Главные новости
Главная / Жамият / Абгор йуллар буюк келажакка олиб бормайди
<

Абгор йуллар буюк келажакка олиб бормайди

Кутилмаганда Фаргона шахридаги махаллани пиёда кезган президент йуллардаги носозликлар сабаб Автойуллар кумитаси раиси Абдурахмон Абдувалиевни койиди. Шу уринда савол тугилади: худудлардаги аянчли йуллар качон унгланади? Йулсозликдаги муаммолар кутарилиши учун бирор худудга президент бориши шартми?

«Янгиарикдан келдим, у йул йул эмас», деганди давлат рахбари декабр ойида Хоразмга ташрифи чогида.

Дархакикат, юзлаб ЙТХлар айнан йулларнинг носозлиги окибатида руй беряпти.

Mаълумотларга кура, бугунги кунда Узбекистонда жами 184 174 км автомобил йуллари бор. Шундан 42,8 минг километри умумий фойдаланишдаги, 116,5 минг километри ички хужалик йуллари ва 24,7 минг километри идоравий йулларни ташкил этади.

Кейинги йилларда Узбекистонда галати парадокс шаклланди. Автомобил йуллари ва ички йуллар ёзми-кишми, ёмгирми-корми фарки йук – давлат рахбарининг ташрифи арафасида таъмирланмокда. Буни жамоатчилик куриб-билиб турибди. Факатгина кортеж утадиган йуллар, мартабали мехмон борадиган махаллалар, ички кучаларда яп-янги асфалтларни курасиз (уларнинг аксарияти куп утмай бузилиб, уйдим-чукур булиб кетиши хам сир эмас), колган жойлар эски хаммом, эски тос.

Президентнинг узи хам бундай кузбуячиликдан хабардор эканини яширмади ва Фаргонага ташрифи чогида дастурга киритилмаган махаллага боришни ихтиёр этди. Кутилмаган ташрифдан кейин шахар «туртлиги» ишдан кетди.

Йулларни таъмирлаш ва кайта куриш учун ажратилаётган маблагларни эшитиб, президент кумита раисига соха учун ажратилган пулларни бекорга эслатмаганига амин булиш мумкин.

«Мана шу йулларга ким жавоб бериши керак? Сен шунча ёнимда юрган одамсан, нега шуни айтмайсан? Бу йуллар сифати шармандалик эмасми? Майли, туманларда хеч бало килмабсан, шахарда-чи? Нега мен айтмасам килмайсан шуни, турт йилдан бери ёнимда юрибсан-ку? Шунча пул беряпман, нега узингни кийнамайсан? Нега таклиф бермайсан, нега хамманг бефарксан? Хозир яна кетасизлар, яна эски хаммом, эски тос булади», – деди Мирзиёев.

Масалан, 2020 йилда йулларни таъмирлаш ва куриш учун 5,1 триллион сумдан зиёдрок (492 миллион доллар атрофида) пул ажратилган. Бу маблаг эвазига утган йили 6,4 минг км автомобил йуллари кайта курилган ёки таъмирланган.

6 минг километр йул ва 5,1 триллион сум. Булар – кичкина ракамлар эмас! Лекин натижа нима булди? Шунча маблаг эвазига таъмирланган йулларда бир ёмгирли мавсумдан кейин яна уйдим-чукурлар пайдо булиши йуллар сифатсиз курилганиданми ёки ажратилган пулларнинг хаммаси хам йулга «ёткизилмагани»ни англатадими?

Ахир таъмирланган йуллар стандартларга жавоб бериши ва уз муддати давомида халкка хизмат килиши керак эмасми?

Узокка бормасдан, кайсидир маънода минтакадаги иктисодий ракобатчимиз дея караладиган Козогистон йуллари хам Узбекистондагидан кура анча сифатли эканини куришимиз мумкин. Хаттоки, кушниларимизнинг ривожланмаган жанубий туманларидаги йуллари хам бизнинг пойтахт Тошкентдаги айрим кучалардан кура сифатлирок.

