Главные новости
Главная / Жамият / Абдуллох Тохиров алокага чикиб, куйиб юборишганини маълум килди. У каерда ушлаб турилгани хозирча номаълум
<

Абдуллох Тохиров алокага чикиб, куйиб юборишганини маълум килди. У каерда ушлаб турилгани хозирча номаълум

Икки хафта давомида каерда экани номаълумлигича колган, каердалигини хатто ИИБ хам билмаган Абдуллох Тохиров 8 ноябрь куни кечкурун илк бор алокага чикди. Бу хакда унинг отаси Дилмурод Тохировга таяниб «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Gazeta.uz»

Унинг сузларига кура, Абдуллох тахминан 22:00 да унга кунгирок килиб, куйиб юборишганини маълум килган. Андижон вилоятининг Жалакудук туманида истикомат килувчи 20 ёшли Абдуллох 26 октябрь куни вилоят Ички ишлар бошкармасига чакирилганидан сунг бедарак йуколган эди.

«Мен уни курмадим, у кунгирок килди ва уни Тошкентдан куйиб юборишаётгани, уйга, Андижонга кайтаётганини айтди. У яхши кайфиятда эди, босим утказилганга ухшамади. У ким куйиб юборганини айтмади. Айтишни хохламади», — деди Дилмурод Тохиров.

Унинг кушимча килишича, угли Андижон вилоят Ички ишлар бошкармасига эмас, балки айнан уйга кайтаётганини айтган.

Эслатиб утамиз, 26 октябрь куни Абдуллох Тохировнинг айби билан ЙТХ содир булади. У Lacetti автомобилини бошкариб келар экан, тахминларга кура вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга карши курашиш бошкармаси бошлиги Кахрамон Эргашевга тегишли Nexia-2 машинаси билан тукнашув содир этади. Отаси эхтиёт кисмларини сотиб олиб, зарарни коплайди. Бирок кейинрок Абдуллох туман ИИБ ходими кузатувида вилоят ИИБга олиб борилади ва шундан кейин хеч ким уни курмайди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

tzqLf7K5PvEoHyKEv6vd8JgC8N3sPta

«Шифокорлар норасмий даромадга богланиб колган» — халкаро эксперт Узбекистон согликни саклаш тизими хакида

Жахон банкининг согликни саклаш буйича катта эксперти Эльвира Анадулу Узбекистон согликни саклаш тизимида мавжуд муаммоларни …