Главные новости
Главная / Жахон / АКШ харбий мулозими “Толибон” Афгонистонда енгилмаяпти, деб баёнот берди
<

АКШ харбий мулозими “Толибон” Афгонистонда енгилмаяпти, деб баёнот берди

АКШ генерали, Штаб бошликлари бирлашган кумитаси раиси Жозеф Данфорд
АКШ генерали, Штаб бошликлари бирлашган кумитаси раиси Жозеф Данфорд

АКШ генерали, Штаб бошликлари бирлашган кумитаси раиси Жозеф Данфорд “Толибон” “енгилмаётгани”, Афгонистондаги урушни тухтатишнинг “харбий ечими” йук эканини айтди.

Данфорднинг баёноти АКШ ва Афгонистон хукуматларининг “Толибон” харакати билан тинчлик музокарасини бошлаш йулидаги саъй-харакатларни авж олдираётган пайтда янгради.

Айни дамда ушбу харакат АКШ бошлик халкаро коалиция 2011 йилда ушбу мамлакатга бостириб киргандан бери энг йирик худудни назоратига олиб турибди.

‒ Тугрисини айтсам, улар айни дамда маглуб булаётгани йук, ‒ деди Данфорд 17 ноябрда Канаданинг Галифакс шахрида хавфсизлик масалаларига багишланган мухокама чогида“Толибон” хакида гапираётиб.

АКШнинг Афгонистондаги энг йирик харбий мулозими, Кушма Штатлар ва унинг НАТОдаги иттифокчилари “Толибон”ни урушни тухтатиш йулида музокара бошлашга кундириш учун харбий, сиёсий ва иктисодий босим утказиш устида иш олиб бормокда, деб айтди.

‒ Биз баъзи уринларда толиблар муросага боришни билади, деб хисоблаймиз, ‒ деди у. ‒ Муваффакиятга эришиш калити “Толибон”ни музоакара килишга рагбатлантириш учун барча босим воситаларини омухта килишдир.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

heQZsb8gZKbhksO6oU4B16jPIYSFClin

Москвада чекловлар режимини июнь уртасигача узайтириш режалаштирилмокда

Москвада коронавирус пандемияси сабабли жорий килинган чекловлар режими 31 майдан кейин узайтирилиб, июнь урталарида бекор …