булишдир.

* * *

Икболдан калинрок сатри-аврат булмайди, ишончдан кулайрок шофе булмайди.

* * *

У туфайли йиглаш мумкин булмаган калтак унинг энг огритадиганидир, боланинг энг кучлиси уни шикоят енгиллаштиролмаганидир.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …