Главная / Маданият / АЛЛОХ САБР КИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГА

АЛЛОХ САБР КИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГА

sabrАллоху таоло инсон зотини барча жонзотдан афзал килиб яратди. Уни акл ва идрок сохиби килди. Унга бехисоб неъматларини берди. Шу билан бирга уни синовлар билан имтихондан утказишни хам ирода килди. Хакикий мумин киши хаётида учрайдиган барча салбий холатларга сабр-токат килади ва Парвардигоридан бунинг эвазига ажр-савоб ато килишини сурайди. Бу хакда хазрати Пайгамбаримиз Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам) мумин киши сифати хакида бундай деганлар: “Агар муминга хурсандчилик етса, шукр килади. Бу унга хайрлидир. Агар унга бирон зарар етса, сабр килади. Бу хам унга хайрлидир”(Имом Ахмад ва Муслим ривояти).
Мумин киши имон-эътикодидан келиб чикиб, хаётнинг барча огир синовлари, турли мусибатлар, бетоблигуйукотишларга сабр килиши натижасида Аллох таолонинг улкан мукофотларига сазовор булишини куйидаги ояти карималар мисолида куришимиз мумкин: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (хосили)ни камайтириш йули билан синагаймиз. (Шундай холатларда) сабр килувчиларга хушхабар беринг (эй Мухаммад)! Уларга мусибат етганда: “Албатта, биз Аллохнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг хузурига кайтувчилармиз”, дейдилар. Айнан ушаларга Парвардигорлари томонидан салавот (магфират) ва рахмат бордир ва айнан улар, хидоят топувчилардир”(Бакара, 155 – 157).
Демак, сабр килиш – улуг фазилат экан. Сабрнинг маъноси хар кандай холатда инсон узини ушлаб ва тухтатиб туришидир. Сабрнинг яна бир маъноси бирор нарсани кутиб туришдир. Зеро, сабр килиш муваффакиятлар ва саодатлар гарови эканини барчамиз яхши билишимиз зарур экан. Бу хакда Аллох таоло бундай мархамат килади: “Эй имон келтирганлар! Сабр килингиз, багрикенг булингиз ва (Аллох йулига) тахт булиб турингиз ва Аллохдан куркингиз, зора (охиратда) нажот топсангиз!”(Оли Имрон, 200).
Пайгамбаримиз Мухаммаддан (соллаллоху алайхи ва саллам) ривоят килинган хадиси шарифда бундай дейилади: “Сабр кийинчиликларни беркитувчи ва бахтсизликда ёрдамчидир”. Абдуллох ибн Аббос (розияллоху анху) шундай дейди: “Кийинчиликка сабр килиш энг яхши чорадир”.
“Сабр” лафзи умумий булиб, бир канча фазилатларни жам килади ва улар турли исмлар билан номланади. Масалан, урушда сабр килишлик шижоат деб аталади. Турли мусибатларга сабрли булганни калби кенг ва матонатли киши дейилади. Бу хакда Хужжатул Ислом имом Газзолий кенг маълумот бериб бундай дейди: “Сабр агар корин ва фарж шахватида булса, у иффат деб аталади. Бирон-бир ёмонликка сабр килиш булса, умумий сабр номи берилган. Имонга тааллукли ахлокларнинг аксари хам сабрга тегишлидир. Зеро, Расулуллохдан (соллаллоху алайхи ва саллам) бир гал имон хакида сурашганида, “Имон сабрдир”, деб жавоб килганлар. Чунки имоннинг купгина улуг амаллари сабр билан булади”.
Инсон уз табиатига кура бошига бирон-бир мусибат тушса, гам чекади, хафа булади. Бу табиий, инсоний хиссиётдир, айб хисобланмайди. Аммо бу хиссиётга каттик берилиш, натижада хаддан зиёд дод-фарёд килиш ва узини йукотиб куйиш ножоиз амал хисобланади. Балки сабрли кишига энг муносиби чиройли сабр килиши ва узига етган мусибатдан асло шикоят килмаслигидир. Юсуф сурасида эса Яъкуб (алайхиссалом) тилларида чиройли сабр килиш зикри икки марта келган.
Хазрати Расул акрам (соллаллоху алайхи ва саллам) сабрнинг даражаси ва урнига бахо бериб, бундай деганлар: “Сабр зиёдир”. Бошка бир хадисларида эса: “Сабр имоннинг бир булагидир”, деб айтганлар.
Куръони каримда сабр ва унинг фазилати тугрисида жуда куплаб ояти карималар мавжуд. Имом Ахмад (розияллоху анху) шундай дейди: “Куръоннинг туксон ерида сабрнинг зикри келган. “Сабр кил” калимаси ун туккиз марта такрорланган”. Куръони каримнинг юздан зиёд урнида сабрга чорловчи амрлар, сабр килувчиларга буладиган улуг савоблар хакида суз юритилган. Масалан, Аллох таоло амр килиб бундай деган: “Сабр килинг! Бас, албатта, Аллох эзгу иш килувчилар мукофотини зое килмагай”(Худ, 115).
Бундан ташкари, Аллох таолонинг “Сабр килинглар”, деган амри олти марта зикр килинган. Шунинг учун хам уламолар якдиллик билан сабр килиш хар бир кишига вожибдир, дейишган. Зеро, имоннинг ярим булаги сабр булса, колган ярми шукр килишдир. Сабрнинг даражаси шу кадар улугки, хатто Аллох таоло уни Узининг сифатларидан бири килган. Зеро Аллох таоло чиндан хам “Сабур”дир, яъни осийларни гунохи учун дархол жазоламайди. Хадиси кудсийда “Дархакикат Мен Сабурдирман”, деб ривоят килинган.
Шунингдек, Куръони каримда сабр Пайгамбар ва элчиларнинг сифати экани хам зикр килинади: Аллох таоло хабар бериб айтади: “Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (эсланг). Барчалари сабр килувчилардандир!” (Анбиё, 85).
Аллох таоло Куръони каримда сабрни бир неча уринларда кийинчилик ва мусибатларга бардош беришга кодир иродали ва азмияти катъий кишилар билан бирга зикр килиб, бундай дейди: “Юзларингизни Машрик ва Магриб томонларига буришингиз (ибодат килишингизнинг узи тула) яхшилик эмас, балки Аллохга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайгамбарларга имон келтирган, узи яхши курган молидан кариндошларига, етимларга, мискинларга, йуловчига, тиланчиларга ва кулларни озод килиш йулида берадиган, намозни тукис адо этиб, закотни тулаб юрадиган киши ва келишилган ахдларига вафо килувчилар, шунингдек, огир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр килувчилар яхшилик (ахли)дир. Айнан ушалар (имонларида) содикдирлар ва айнан ушалар такводордирлар”(Бакара, 177).
Хадиси шарифда хам бундай зикр килинган: “Кийинчиликларга сабр килишда жуда куп яхшилик мавжуд”.