Йул таъмири учун сарфланадиган маблагларга келсак, бу борада хам ён кушнимиз биздан илгарилаб кетганини куриш мумкин. Очик маълумотларга кура, Козогистон 2020 йилда 9,5 минг километр республика ва махаллий ахамиятга эга йулларни таъмирлаш учун 1,6 миллиард доллар сарф килган.

jLLBe36JmFKHB6tQGcLGWHkgAiWdWaw6.jpg (1280×720)

Автомобил йуллари кумитасининг Kun.uz’га такдим этган маълумотида, 2021 йилда 4,5 трлн сум маблаг эвазига 3,9 минг км автомобил йулларини кайта куриш ва таъмирлаш кузда тутилгани айтилади. Таъмирланадиган 3935 км автомобил йуллари учун маблаглар куйидагича таксимланган:

  • инвестиция дастури доирасида 2 трлн 165 млрд сум узлаштирилиб, 95,8 км автомобил йуллари кайта курилади;
  • капитал таъмирлаш дастури доирасида 355 млрд сум узлаштирилиб, 100 км автомобил йули капитал таъмирланади;
  • умумий фойдаланишдаги автомобил йулларини жорий таъмирлаш ва саклаш буйича 1 трлн 801 млрд сум микдорида ишлар бажарилиб, 2540 км автомобил йуллари таъмирланади;
  • 255,6 млрд сум микдорида ишлар бажарилиб, 1200 км ички йуллар таъмирланади.

2021 йилда таъмирланадиган йуллар учун сарфланадиган маблагларнинг таксимланишида кизик бир жихат эътиборимизни тортди: «2,1 триллион сум (206 млн доллар) эвазига 95,8 км автомобил йулини кайта куриш кузда тутилмокда». Бу дегани ушбу автомобил йулининг хар бир километри учун карийб 2,2 млн доллар ажратилади! Бундай жахон стандартлари даражасидаги кимматбахо йул каерда курилиши ва унинг сифатига неча йил давомида кафолат берилиши борасида маълумотлар берилмаган.

Йул курилиши сохасида шаффофлик йук

Узбекистонда йул курилишига масъул мутахассислар бошка сохаларда булгани каби ажратилган пуллар ва бажариладиган ишларни умумий ракамларда айтиш билан чекланиб коляпти. Аслида хар бир километр учун канча маблаг ажратилиши, бу пуллар эвазига факат йулнинг катнов кисми таъмирланадими ёки йулнинг атрофлари хам ободонлаштириладими, йулларни куриш кайси стандарт талабларига жавоб беради, бу стандартлар Узбекистонда борми – буларнинг хаммасидан солик туловчилар, яъни халк хабардор булиши керак.

Агар ростдан хам йул таъмири учун ажратилган хар бир сум тугри сарфланаётган булса, масъуллар буни курсатиб берсин

Узбекистон транспорт прокуратураси маълумотларига кура, 2020 йилда йул ва куприк курилиш сохасида бюджетдан ажратилган пулларни узлаштириш холати буйича 40га якин жиноят иши очилган ва коррупцион холатлар буйича 11,5 млрд сумлик давлат мулки талон-торожи фош этилган.

Яна бир масала – йул таъмири учун ажратилаётган маблаглар. Яхши ва сифатли йулларни куриш учун яхшигина маблаг керак. Бунга кушимча маблагларни йул харакати коидаларини бузганлик учун белгиланган «отнинг калласидек» катта жарималардан тушаётган пуллардан ажратилса максадга мувофик буларди.

Йул харакати коидалари бузилгани учун жарималар суммаси хам, автомобил ойналарини корайтирганлик учун туланаётган миллиардлар хам ИИВ ходимларини рагбатлантириш учун эмас, балки сифатсиз ва таъмирталаб йулларни тугрилашга сарфлаш масаласини хам уйлаб куриш лозим.

