Главные новости
Главная / Жахон / АКШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари Саудия Арабистонига етиб келди
<

АКШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари Саудия Арабистонига етиб келди

АКШ харбий-хаво кучларининг стратегик бомбардимончи самолётлари B-1B Lancer Саудия Арабистонидаги Шахзода Султон номидаги авиабазага етиб келди. Бу хакда АКШ куролли кучлари марказий кумондонлиги (СЕНТКОМ) матбуот хизмати маълум килди.

Самолётлар АКШдаги Ellsworth базасидан хавога кутарилган.

“B-1B Lancer узок масофаларга мулжалланган стратегик бомбардимончи булиб, ер шарининг исталган жойидаги ракибни йук килиши мумкин. Бу шахзода Султон авиабазасининг жанговар амалиётлар олиб бора олишини намойиш килади”, дейилган хабарда.

ds-rfr_og1sycxlvpgab_vq3czng4jlb

АКШ мудофаа вазирлиги 11 октябрда Вашингтон Саудия Арабистонига кушимча 3 минг аскар, иккита Patriot зенит-ракета мажсуаси батареясини, THAAD ракеталарга карши мажмуасини ташлашини эълон килганди. АКШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу карорни 14 сентябрда Саудия Арабистонидаги иккита нефть корхонасига дронлар ёрдамида зарбалар берилгандан кейин кабул килган. Ушбу хужум учун жавобгарликни яманлик хусийлар уз зиммасига олган.

Бирок Британия, Германия, Саудия Арабистони, АКШ ва Франция хужум ортида Эрон турганини таъкидлаган. Техронда бу айбловлар асоссиз эканлиги айтилган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

Nfr-6xaIwLZZiLcETUVZwtPKM-ZIVoE2

Уз фукароларини улдириб куйган Эрон, кироличани ранжитган шахзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тукнашуви ва хафтанинг бошка хабарлари

Якунланаётган хафта хам барча хафталарда булганидек мухим жараёнларга бой булди, жахоннинг турли нукталарида хам, Узбекистонда …