Главная / Жахон / 216/252: АКШдаги оммавий котилликларни тухтатишнинг имкони борми?
<

216/252: АКШдаги оммавий котилликларни тухтатишнинг имкони борми?

Утган дам олиш кунлари АКШда ахолини оммавий укка тутиш буйича узига хос рекорд кайд этилди. Бир сутка ичида учта жойда отишма юз берди.

lrvnmhst73xgjlnrk7qhkzu_xl7-8n0a

Техасдан Чикагогача: 29 курбон, 49 ярадор


Фото:  AP Photo/John Minchillo

3 август куни махаллий вакт билан соат 10ларда Эль-Пасо шахридаги Walmart магазинига 21 ёшли Патрик Круснер кириб келди. Винтовка билан куролланган Круснер харидор ва сотувчиларни укка тута бошлади.

Полициячилар вокеа жойига етиб келишганида у хотиржамлик билан таслим булди. 20 киши ушбу хужум курбонига айланди, яна 26 киши, жумладан болалар жарохатланди. Интернетда котилнинг манифести жойлаштирилгани маълум булди. У манифестида Американи бегоналардан химоя килаётганини эълон килган. Круснер шунингдек, 2019 йил мартда Янги Зеландиянинг Крайстчерч шахридаги масжидда унлаб инсонларни улдирган жиноятчини куллаб-кувватлашини айтган.

Уша куни, 3 августда 24 ёшли Коннор Беттс Дейтон шахридаги кучалардан бирида жойлашган Ned Peppers бари олдида уткинчиларга ук узди. Круснердан фаркли равишда, Беттс таслим булмади ва уни полиция отиб улдиргунча 9 кишининг хаётига зомин булишга ва 16 кишини яралашга улгурди.

3 августдан 4 августга утар кечаси Чикагода номаълум шахс уткинчиларга Camaro автомобилидан ук узди. Окибатда етти киши жарохатланди, жиноятчи эса вокеа жойидан яширинди.

Ким айбдор?


Дональд Трамп
Фото: AP Photo/Carolyn Kaster

АКШ президенти Дональд Трампнинг сузларига кура, одамларга карата ут очган жиноятчилар «ута жиддий рухий касалликларга чалинган».

«Халкимиз иркчилик, токатсизлик ва ок супремасизмни (ок иркнинг устунлигига ишониш) бир овоздан коралаши даркор. Бу ёвуз мафкураларни енгиш керак. Америкада нафратга жой йук», – таъкидлади Трамп.

Шунингдек, у интернетнинг бу вокеалардаги ролини айтиб утди ва компьютер уйинлари зуравонликни таргиб этаётганини билдирди.

«Зуравонликлар сабаби хозирда кенг таркалган вахшиёна ва дахшатли компьютер уйинларини уз ичига олади. Бугунги кунда хомхаёлларга берилган ёшлар зуравонликни мадх этувчи маданиятга уралашиб колиши жуда осон», – деб кушиб куйди у.

Шу билан бирга, Трампнинг фикрича, Америка оммавий ахборот воситалари ёлгон ахборот таркатиб мамлакат ичида кескин вазият пайдо булишига сабабчи булмокда.

«Мамлакатимиздаги фукаролар хаёти ва хавфсизлиги борасида улкан масъулият ОАВ зиммасида. Ёлгон хабарлар куп йиллардан буён нафрат ва газаб кузгалишига сезиларли даражада сабабчи булди. Янгиликлар хакконий, холис ёритилиши ва бир томонлама булмаслиги лозим, акс холда муаммолар факат кучаяди», – деб ёзди Трамп Twitter сахифасида.

Трампга карши булганлар эса юз берган вокеаларда унинг узини айблашмокда. Улар Патрик Крусер президентнинг иммиграцияга карши ташаббуслари хакида илик фикр билдирганига эътибор каратишмокда ва Трамп Америка жамиятида «нафрат мухити»ни вужудга келтирмокда деб хисоблашмокда.

Аммо бу янглиш фикр. АКШда оммавий котилликлар ким президент булишидан, у демократми, республикачими булишидан катъи назар содир булиб келади. Бундай жиноятлар демократлар Клинтон ва Обама даврида хам, республикачилар кичик Жорж Буш ва Дональд Трамп даврида хам булган.

Оммавий ук узишлар сони ошиб бормокда

Америкалик журналистларнинг ёзишларича, Чикагодаги вокеа 2019 йил давомида  содир булган 252-оммавий отишмадир. 4 август йилнинг 216-куни эканлигини хисобга оладиган булсак, бу ракам АКШда хар 30 кунда 35та оммавий ук узиб одам улдириш холати юз беришини англатади. Яъни кунига уртача 1,1 марта. Курбонлар сони икки-уч кишини ташкил этган ходисалар аллакачон матбуот эътиборини тортмай куйган. Маълумот берилишича, 2019 йилнинг бошидан шу кунгача оммавий ук узиш билан боглик жиноятлар окибатида 281 киши халок булган ва мингдан ортик киши жарохатланган.