    Аллох таоло сабрга ва сабр килувчиларга бериладиган ажру-мукофотлар хам улуг булишини ва собир кишилар жаннат ахлидан булишлари башоратини бериб бундай деган: “(Шундай холатларда) сабр килувчиларга хушхабар беринг (эй, Мухаммад)!”(Бакара, 155).
Куръони карим оятлари сабр килувчига бериладиган мукофот нихоятда улуг ва кафолатли эканини таъкидлаб, бундай хабар беради: “Сизларнинг хузурингиздаги нарсалар тугаб кетур. Аллох даргохидаги нарсалар эса бокийдир. Биз, албатта, сабр этганларни узлари килиб утган гузал (солих) амаллари баробаридаги мукофот билан такдирлаймиз” (Нахл, 96).
Дархакикат, Аллох таолонинг бекиёс фазлу карами билан сабр килувчиларга бериладиган ажру-савоблар чегарасиз эканини куйидаги ояти каримада: “…Албатта, сабр килувчиларга (охиратда) мукофотлари бехисоб берилур”(Зумар, 10).
Барчаларимиз мазкур ояти карима ва хадиси шарифлар маъно ва мазмунига мувофик хаётда баъзан учрайдиган кийинчиликлар ва дунё мусибатлари олдида сабр-токатли, каноатли ва чидамли булишимиз лозимдир.
Сабр-токатли булишни такозо этадиган ишлардан бири – бу фарзанд тарбиясига доир саналадиган таълим масаласидир. Фарзандларни ёшлик даврларида илмли-билимли булиб етишишлари учун факат укитувчиларнинг узи кифоя килмайди. Ота-она мактабга катнаб таълим олаётган фарзандларини доимий назоратга олишлари лозим. Уларнинг давомати, дарсларини узлаштиришлари, укув жараёнида учрайдиган барча муаммоларни уз вактида хал килиш харакатида булишлари – буларнинг хаммаси ота-онадан сабр-бардош, мехнат ва химмат талаб килади. Укиш йилларида фарзанд ва набираларимизнинг чукур билим ва касб-хунарларни эгаллашларига жиддий эътибор бериш хар биримизнинг шарафли вазифаларимиздандир.
Аллох таоло барчаларимизни сабрли бандалардан айлаб, икки дунё саодатига мушарраф килсин!

Муслим АТАЕВ,

Узбекистон мусулмонлари идораси Фатво булими ходими

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …