Главная / Жамият / Абитуриент–2019: Навоийдаги кабул жараёнларида хам муаммолар ва тартибсиз навбатлар юзага келмокда
<

Абитуриент–2019: Навоийдаги кабул жараёнларида хам муаммолар ва тартибсиз навбатлар юзага келмокда

Хозирда юртимиздаги барча олийгохларда кабул жараёнлари булиб утмокда. Айтиш жоизки, бу йилги кабул жараёнлари хар йилгидан фарк килмокда. Турли янгиликлар, кулайликлар билан бирга айрим муаммолар хам кузатилмокда.

Kun.uz сайтида республика олийгохларидаги кабул жараёнидан репортажлар, мавжуд муаммолар хакида туркум маколалар бериб борилмокда.

Тахририят мухбири томонидан бу борадаги навбатдаги урганиш Навоий вилоятида олиб борилди.

Ушбу вилоятда иккита – Навоий давлат педогогика ва Навоий давлат кончилик институтлари бор. Икки институтда хам айни вактда абитуриентларда хужжат кабул килиш ишлари айни авж палласида.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига яратилган шароитлар билан танишиш максадида дастлаб Навоий давлат педогогика институтида булдик.

Тан олиб айтиш керакки, бошка олийгохлардаги булгани каби бу ерда хам тартибсиз, узундан-узун навбатлар юзага келган. Жазирама иссикда абитуриентлар узок вакт тик оёкда уз навбати келишини кутмокда. Кабулнинг сунгги кунлари якинлашгани сари бу навбатлар янада катталашиб, катор нокулайликларни келтириб чикармокда.

Хуш, муаммо нимада?

Институт кабул комиссияси масъул котиби Жавлон Самандаровдан изох сурадик.

«Катта навбатларнинг хосил булиши бизга боглик эмас. Давлат тест маркази базаси ишламай колиши ва ишлаган вакти хам котиб колишлар кузатилаётганлиги туфайли шундай холат юзага келмокда. ДТМ сервери ишламаганидан кейин биз хам ожиз колаяпмиз. Узимизга боглик муаммо булса, дархол бартараф этамиз. Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари, якинлари учун барча шароитлар ташкил этилган. Факат ДТМ базасидаги узилишлар асосий муаммо ва бу уз навбатида бошка салбий холатларни хам келтириб чикармокда», – дейди Самандаров.

Аммо бу биргина муаммо эмас эди. Банкка туловни амалга ошириш жараёнида хам катта навбат ва тартибсизликни кузатиш мумкин. Маълум булишича, туловларнинг банк базасида куринишида хам муаммолар учраяпти.

«Электр энергияси ва интернетдаги узилишлар туфайли шундай холат юзага келмокда. Интернет яхши ишламаганидан кейин банкда туловлар хам куринмаяпти. Шунинг учун навбатлар юзага келмокда», – дейди биз билан сухбатда «Агробанк» Навоий шахар филиали масъул ходими Ганишер Рахматов.

Институт кабул комиссияси масъул котиби Жавлон Самандаровнинг таъкидлашича, бошка жараёнларда муаммолар йук. Хужжатларни руйхатдан утказиш хонаси, веб камера хонаси, ахборот маслахат марказлари ва абитуриентларга тулов квитанциялари чикариш, ДТМ базасига кириш учун алохида махсус хоналар ташкил килинган. Хоналар компьютер, принтер, сканер, нусха купайтириш аппарати, факс, телефон, сейф ва бошка техник воситалар билан жихозланган.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини кабул килиш, уларни мурожаатларини белгиланган тартибда руйхатга олиш, мурожаатларни куриб чикиш ва хал этиш максадида «Call-center» алохида хоналари ажратилган. Шунингдек, ота-оналарнинг хордик чикаришлари учун кулай шарт-шароитлар яратилган.

Шундан сунг, Навоий давлат кончилик институтидаги кабул жараёнлари билан танишдик.

Тан олиб айтиш керак, ушбу олий таълим муассасасида кабул ишлари бирмунча яхши ташкил этилганлигига гувох булдик. Навбатлар булса-да, ортикча тартибсизликлар йук.

Бу ерда хам асосий муаммо юкоридаги каби ДТМ базаси ва интернетдаги узилишлар, банк туловларини кеч куринаётганлигидир.

«Бу каби холатлар абитуриентлар ва уларнинг якинлари, ота-оналарининг норозилиги, эътирозларига сабаб булмокда. Уларга юзага келаётган вазиятни тушунтириб, ишларни олиб боряпмиз», – дейди Навоий давлат кончилик институти кабул комиссияси масъул котиби Ш.Бабаев.

Куриниб турибдики, Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларидаги кабул жараёни асосий муаммолар техник узилишлар туфайли юзага келмокда.

Бардошбек САМАД угли,
Kun.uz мухбири

Ҳаққимизда

Яна маълумот

k8t-ggcaOZ22GdkDLG69qNywZGR5qxU-

Янгийулда мудхиш ЙТХ: икки киши халок булди

Жорий йилнинг 17 июль куни соат 05:30ларда Тошкент шахар Сергели туманида яшаган 27 ёшли Д.Н. …