Главные новости
Главная / Маданият / ЯНА ЁНДИМ : Шеърлар
<

ЯНА ЁНДИМ : Шеърлар

Юрагимнинг калин, кизгин олови-ла кайнагон
Куз ёшларим, кайдасиз?
Куним каби узун, кора шу кечада кутуб мен
Эришмадим сира сизга, нега буйла’ кочасиз?!
Нечун мени сабабсизча унутдингиз, айтингиз?
Утунамен, ялинамен, кочмангиз, кайтингиз!

6170Яна бутун борлигимнинг негизлари емрилди,
Умидимнинг куп чидамли тераклари йикилди.
Хаёлимнинг тотли, чучук соатлари бутунлай
Узоклашиб кетди мендан… тусуб турар йулимни.
Улим даги куткоргани келиб тутмас кулимни.
Кеча унинг нур тенгизи булгон гузал манглайин
Толгаланмиш2 кургач мен…
Ер юзида борлигимни курсатмакдан уялдим,
Ютдим бутун кайгуларнинг, мотамларнинг огусин.
Жон тутгуси булган кузи огир, нозли сузиларди,
Бироз бурун чогир ичган париларга ухшарди.
Билмам нечун уйнарди!..
Каъба узра айлангувчи кугарчиндек3 юрагим.
Соатларча шул кузларнинг теграсида айланди.
Бирок у
Менга сира бокмади.
Йигладим,
Кулдим, Ёлиндим.
Тушундим –
Биттаси хам мизожига ёкмади.
Йигла бир оз, уксузланган тилагим,
Мен хам сендай бахтсизликка тутундим,
Умидсизлик ора тушуб, йуксул жоним уртанди.

Савол ва топшириклар:
1. Шеърнинг номига эътибор беринг. Шоирнинг куз ёшларига мурожаат килаётганлиги сабабини айтинг.
2. „Куним каби узун, кора шу кечада кутуб мен“ мисрасида шоирнинг бадиий ифода махорати кандай намоён булганлиги хакида фикр юритинг. Куннинг кора кечага ухшатилаётганида мантиксизлик йукми?
3. Лирик кахрамоннинг куз ёшига эриша олмаётганлиги ва унга ялинаётганлиги боиси хакида мулохаза билдиринг. Куз ёши унга нима бериши мумкин эди деб уйлайсиз?
4. „Умидимнинг куп чидамли тераклари йикилди” мисрасидаги ташбехни шархланг. Унинг миллий асослари хакида фикр билдиринг.
5. Улимдан нажот топмокчи булаётган лирик кахрамон рухий холати хакида уйлаб куринг.
6. Кахрамоннинг: „Ер юзида борлигимни курсатмакдан уялдим“ деган хасрати сабабини топишга харакат килинг.
7. Шеърдан махбубанинг хумор кузлари жуда образли тарзда тасвирланган уринни топинг ва буни изохланг.
8. Шеър охирида мисраларнинг кискариб, бир суз бир сатрга айланганлиги сабабини тушунтиришга урининг. Бунга бирор бадиий эхтиёж бормиди?
9. Шеьрнинг охангига эътибор килинг. Уни лирик кахрамон кайфиятига солиштириб куринг.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

lwH9HtBV7_JC-z9ZsaiJjMHJ-KozPKNu

«Бировнинг ташвиши эвазига топилган пул хеч кимга буюрмайди!» — Президент чайковчиларни танкид килди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни махалла ва оила масалаларига багишланган видеоселектор йигилишининг …