Бундан ташкари, худудидаги уйдим-чукур йуллар муаммосини бюджетнинг пулига кимматбахо йултанламас машиналар сотиб олиш билан «хал килаётган» ёки куриб курмаганга олаётган хокимларимиз хам махаллий йулларни сифати хакида кайгуриши керак.

Йул курилишида пудратчиларни танлаб олиш учун утказиладиган тендерлар масаласининг узи алохида мавзу…

Халкаро рейтингларда Узбекистон… йук!

Жахон иктисодий форуми хар йили дунёдаги энг ёмон ва яхши йулларга эга давлатлар рейтингини тузиб келади. Йуллар бирдан еттигача булган шкалада бахолаган булиб, кайси мамлакат юкори балл туплаган булса, йулларининг сифати юкори эканини англатади. Жами туплаган балли паст булган мамлакатнинг йуллари сифатсиз деган хулосани беради.

Эътиборлиси, хозиргача кадар Узбекистон бу рейтингдан умуман жой олмаган. 2019 йилги рейтингдан 137 мамлакат урин олган булиб, хусусан, Тожикистон (51-урин), Козогистон (93-урин) ва Киргизистон (112-урин) каби кушни давлатларнинг йуллари бахоланган.

Кузатувчилар фикрича, Тожикистонда йуллар хусусийлаштирилгани магистрал йуллар сифати яхшиланишига олиб келган. Тожикистоннинг йуллари Узбекистонникига нисбатан текис эканини якинда чегаралар очилиб, Тожикистонда мехмонда булиб кайтган узбекистонлик журналистлар хам эътироф этишган.

Узбекистонда курилаётган йулларнинг сифати халкаро стандартларга тугри келмайди ва узок вактга чидамайди? Турган гапки, бунинг асосий сабаби коррупцияга бориб такалади.

2020 йилда Узбекистонда йуллар курилишидаги коррупцион холатлар буйича 11,5 млрд сумлик давлат мулки талон-торожи фош этилган. Собик иттифок давридаёк «20 сантиметрли асфалт катлами ёткизиш керак булган жойда атиги бир сантиметр асфалтни уриб колиш» билан неча-неча тонна битум, шагал тежаб колиниши ва уларнинг сотувидан келадиган миллионларни «чунтакка уриш мумкин»лиги хакида калкуляция юрарди.

ddwerw002.jpg (800×510)

Экспертларнинг айтишича, Узбекистонда ёз ва киш мавсумига мос стандарт буйича асфалт ёткизилмаслиги йулларнинг тез уйдим-чукур булиб колишига олиб келади.

Канадада яшовчи узбек инженери Шарофиддин Карабоев Kun.uz’га берган интервюсида курилиш объектларини байрамларга топшириш анъанаси ва СССРдан колган курилиш стандартларидан воз кечиш кераклигини таъкидлаганди. Унинг бу сузлари йулсозликдаги муаммоларга хам хос.

Узбекистонда хам йулларни хусусийлаштириш оркали муаммога ечим топиш мумкинми?

Узбекистонда пулли йуллар куриш буйича режалар илк марта 2018 йилда маълум килинган, шундан сунг харакатланиш пулли булган иккита туннел ва учта автойул курилиши хакида хабарлар таркалганди. Охирги маълумотларга кура, мамлакатдаги дастлабки пуллик йуллар 2023 йилдан кейин курилиши кутилмокда.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 10 февралидаги селекторда хам йулларнинг ахволидан ахоли норози эканини эслатди. Шунингдек, бош вазир 1-уринбосари Очилбой Раматов рахбарлигидаги комплексга – йил якунига кадар 10 минг километрдан ортик ички ва кишлок (махалла) йулларини таъмирлаш вазифасини куйди.

Селекторда йулларни таъмирлашда давлат-хусусий шерикчилик тизимини жорий килиш кераклиги хам айтилди. Ким билсин, сохага хусусий секторнинг жалб этилиши 30 йилдан бери бирмаётган ярага малхам булар?!

Муаммоларни санаб, чапак чалиб утиравермайлик!