Йирик оммавий котилликлар

2007 йил 16 апрелда 23 ёшли талаба Чо Син Хи Виргиния политехника институтида 32 кишини отиб улдирди.

2012 йил 14 декабрда 20 ёшли Адам Ланза «Сэнди-Хук» мактабида 27 кишини, жумладан, 6-7 ёшли 20 нафар болани отиб ташлади.

2016 йил 12 июнда 29 ёшли Омар Матин Орландодаги Pulse гей-клубида отишма уюштирди, натижада 49 киши халок булди, 53 киши яраланди.

2017 йил 1 октябрда 64 ёшли Стивен Пэддок Лас-Вегасдаги мехмонхонадан туриб 58 кишини отиб улдирди, яна 56 кишини жарохатлади.

2017 йил 5 ноябрда 26 ёшли Дэвин Келли Сазерленд-Спрингс ахоли масканидаги баптистлар черковида 26 кишини отиб улдирди, 20 кишини яралади.

Бу холатлар республикачи президент булганида хам, демократ президент булганида хам содир булган.

Курол улимдан асрай олмайди

2016 йилда The Washington Post нашри куйидаги маълумотларни келтирди – АКШ ахолисининг кулида 270 миллион бирликка якин уточар курол бор. Хар 100 нафар америкаликка уртача 88,8та курол тугри келади. Айрим экспертлар эса бу ракамлар  камайтириб курсатилган деб хисоблайди.

Курол эркин сотилишини ёклайдиганларнинг фикрича, котилликлар курол олиб юришга чеклов бор жойда юз беради. Чеклов йук жойда эса жиноятчи харакат килишга куркади, чунки жавоб укига дучор булиши мумкин.

Аммо Эль-Пасодаги вокеа бу фикрга мос тушмайди. Барак Обама курол сотувига федерал даражада чеклов киритишга уринган вактда Техасда уточар курол эгаси уни очикчасига ёнида олиб юришига рухсат берувчи конун кабул килинган. Ушбу конунга асосан Техасда ошхонада автомат билан тамадди килаётган эркакни ёки елкасига милтик осиб олган уй бекасини куриш мумкин. Аммо бу Патрик Крусернинг 20 кишини бемалол отиб улдиришига тускинлик кила олмади.

Ким каршилик кила олади?

АКШ конституцияси фукароларга курол саклаш ва уни олиб юриш хукукини беради. Жиноят килиб судланган, рухий касал ва АКШ фукароси булмаганларгина курол олиб юришга хакки йук.

Миллий курол ассоциацияси (NRA) АКШда куролланиш хукукининг кудратли химоячиси ва Вашингтон устидан хукмронлик киладиган лоббичи хисобланади. Американинг хеч бир президенти, у хох демократ булсин, хох республикачи булсин, хозирча унга жиддий каршилик кила олмаган.

Балки хозирги президент Дональд Трамп бунга уриниб курар. У мамлакатда содир булган отишмалардан сунг конгрессдаги демократлар ва республикачиларни курол сотиш тугрисидаги конунни кескинлаштириш ва иммиграцион ислохот утказишга чакирди.

Трамп твиттерда АКШ хукумати бегунох одамларнинг улиб кетишларига йул куя олмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, республикачилар ва демократлар бирлашиши хамда шахсий биографик маълумотлар жиддий текширувдан утказилишига эришишлари керак.

Техасдаги котилликдан сунг демократлардан президентликка номзод Кори Букер курол лоббичиларига карши тура оладиган етакчига эхтиёж сезилаётганини айтди.

«Бу сайловда бизга урнидан туриб «Бу масала корпоратив курол лоббиси ва NRA манфаатлари учун хал килинишини истамайман» дейдиган етакчи керак», деди у.

«Кейинги 50 йил ичида америкаликлар барча урушларимизни кушиб хисоблагандагидан хам купрок куролли зуравонлик натижасида халок булаётган экан, бу хар бир кишини ташвишлантириши шарт», деб кушиб куйди у.

Курол сотилиши борасида кескин конун кабул килинадими ёки хаммаси илгаригидай давом этадими, буни вакт курсатади.

Дилшод Аскаров тайёрлади.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

LIYzLr5_WCZ9P8gX4qBDAoC3WUcaOfRV

Киргизистонда Атамбоевнинг мол-мулки ва телеканали хибс килинди

Киргизистонда суд карорига кура собик президент Алмазбек Атамбоевнинг мол-мулки, жумладан “Апрель” телеканали ва “Медиа-Форум” компанияси …