Главные новости
Главная / Сиёсат / АКТ вазирлиги: кишлок ва шахар уртасидаги тафовут кискартирилади
<

АКТ вазирлиги: кишлок ва шахар уртасидаги тафовут кискартирилади

Алока тарихи музейида кишлок ва шахар уртасидаги турмуш шароитидаги тафовутни кискартириш максадида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш масалаларига багишланган давра сухбати утказилди. Бу хакда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермокда.

Унда АКТ вазирлиги мутасаддилари, оператор ва провайдерлар, сохада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари рахбарлари энг чекка худудларда телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш масалаларини мухокама килдилар.

bg71de5lfqs3_il0qjmnb_wusr50tdw_

Билдирилишича, ахолининг турмуш шароитларини яхшилаш максадида амалга оширилаётган «Обод кишлок», «Обод махалла» давлат дастурлари жойларда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришни талаб килмокда. Жорий йил 22 майда имзоланган «Узбекистон Республикаси ахоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги Узбекистон Республикаси президенти карори телекоммуникация тармокларини жадал ривожлантиришга салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш, электрон давлат хизматларининг оммабоплигини таъминлаш, шунингдек, худудларда ракамли иктисодиётнинг ривожланиши учун зарур инфратузилмани яратишга каратилган.

“Президент карорини амалга ошириш оркали уз саъй-харакатларимизни мамлакатимиз барча худудларига тенг йуналтира оламиз ва сохамиз хизматларининг ялпи ички махсулотдаги улушини янада оширишга эришишамиз. Умид киламизки, бу борадаги долзарб муаммоларни хал килишда биргаликда харакат киламиз”, – дея таъкидлади ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири уринбосари К.Йулдошев.

АКТ вазирлиги манфаатдор идоралар билан хамкорликда мазкур карорда белгиланган вазифаларни бажариш буйича ишларни бошлаб юборган. Жумладан, операторлар ва провайдерлар учун Интернет нархларининг пасайишига эришилди. Яъни, нархлар утган йилга нисбатан 3 баробар пасайтирилди. Утган йили 2300 км. атрофида оптик толали алока линиялари тортилган булса, охирги беш ойнинг узида бу 6000 км.дан ортикни ташкил этди. Сунгги олти ой ичида 1245 та мактаб, 734 та мактабгача таълим ва 349 та согликни саклаш муассасалари маълумотлар узатиш тармокларига уланган. Йил охиригача яна 5000 ижтимоий объектни тармокка улаш режалаштирилган.

Бундан ташкари, кенг полосали уланишнинг 1,4 млн.дан ортик порти ишга туширилди, шундан жорий йилда 300 мингдан ортиги урнатилди ва 690 минг абонент уланди. Мобил алока операторлари томонидан икки мингдан ортик база станциялари курилди, дейилади хабарда.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

ZKC-mHxxPw0H812ePEC7EY8oJ8jK6J0j

Сенат раисига кушимча ваколатлар берилди

Узбекистон Республикаси президенти «Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …