Главная / Жахон / АКШ ва Туркия Сурияда ут очишни тухтатишга келишиб олди
<

АКШ ва Туркия Сурияда ут очишни тухтатишга келишиб олди

АКШ вице-президенти Майк Пенс Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган билан музокаралар натижаларига кура икки давлат Сурияда ут очишни тухтатишга келишиб олганини маълум килди.

7t-l5we7920jjuccr7sxcgi5lj5x0cop

“Туркия YPG [курдларнинг Халк мудофааси отрядлари] кучлари хавфсизлик худудига 120 соат ичида чикиши учун ут очишни тухтатади. “Тинчлик булоги” доирасидаги барча харбий амалиётлар YPG кучлари олиб кетилгандан кейин тухтатилади”, деб айтган Пенс.

Унинг таъкидлашича, томонлар АКШ курд отрядларининг олиб кетилишида кумак курсатишига келишиб олган.

Кур отрядлари ташкарисига олиб чикиладиган демаркация чизиги Суриянинг Туркия билан чегарасидан 30 км жанубдан утади. Вашингтон курдлардан Туркия чегарасидан уюшган холда кетишлари кафолатини олган.

Пенс, шунингдек, АКШ Сурия шимолида харбий харакатлар олиб бормокчимаслиги ва дипломатия билан чекланмокчилигини таъкидлаб утган.

“Президент харбийларимиз у ерда булмаслигини айтди. Биз ушбу вазиятда харбий томондан иштирок этмаймиз”, деб кушимча килган АКШ вице-президенти.

У, шунингдек, АКШ Туркияга Сурия туфайли кушимча санкциялар киритишни режалаштирмаётганига ваъда берган хамда Трамп Туркия Сурияда ут очишни тухтатиши билан Анкарага карши киритилган иктисодий санкцияларни бекор килишга тайёрлигини таъкидлаб утган.

Кейинрок Туркия ташки ишлар вазири Мавлут Човушуглу Анкара АКШдан “истаган нарсасини олганини” айтган, чунки курдлар Сурияда курол ташлайди. Човушуглунинг айтишича, кучлар олиб кетилгандан кейин Туркиянинг Суриядаги амалиёти якунлангани хакида гапириш мумкин булади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

С 1 января в Узбекистане вводится упрощенный порядок взимания таможенных платежей

Шавкат Мирзиёев подписал постановление «О дальнейшем совершенствовании порядка перемещения физическими лицами товаров для собственных нужд». …