Утган йили автомобил йулларини куриш ва таъмирлашга доир хукумат карори лойихаси, «2020–2030 йилларда Узбекистон Республикасининг автомобил йулларини ривожлантириш стратегиясини тасдиклаш тугрисида»ги президент карори лойихаси эълон килинган эди. Бирок очик маълумотларда ушбу карорлар кабул килинган ёки килинмагани хакида маълумотлар учрамади.

Жумладан, 2030 йилгача мулжалланган стратегияда йул курилишини ривожлантириш ва такомиллаштириш сохасида ягона давлат сиёсати асосларини ишлаб чикиш; йул хужалигида маблагларни бошкариш, молиялаштириш ва сарфлашнинг самарали тизимини амалга ошириш; йул-курилиш саноатининг моддий-техник базасини модернизациялаш; хорижий компаниялар билан курилиш материаллар ишлаб чикариш, хомашё ресурсларини кайта ишлаш ва пудрат компаниялари курилишини ташкил этиш буйича кушма корхоналар ташкил этиш кабилар кузда тутилганди.

Бундан ташкари, утган йили йул курилиши сохасидаги энг устувор лойихаларни танлаб олиш мезонлари узгариши, йул курилиши сохасида «Махсус йул диагностика маркази» тузилиши, бу оркали Транспорт вазирлиги хузуридаги Йул-курилиш ишлари сифатини назорат килиш инспекцияси фаолияти самарадорлиги оширилиши, Германиянинг Roland Berger компанияси Узбекистонда йуллар куриш стратегиясини ишлаб чикиши режалаштирилаётгани, Ракобатбардош йул тармогини ривожлантириш буйича таклифлар ишлаб чикилаётгани, Тошкент автомобил йулларини лойихалаштириш, куриш ва фойдаланиш институтида Германиянинг укитиш тизимини жорий килиниши хакида хабарлар берилганди.

Бирок бунинг хаётимизга таъсири сезилмаяпти, йулларнинг сифати яхшиланиб колмаяпти. Демак, тизимда инкилобий узгаришлар килиш фурсати етган.

2019 йилда Узбекистонда 70 минг километр узунликдаги автомобил йуллари катта таъмирга мухтожлиги маълум килинган булса, утган икки йил ичида бу масофа атиги 10 минг километрга кискарган.

Хитойда Мао Цзедун вафотидан кейин хокимиятга келган янги рахбарлар хам сифатли йуллар курмасдан мамлакатни ривожлантириб булмаслигини англаб етишган ва «Ривожланишни хохласак, аввало сифатли йуллар куришимиз керак», деган шиор остида йул куриш стандарти ишлаб чикилган эди. Куряпмизки, бугун Хитой нафакат автомобил йуллари узунлиги, балки уларнинг сифати буйича хам етакчи давлатлардан бирига айланган.

ddwerw003.jpg (800×510)

Бизнингча хам Американи кайта кашф этиш шарт эмас. Йулсозлик борасида муваффакиятга эришган давлатлар тажрибасини Узбекистонда хам жорий этиш, ишончни окламаётган махаллий мутахассислардан воз кечиб, соха буйича куп йиллик малака ва ижобий имижга эга хорижлик хамкорлар билан хамкорликни зудтар кенгайтириш максадга мувофик.

Йулларни хусусийлаштириш хам тизимли муаммоларнинг ечими булиши мумкин. Хар холда бюджетдан ажратилаётган хамда халкаро донорлардан олинаётган пуллар уз манзилига етиб бормаётган ёки килинган харажатга яраша натижа бермаётган бир пайтда энг макбул чора шу булиб куринмокда.

Акс холда, яна ун йилдан кейин хам муаммоларимизни санаб чапак чалиб утираверамиз.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Узини махалла раиси сифатида таништириб, Сергелидан имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда килган шахсга жиноят иши кузгатилди

Тошкент шахри Сергели туманида имтиёзли нархларда турар жой хонадонларини олиб бериш эвазига 9 минг долларни …