Главные новости
Главная / Жахон / АКШнинг Марказий Осиё буйича янги стратегияси эълон килинди. Вашингтон минтакага 9 млрд долларлик ёрдам ажратади
<

АКШнинг Марказий Осиё буйича янги стратегияси эълон килинди. Вашингтон минтакага 9 млрд долларлик ёрдам ажратади

АКШ “Марказий Осиёни баркароррок ва фаровонрок килишни” режалаштирмокда, шу билан бирга минтаканинг 5 та давлати билан хамкорлик “АКШ кадриятларини илгари суришга кумак беради”. Шу муносабат билан АКШ Марказий Осиёга 9 млрд долларлик ёрдам ажратишга карор килди.

Бу хакда АКШнинг Марказий Осиё буйича янги стратегиясида айтилган.

АКШ давлат департаменти сайтида эълон килинган хужжатда Марказий Осиё доимо Европа ва Осиё уртасидаги цивилизацияларнинг стратегик ва тижорий чоррахаси булгани таъкидлаб утилган.

АКШнинг бу минтакадаги асосий стратегик кизикиши баркароррок ва фаровонрок, сиёсий ва иктисодий манфаатларини эркин тарзда хамда турли хамкорлар билан уз шартлари буйича хавфсизлик манфаатларини кузлай оладиган Марказий Осиёни яратишга каратилган.

“Минтаканинг барча 5 давлати билан хамкорлик ва якин алокалар АКШнинг кадриятларини илгари суришга кумак беради ва минтака буйича кушнилар таъсирига посанги булиб хизмат килади. АКШда бизнес учун имкониятларни кенгайтириш Марказий Осиёнинг иктисодий равнак топишига кумак беради хамда АКШдаги бандлик ва саноатни куллаб-кувватлайди”, дейилган янги стратегияда.

АКШ хукумати ушбу стратегияни амалга ошириш доирасида тинчлик ва хавфсизлик, демократик ислохотлар ва иктисодий усишни куллаб-кувватлаш хамда гуманитар эхтиёжларни кондириш учун 9 млрд доллардан купрок тугридан-тугри ёрдам такдим килди.

Шунингдек, Марказий Осиёни ривожлантириш учун кредитлар, займлар ва техник ёрдам куринишида яна 50 млрд долларга якин маблаг ажратилади.

АКШнинг Марказий Осиё буйича стратегиясининг устувор вазифалари Афгонистонда террорчиликка карши курашиш ва баркарорликни таъминлаш билан богланган. Шу муносабат билан АКШ куйидагиларни режалаштирмокда:

– Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва мустакиллигини хам алохида, хам минтака куламида куллаб-кувватлаш ва мустахкамлаш;

– минтакада террорчилик тахдидларини камайтириш;

– Афгонистонда баркарорликни кенгайтириш ва куллаб-кувватлаш;

– Марказий Осиё ва Афгонистон уртасидаги алокани рагбатлантириш;

– конун устуворлиги ва инсон хукукларига амал килиш тизимини ислох килишда кумаклашиш;

– Марказий Осиё ривожланишида АКШ инвестицияларига кумаклашиш.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

f7bfQyknIvtl2VF4MhgVtaZ-kmVmHDFv

Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайди

Вермонт штати сенатори, Демократлар партиясидан номзод Берни Сандерс АКШ президенти сайловида иштирок этмайдиган булди. Берни …