Главные новости
Главная / Жахон / АКШ ва Канада чегараси 21 ноябргача очилмайдиган булди
<

АКШ ва Канада чегараси 21 ноябргача очилмайдиган булди

Канада-Америка чегараси 21 март куни ёпилганди. Ушанда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу чеклов икки мамлакат фукароларнинг чегарани кесиб утиши хавфсиз булишига ишонч хосил килмагунича амал килишини айтганди.

Фото: AFP

Канада ва АКШ хукуматлари коронавирус пандемияси фонида чегараларни 21 ноябргача очмасликка келишиб олди. Бу хакда Канада ижтимоий хавфсизлик ва фавкулодда вазиятларга тайёргарликни таъминлаш вазири Уильям Блэр маълум килди.

“Биз АКШга зарур булмаган сафарларга куйилган такикни 2020 йил 21 ноябргача узайтирмокдамиз”, – деб ёзди у Twitter сахифасида.

Блэрнинг изохлашича, бу пандемия даврида икки мамлакат ахолисининг хавфсизлиги учун зарур.

Канада-Америка чегараси 21 март куни ёпилганди. Ушанда Канада бош вазири Жастин Трюдо ушбу чеклов икки мамлакат фукароларнинг чегарани кесиб утиши хавфсиз булишига ишонч хосил килмагунича амал килишини айтганди. Канада ва АКШ чегарасини кесиб утишга куйилган такик муддати 21 октябрда нихоясига етиши керак эди.

Канада ва АКШ дунёда энг узун куруклик чегарасига эга, чегаранинг узунлиги карийб 9 минг км.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

fVI1YHKDZxRAFe-AF_wf-gX3fZSCoCAW

Глобал мавзуга онгли муносабат: Биз миллат сифатида янги боскичга качон чикамиз?

Kun.uz сайти хомийлигида суратга олинган «SUBYEKTIV» лойихасининг илк сонини такдим этамиз. Муаллифларнинг турли мавзулардаги субъектив …